ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 21 апреля 2019 г.

ҚУРЪОН_ВА_ИМОН_АЛЛОҲДАН_ЎЗГА_ИЛОҲ_ЙЎҚ!

Abduqadir Sattarov · 
ҚУРЪОН_ВА_ИМОН_АЛЛОҲДАН_ЎЗГА_ИЛОҲ_ЙЎҚ! 
Тавҳид қалбнинг давосидир. Зеро, қалб имон билан тирик. Имон нури қалбга ҳаѐт бағишлайди, уни чароғон этади, тор дилларни кенгайтиради. Аллоҳга ҳақиқий ишонган, “Раббим Аллоҳ”, деган, 
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ!” дея гувоҳлик берган инсон дили пок, кўнгли тоза бўлади. 
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай амр қилган: “Бас, (эй Муҳаммад,) Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқлигини билинг, ўз гуноҳингиз учун, мўмин-мўминалар (гуноҳи) учун истиғфор айтинг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунѐдаги) кезар жойларингизни ҳам (охиратда) борар жойларингизни ҳам билади” (Муҳаммад сураси, 19-оят). 
Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни имонда сабот билан туришга, ўзлари, мўмин-мўминалар ҳақига истиғфор айтишга буюрмоқда, бандалар кундуз куни 
қиладиган ишларини ҳам, кечаси қаерда қўним топишларини ҳам билишини маълум қилмоқда. 
Уламолар айтишича, Аллоҳ ўрганишга буюрган илм тавҳид илмидир. Уни билиш ҳар бир инсон учун фарзи айн саналади, бирон киши бўйнидан соқит бўлмайди. 
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини билиш бир неча йўллар билан бўлади: 
1. Аллоҳнинг гўзал исмларини, комил сифатларини ўрганиш, улар ҳақида фикр юритиш. 
2. Аллоҳ таоло Яккаю Ягона Яратувчи, махлуқотлар ишларини тадбир қилиб турувчи эканини 
билиш. Шунда Аллоҳдан ўзгаси илоҳликка муносиб эмаслиги маълум бўлади. 
3. Ёлғиз Аллоҳ неъмат берувчи эканини билиш. Мана шу илм қалбнинг Аллоҳга боғланишини, 
Уни яхши кўришни, фақат Аллоҳга ибодат қилиб, Ўзидангина ѐрдам сўрашни тақозо этади. 
4. Аллоҳга шерик қилинадиган бут-санамлар сифатларини билиш, улар одамларга фойда ҳам, 
зарар ҳам етказа олмаслиги, ҳеч қандай ѐрдам беролмаслигини билиш ва ҳоказо. 
Имон қалбни ич-ичидан ѐритиб турадиган нурдир. Имонли қалбда инсоф бўлади, виждон 
бўлади. Инсон қалби билан, қалбидаги имони билан тил-забонсиз ҳайвонлардан фарқланади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.💞Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий