Дилимга ўт солиб жайрон кўзи билан,
Хаёлимни олиб ширин сўзи билан,
Севгим мени ёлғизлатиб дунёлардан,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Севгилимнинг дардини мен ололмадим,
Кўнглига хам хеч бир қувонч сололмадим,
Ох мен ғариб ёрни асраб қололмадим,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Гулдай асраб қизганардим ўзимдан хам,
Қизганардим севдим деган сўзимдан хам,
Рашк қилардим унга боққан кўзимдан хам,
Юрагимни олиб кетди узи билан.
Жонсиз танин кўриб калбим вайронадир,
Ошик дилим тобут узра парвонадир.
Ёрсиз менга бу дунёлар ғамхонадир,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Эркалатиб жоним гулим лолам дердим,
Юракдаги айтилмаган нолам дердим,
Ох ортида зор зор йиғлаб колавердим,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Кундуз қошин кайирганда ёйдай бўлиб,
Келин бўлса бўлмасмиди ойдай тўлиб,
Қўл тегмаган нозик гулим эрта сўлиб,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com ёки @malhamuz
Хаёлимни олиб ширин сўзи билан,
Севгим мени ёлғизлатиб дунёлардан,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Севгилимнинг дардини мен ололмадим,
Кўнглига хам хеч бир қувонч сололмадим,
Ох мен ғариб ёрни асраб қололмадим,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Гулдай асраб қизганардим ўзимдан хам,
Қизганардим севдим деган сўзимдан хам,
Рашк қилардим унга боққан кўзимдан хам,
Юрагимни олиб кетди узи билан.
Жонсиз танин кўриб калбим вайронадир,
Ошик дилим тобут узра парвонадир.
Ёрсиз менга бу дунёлар ғамхонадир,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Эркалатиб жоним гулим лолам дердим,
Юракдаги айтилмаган нолам дердим,
Ох ортида зор зор йиғлаб колавердим,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.
Кундуз қошин кайирганда ёйдай бўлиб,
Келин бўлса бўлмасмиди ойдай тўлиб,
Қўл тегмаган нозик гулим эрта сўлиб,
Юрагимни олиб кетди ўзи билан.🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com ёки @malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий