ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 21 апреля 2019 г.

ФАРЗАНДСИЗЛИКНИНГ ДАВОСИ

ФАРЗАНДСИЗЛИКНИНГ ДАВОСИ
Ҳикоя қилинишича, бир йигит масжидга (фарз) намозлари ўқилмайдиган вақтда кирди. Шу вақт ёши улуғ киши уни кўриб:
- Эй болам, бу ерга кел, намоз ўқилмайдиган вақтда масжидга келибсан, юзингни ғам-қайғу эгаллабди, сенга
нима бўлди? - деди. 
Йигит: 
- Отажон, уйланганимга бир неча йиллар бўлди, ҳануз мен
улар билан, улар мен билан ўйнайдиган фарзандлар ила Аллоҳ мени ризқлантирмади, (фарзанд кўрмадик) дунёда бормаган табибим қолмади, биронтасидан шифо топмадим, - деди. 
Қари киши бу фарзанд кўрмаган йигитга: 
- Болам, ўтиргин, мен сенга ҳозир бир дорини бераман, бу дори (ни ичиш) ғоятда қийин, аммо-лекин, Аллоҳга қасамки, унда шифо бордир - деди. 
Йигит:
- Отажон, у қандай дори? - деб сўради.
Қари киши: 
- Бу дори - сен ва аёлинг бомдод намозидан бир соат олдин туриб, аввалги ярим соатида таҳажжуд намозини ўқиб, иккинчи ярим соатида истиғфор айтишинглар, - деди.
Аллоҳ таоло айтади: "Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар? Ҳолбуки, у сизларни ҳолатма-ҳолат яратди". ("Нуҳ" сураси, 10-14-оятлар).
Бу йигит дарҳол аёлини олдига бориб:
- Азизам, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳнинг изни ила дори топдим, дори топдим, лекин, жуда қийин экан, - деди. 
Аёли: 
- Азизим, у қандай дори? - деди. 
Эри: 
- Бомдод намозидан бир соат олдин туриб, аввалги ярим соатида таҳажжуд намозини ўқиб, иккинчи ярим соатида истиғфор айтишимиздир, шуни қилишга тайёрмисан?, - деди. 
Аёли: 
- Азизим, албатта, тайёрман. Зеро, бу Аллоҳнинг каломидир, - деди. 
Эри: 
- Қачон бошлаймиз? - деди.
Аёли: 
- Бугундан бошлаймиз, иншаа Аллоҳ! - деди. 
Йигит аёли билан бирга шу амални қила бошлашди, ўн беш кун ўтганидан кейин аёлида ҳомиладорлик аломатлари кўринди, эр аёлини табибга олиб борганида, табиб бу йигитга "аёлингиз ҳомиладор" деб айтди.
Аллоҳ азза ва жалла фарзанд кўриши кечикаётган азизларимизга солиҳ-солиҳа зурриётлар ато этсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий