ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 декабря 2018 г.

КЕТДИНГИЗ

  КЕТДИНГИЗ    
                  Эркин ака Воҳидовга      

Эркин ака, ажабо, дилни доғлаб кетдингиз,
 Наҳотки у дунёни эрта чоғлаб кетдингиз.

  Аммо севги риштасин ишқ-муҳаббат бобида
 Барча ёшлар қалбига чунон боғлаб кетдингиз.


 Ғазалнавис шоирлар даврасидан жой олиб,
 Кўҳна аруз вазнини хўп ардоғлаб кетдингиз.

  Шу боиским, эларо ҳурматингиз сарбаланд,
  Балки охиратга ҳам гул қучоғлаб кетдингиз.    

  Тарозу палласини икки бўлар дедингиз,
  Ҳар қандайин ишларни ҳам салмоғлаб кетдингиз.

  Ўғил-қизлар барчаси фарёд айлаб қолдилар,
  Чун уларнинг дилларин кўп қийноғлаб кетдингиз.

  Суҳайлий ҳам йиғлабон, қайғу мотамда қолди,
  Наҳот унинг юрагин ҳам пичоғлаб кетдингиз
📌 🌷 ☝🏻ғазал ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий