ИККИНЧИ ТУРМУШ КУРПАНИНГ ЯМОҒИМИ...?
Аёлимни севиб уйлангандим. Доим кулиб турадиган, ҳар қандай вазиятда ҳам, менинг кўнглимни кўтаришга уринадиган рафиқам билан муносабатимиз ҳавас қилгулик даражада эди. Уч нафар фарзанд кўрдик. Ота-онамдан
алоҳида бўлиб, бошқа уйга кўчиб чиқдик. Икки хонали уй ёнига янги уй қурдираётган кунларимиз эди. Мен ишда эдим. Бир куни уйга келсам, онам ва аёлим жанжаллашишяпти. Ҳайрон бўлдим. Ойим: “Ўғлим, мени десанг, хотининг билан ажрашасан, уйингга келсам, унинг хонасидан уста йигитлардан бири чиқиб келаётган экан”, деди. Бу гапдан кейин бошимга қаттиқ оғриқ кирди. Қўлларим ғазабдан титрай бошлади. Аёлим: “Ойи, у уйига кетмоқчи экан, шу боис пулимни беринглар, кетаман, деди. Мен, эрим келса, ўзи билан гаплашасиз, дегандим. Сиз бутунлай нотўғри тушундингиз”, деди. Мен уста йигит билан алоҳида гаплашдим. У хотиним айтган гапларни такрорлади. Онам эса, йўқ, бу ерда бир гап бор, деб туриб олди. Мен хотинимга ишонардим. Лекин онамнинг гаплари мени шубҳага солди. Ахир, ўртада шайтон бор. Энг ёмони, бу муаммога аниқлик киритгунимча, ойим бу гапларни қариндош-уруғга ҳам тарқатиб юборибди. Энди аёлим билан яшашнинг иложи йўқ эди. У ўзини оқламади, жанжал ҳам қилмади, шунчаки, менга ишонмайсизми, деб сўради, холос. Мен эса, елка қисдим. У, ҳамманинг нима дейиши менга аҳамиятсиз, лекин мен ўзимга ишонмайдиган одам билан яшолмайман, деди-ю кетди. Мен эса, аросатда қолдим. Ойим орадан ярим йил ўтар-ўтмас, бир ойгина турмуш қурган аёлга мени уйлантириб қўйди. Инсоф билан айтганда, ўша аёлда бир оилани бахтли қилиш учун етарли ҳамма сифатлар бор эди. Чаққон, пазанда, муомалали. Лекин минг қилса ҳам, уни биринчи аёлимга ўхшатолмадим. Ҳар бир ҳаракати менинг жаҳлимни чиқарарди. У менга ёқишга урингани сари асабийлашардим. Онам менга, уям бировнинг боласи, яхши гапир, деб қайта-қайта тайинласа-да, муносабатим кундан-кун совуқлашиб бораверди. Уйга келгим келмас, ундан биринчи хотинимга ўхшаш белгиларни тополмай сиқилиб кетаверардим. Орадан бир йил ўтди. Охири ўзим унинг жавобини бердим. Балки бошқа одам билан бахтли бўларсан, мендан рози бўл, деб хайрлашдим. Ойим яна мени уйлантириш тараддудига тушди. Ҳар куни ҳар хил қиз ҳақида гапиради. Бошқага уйланиб, униям бахтсиз қилсамчи, деб ойимга рад жавобини беравердим. Барибир ойим айтганидан қолмади. Энди турмушга чиқмаган қизга уйландим. Ёш, кўркамгина. Бироқ барибир, бу қиз ҳам кўнглимга сира ўтирмади. Қандайдир камгапми, хаёлпарастми?! Ўзимнинг Лобарим эса, кўнглимдагини дарров сезарди. Унинг кулгусини ҳам, жаҳлини ҳам бирам соғинардимки, асти қўяверасиз. Вақти-соати билан ўтиб кетади, бунисига ўрганиб қоласан, деб ойим мени юпатгани билан, ўзини ҳам, мени ҳам алдаётганлигини сезарди. Бу турмушим ҳам ўхшамади. Ҳеч нарса менда бу аёлга нисбатан илиқ туйғулар уйғота олмади. Балки ўзим ҳаммадан Лобарни излаганим учун шундай бўлгандир. Орадан бир ярим йил ўтиб, бу аёл билан ҳам ажрашдим. Шу ўртада битта фарзандли бўлганим қолди. Яқинларим, бунча иродасизсан, шунчалик ҳам бўласанми, ҳамма хотин ҳам шунақа бўлади-да, яшайвермайсанми, деб мени койишгани койишган. Мен эса, “иккинчи турмуш — кўрпанинг ямоғи” деган гапнинг мағзини тушуниб етдим. Ҳатто, сиз энг ёмон деган биринчи жуфтингиз ҳам, ишонинг, кейинги ўнтасидан яхшироқ бўларкан. Балки биринчи турмушда туйғулар ҳам, ҳаяжон-у камчиликлар ҳам илк марта бўлгани учун ёдимизда абадий қолар. Яна ким билади, дейсиз?..
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞🙏

Комментариев нет:
Отправить комментарий