ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 апреля 2019 г.

Билолмасман

Билолмасман
Кунлар ўтар, ойлар ўтар, 
Бир кун ўлим келиб етар. 
Гирдобимдан келиб тутса, 
На қиларим билолмасман.

Ёронларим етиб келса, 
Болаларим йиғлаб турса, 

На бўлди деб сўраб турс, 
Не деёрим билолмасман.

Жон олгувчи фаришталар 
Қўз оддимда сафда турса, 
"Лаа илаҳа иллаллоҳ” ни 
Деёримни билолмасман.

Жасадимни тахта узра 
Ётқизиб сув қуйсалар,
Покласа зюҳиримни 
Ботиним билолмасман.

Жанозамни ҳозирлаб, 
Қабр узра борсалар,
Қабр ичра не ҳолда 
Ёторим билолмасман.

Ўтган умрим у кунда 
Соатча кўринмаса.
Қабр ичра қанча йил 
Ёторим билолмасман.

Қабр айтса “эй банда, 
Келтирдингми яроғинг?” 
Келтирган яроғларим 
Асқотарму билолмасман.

Мункар, Накир фаришта 
Савол учун келсалар,
Жавобга тайёргарлик 
Ҳолатим билолмасман.:

Таним рухдан айрилиб 
Қабрда ёлғиз қолса,
Қурт - қумурсқа еганда 
Чидашни билолмасман. -

Аллоҳим деб ёлворсам,
Лаббай бандам, дермикан' 
Агар раҳм қилмаса
Ҳолимни билолмасман

Қабрим оғзини ёпиб, 
Жигарларим қайтсалар
Қабрим ичра дўстларим
Кимлигин билолмасман

Қиёмат кун келганда,
Қабрим агар очилса, 
Қабрдан қай ҳолатда 
Турорим билолмасман.

Амаллар нашр бўлиб,
Бандаларга берилса,
Қайси қўлга амолим 
Берилар билолмасман.

Ул тарози мезонда
Амалларим ўлчанса,
Савоб амалим оғир 
Келарми билолмасман.

Расул ҳудо ул кунда 
Шафоатин бошласа, 
Шафоатга лойиқлик 
Бўлорим билолмасман.

Бевафо дунё ичра 
Лаззатландинг эй Оиша 
Энди ҳолим сўрсалар 
Не деёрим билолмасман.

Билолмассан, билмайсан. 
Билгин фақат тириксан. 
Аллоҳинга ёлвориб, 
Тавба, зикр қилгин сан

Амал қилгин амал қил. 
Қўй дунёнинг лаззатин. 
Борар жойинг фикр қил, 
Қилгин Роббинг иззатин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий