ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 22 апреля 2019 г.

Адлия вазирлиги: ҳокимликлар уйлар бузилиши ҳақида уларнинг эгаларини бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай хабардор қилиши шарт

Адлия вазирлиги: ҳокимликлар уйлар бузилиши ҳақида уларнинг эгаларини бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай хабардор қилиши шарт

Адлия вазирлиги ҳокимликлар уйлар бузилиши ҳақида уларнинг эгаларини бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай хабардор қилиши шартлиги ҳақида эслатди.


«Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг

«Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини олиб қўйиш, ер участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорлари нусхаларини билдиришномага илова қилган ҳолда, бузиш бошлангунча 6 ойдан кечикмай, имзо қўйдириб уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар мулкдорларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан ер участкаси олиб қўйилиши ва ер участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин юқорида кўрсатиб ўтилган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.🌷  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                                                                                                                                        телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий