ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 24 декабря 2018 г.

КАРТОШКАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 
Abduqodir Sattarov. КАРТОШКАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Картошкадаги оддий шифо.
Гарчи бу сабзавотларнинг асл ватани ўзбекистон хисобланмасада, қарийб бир асрдан буён таомномамизда асосий ўринни эгаллайди. Баъзида уйда палов қилиш учун сабзи топилмаслиги мумкин, аммо ярим қозонгина шўрва ёки мастава тайёрлаш чун 3,4 дона картошкани топилиши тайин. Агар билсангиз бу камсуқум сабзавотнинг шифобахш
томонлари бисёр. Аслида шамоллаганда, ички касалликларда, терини парваришида унга етадигани йўқ. Шамоллаганда реклама қилинаётган дориларни олишга уриниб чўнтагингизни енгиллаштиришдан нима фойда. Ундан кўра уйда доим топиладиган, хозиру нозир бўлган картошкадан фойдалансангиз айни муддо. Негаки картошка таркибидаги дармондорилар сизни бир зумда оёққа турғазиб хар қандай дори воситаларининг ўрнини бемалол боса олади.
ТАРКИБИ ВА ФОЙДАЛИЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
Картошка  итузумдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик (экилганда бир йиллик ўт ўсимлик сифатида ўстирилади). Ер ост пояси новдаларда турли шакли ва рангли тугунаклар хосил бўлади. Пояси шохли баландлиги 30-100 см га етади. Барглари патсимон қирқилган бўлиб, оқ қизғиш ёки бинафша рангли, беш бўлакли гулларга эга. Меваси шарсимон яшил ёки сариқ рангли, кўп уруғли, сершира резавор бўлади. Картошка апрель-июль ойларида гуллайди, меваси май сентябр ойларида етилади. Овқатга картошканинг тугунаклари ишлатилади. Уни қайнатиб қовуриб ёки димлаб ейиш мумкин. Картошкадан 300 дан ортиқ турли таомлар тайёрланади. Халқ  орасида  уни иккинчи нон деб бежизга айтишмаган. Картошка фақат овқатга ишлатиладиган сабзавотгина эмас, балки уни техникада хам қўллайдилар. Озиқ овқат саноатида ундан турли хилдаги хамда ярим тайёр махсулотлар ишлаб чиқади. Қуритилган картошка, гарнир учун, қовурилган қарс қурс картошка чипслари ва х.к. саноатда унинг тугунагидан спирт ва крахмал олинади. Картошка крахмалнинг қайнатмаси илмий тиббиётда яллиғланишга қарши ва ўраб олувчи восита сифатида ошқозон ичак касалликларида кенг фойдаланилади. Крахмал яна жаррохликда синган-чиққан жойларни, жарохатлар, яраларни қаттиқ боғлашда крахмал бинти сифатида қўлланилади. Доришуностлик  (фармасефтика)да эса суртма дорилар, талетка (хапдори) кўриншида хам ишлаб чиқарилади. Крахмалдан чақалоқларнинг терлаб бичиладиган жойларини парваришлаш учун алохида кукун дори тайёрланади(шифобахшлигини қуйироқда батафсил баён этганман А.С.)
    Картошка  1565-йилда  Жанубий Америкадан Испанияга  келтириб  экила бошлади.  Ўрта Осиёга эса  19 асрнинг  охирида  келтирилган.

Картошка тарихидан.       
Ўзининг ноёб хусусиятлари туфайли картошка нафақат таом тайёрлашда, балки тиббиётда ва халқ табобатида кенг қўлланилади картошка қарийб 2500 йиллик тарихга эга. Унинг  ватани жанубий америка бўлиб, хиндулар уни ер олмаси деб атаганлар ..
  Хозир картошканинг ер юзида 2600 хили мавжуддир. Картошка қадим замонлардан  Амеркалик Индесларнинг асосий озиғи хисобланган. 1565 йили Испанлар картошка  ўсимлигини  Европага олиб келганлар.  Бироқ унга захарли мева сифатида қараб, унга ахамият бермаганлар. Чунки унинг гулини ва юқори поясида пайдо бўлган  меваларини истеъмол қилган кишилар кўпинча захарланган. Францияда бу ўсимлик  тарғиботчиси  химик П.Пермантье бўлган. У Париж атрофидаги  ташландиқ ерга картошка  экиб, хосилини олган. Испаниядан бу ўсимлик  Италия,  Бельгия, Германия,  Голландияга борган ва Франция ва Ангилияга келтирилган. хозирги вақтда хам Перу ва Чилида ёввойи холда ўсадиган картошка турлари учрайди. Амерка қитъасига илк қадам қўйган ажнабийлар бу сабзавотнинг мазасини татиб кўриб уни ёқтириб қолганлар. 16 асрда картошка испанияга кейинчалик бу европа бўйлаб тарқалди. Аста секин россияга,  ерда ўрта осиёга кириб келди Картошканинг Россияга  келтирилишига Петр1 сабаб бўлган. У  Голландияга борган  вақтида  у ердан бир қоп картошка юбориб уни экишга буюрган. Шундан сўнг бу ўсимлик аста-секин Россиянинг бошқа худудларида экила бошланган.

Картошка майдони
   Ер юзида картошканинг  130 мамлакатдан жами 25 миллон гектар ерга экилади. Хар йили жами 300-350 миллон тонна хосил олинади. Европада картошкани энг кўп экиладиган бу Полшадир. Бу ерда картошка нондан кейинги иккинчи махслот хисобланади. Шунинг учун хам  Кушалинский областиниг БЕСЕКЕШ қишлоғида картошкага  бағишлаб  дунёда  ягона хайкал қўйилган. ПЕРУ мамлакатида бу мўжизакор ўсимликка бағишланган  музай бор.

Картошка таркиби
   Картошка  ўз  таркибида  оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислаталар, В1, В2, ЗРР, С витамилари, натрий, калий, магний, кальций,  темир, фосфор, йод каби элементларни сақлайди.  Картошка  таркибидаги  оқсил  моддалар инсон  саломатлиги  учун  зарур  бўлган  аминокислоталарни сақлайди.  Туганаклардаги  крахмал  салмоқлилиги билан  ажралиб туради.  Прафессор  А.Алтмишевнинг берган  маълумотларига  кўра,  халқ  табобатида картошканинг  шарбати бош оғрини қолдирувчи,  меъда  ичак  яраларини  даволовчи,  сийдик ҳайдовчи,  ични юмшатувчи,  восита  сифатида истеъмол  этилади. Картошка  буйрак  касалликларида  пархез  таом  сифатида  тавсия  этилса,  П. П. Гольшенков берган  маълумотларга кўра, картошканинг сархил  туганак  шарбати, турли  кўринишдаги  тери  касалликларини,  айниқса  импетигиноз экземага  нафли  ҳисобланади.  Бунинг учун  озорланган  жойга  янги кесик  картошкани  қўйиш тавсия этилади.
Олма, шовул, лимон, қахва ва хлороген кислоталар мўл. С витаминига бой бўлгани туфайли инсонни юқумли касалликларга чалинганда тезроқ соғайишини таминлайди. Мушак оғриғ, яраларнинг битишига ёрдам беради. Катрошкадаги В гурух витаминлари , айниқса, тиамин моддаси рухий ва жисмоний зўриқишнинг олдини олади. Инсон чарчаганда  организмда сут ва узум кислотаси кўпайиб асаб хужайраларга салбий таъсир  қилади. Тиамин эса уларга  тўсқинлик қилади. Картошка таркибидаги бу фойдали модда баъзи канцероген (саратон чақирувчи) металларни  зарарсизлантириши аниқланган. Картошкадаги тиамин моддаси бодиринг, помидор, карам яшил нўхат ва олмадан бир неча баробар кўп. Бу борада картошкадан устун келадиган фақат ёнғоқ ва гўшт махсулотлари хисобланади. Мазкур витамин яна тери касалликлари ва куйишларда асқотади. Шунинг учун картошка шарбатидан  куйиш ва бошқа яраларнинг битишида фойдаланишади.
Таркибидаги калий моддаси боис картошка организмда ортиқча туз ва сувни чиқаришга ёрдам беради. Калий етишмовчилиги  толиқиш, нафас олиш, юрак уришининг пасайишига олиб келади. Одам шикастланганда, қайт қилганда, ичкетарда, захарланганда организимни калийга бўлган эхтиёжи янада ортади. Айнан шунинг учун шифокорлар холсизланган беморларга картошка пюре истеъмол қилишини буюради. Картошка танадаги моддалар алмашинувини тезлаштиргани боис аксарият пархез таомлар сирасига кираи. Калийга айниқса, қўрда пиширилган картошка бой бўлиб уни хафақон, атеросклероз ва юрак етишмовчилигида тез тез тановул қилиб туриш буюрилади. Аммо таркибида углеводлари кўплиги учун семиришга моил инсонлар уни камроқ истеъмол қилиши лозим. Шунинг учун картошка солинган таомларни нон билан бирга истеъмол қилиш хам буюрилмайди.

  Картошка   касалликларга  қуйидагича таъсир этади:

ЮРАК ВА АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОСИ.
Маълум бўлишича картошка таркибида ўнлаб фойдали моддалар (гликозидлар) мавжуд. Улар орасида айниқса, соланин моддаси алохида этиборга лойиқ. Илмий тиббиётда бу моддадан юрак касалликлари юқори қон босимини туширишда хамда асаб касалликлари стресс ларни  даволаш мақсадида дори тайёрланади. Мазкур модда нафас олишни тезлаштиради, юрак фаолиятини яхшилайди.

Ангинада..
  1. Янги  сиқиб  олинган картошка  шарбатини 1 соат  тиндиринг,  сўнг клюква  шарбати  билан  қўшиб, 1кунда  3 маҳал  1, 2 стакандан ичинг.
  2. Майда  картошкани  олиб туганаклар ёки   картошка  пўчоғи ҳам бўлади,  яхшилаб ювинг ва уни  унча кўп  бўлмаган сувда  қайнатинг. Чунки буғ  сувдан эмас, картошкадан келиши   керак.   Картошканинг  ҳиди  чиқиши  билан  буғни  оғзингиз ва  бурнингиз билан  10-15 дақиқа  ютинг 2 дона  валидол   таблеткаси  ҳам  солиш мумкин.  Ингаляциядан  сўнг дархол ўраниб  ётинг.  Агар  яллиғланиш  жараёни  ўткир  кечаётган  бўлса муолажани 2  марта,  эрталаб  ва кечқурун  бажаринг.
Аритмияда.
 (Бу юрак  ритмининг  бузилишидир).
 Мунтазам равишда  картошка  кунларини ўтказинг. Картошкани қириб  шарбатини, картошка қайнаган сувни  ичинг  ёки  димланган,  пиширилган картошка сувини ёки ўзини истеъмол қилинг.

Бўғимлардаги оғриқларида.
  1. Болдир ва бўғимлардаги оғриқни йўқотиш учун оғриқ  жойга  кўкарган картошкани  қирғичдан ўтказиб кампрес қилиб қўйинг.  Картошкани   пўчоғини арчмай   тозалаб  ювиб  сўнг  майдаланг. Ҳосил  бўлган  массани  қайноқ  сувга  солиб  иситинг, сув  ҳарорати 38  даражага етиши  керак.  Сўнг  оёққа  мослаб  тикилган махсус  қанор  қопчани  компресс  керак  бўлган   жойга  мослаб тикилганидан  сўнг,  остига  олдиндан  тайёрлаб  қўйилган  клеёнка тўшаш  зарур. Картошка  қатлами  эса  1,5-2 см ни  ташкил  этиши керак. Картошка солинган  қопчани  оғриқ жойга  кийгизинг,  устидан  клеёнка  билан ўраб  сувини  оқимаслик  учун  бинт  билан  ҳам  яхшилаб ўранг.  Ушбу  компресс  билан  ухлашга ётинг, оёқ  ёки  қўлингиз ёстиқ устида  бўлсин.  Танангизга иссиқ  ўтиши билан  ухлаб қоласиз. Агар  компресс иситмаса,  демак, у ёмон  тайёрланган.  Оғриқ  20-30 дақиқадан  сўнг  ўтиб кетади.  Бу   ҳолат  янги  ҳуружга безовта  қилмайди.  Компрессни  ҳар куни  кечаси   такрорланг. Аввал  7 кун  қўйиб кўринг,  қолган  компрессларни  натижага  қараб  қўясиз. Агар  оғриқ илк 2 ёки 3  кунда  ўтиб  кетса  компресс  қилишга зарурат қолмайди.
  2. Картошкадан  дамлама  тайёрлаб эрталаб  оч қоринга  кундузи ва кечқурун  ичинг.  Шунингдек, 1-2 дона    картошкани  пўсти  билан  майдалаб  истеъмол  қилинг.
  3. Ҳиндулар  бўғимлардаги  оғриқни қуйидаги усул билан даволашган: беморнинг  бўғимлари шишган бўлса  бутун   картошкани тўп каби  ўйнашган. Кечаси  картошкани  қўлда ушлаб қўлқоп каби  ўраб ёки ушлаб ухлашган.
Сўнгалда.
  Хом  картошкани  2 га  бўлиб  сўнгал устига  қўйинг,  сўнг    картошкани  2 бўлагина  бирлаштириб ерга  кўмиинг. Кўмилган  картошка   униб чиқмаслиги керак. Кўмаётганда  шунга эътибор беринг.  Агар  картошкани  кўмишни истамасангиз  уни  музлатгичга қўйинг.  Бир  неча кундан  сўнг  сўнгал иссиз йўқолади.

Томирларларнинг варикоз кенгайишида.
 Томирлар бўртиб  чиққан жойларни 1 кунда  1 маротаба  янги картошка шарбати  билан  ҳўллаб туринг,  ёки  шарбат  шимдирилган  дока  билан  боғлаб қўйинг,  сўнг бизларни “Малҳам” табобат маркази  томонидан берилган  сувни  ярим  стакандан  4, 5  маҳал  ичиб  туринг,  бундан ташқари   картошка  шарбатини ичиб  туринг.  Фойдаси  тезда билинади.  

Иситма  кўтарилганд.
 2 дона  хом  картошкани  қирғичдан  чиқаринг. Ҳосил бўлган массага  1 ош қошиқ  сирка  солиб   бир неча қават  дока  ёки  тоза  матога  ёйиб солинг. Мато  кенг  бўлиши керак, картошкани мато  билан   ўраб  пешонага  компресс  қилиб  қўйинг.  Маълум  вақт  ўтгач  компрессни  янгисига  алмаштиринг. Ангина  оғриганда ҳам  худди  шундай    компрессни қилиб  бўйинга  боғлаб  олинг. Устидан  шарф  ёки  рўмол  билан  иссиқ  қилиб боғлаб олинг.

Бавосир.
1.      Оғриқни камайтириш  ва яллиғланишнинг  олдини олиш учун  картошкадан  мумдори  тавсия  қилинади. Муолажадан  олдин  30 дақиқа  иссиқ  ванна  қабул  қилинг, сўнг  хом  картошкадан  бармоқ  катталигида  қирқиб  текисланг, (6-8 см) ва  орқа  чиқарув йўлига  (тўғри  ичакка) қўйинг. Муолажани  енгиллаштириш  учун  картошкани  писта  мойига  ботириб олинг. Дорини  ичакда  кун бўйи  қолдиришингиз мумкин. Чунки  у  юрганда  халақит  бермайди.  Ҳожатга  борганингиздан  сўнг  тўғри ичакни  клизма  қилинг ёки  анусни  совуқ  сув  билан  ювинг. Сўнг  муолажани қайтаринг.  Буни бир хил  пайтда  мунтазам  бажарсангиз  касаллик  ўтиб кетади.  Камида мулажани  10 кун  давомида  бажаришингиз  зарур. Зарур  бўлганда  муолажани  1-2  ойдан сўнг қайтаринг.
2.      Хом  картошкани  пўчоғи  билан  қириб шарбатини ажратиб олинг.  1 ош қошиқ  миқдоридаги шарбатни кечаси  кичкина хуқна  (клизма) қиладиган асбоб билан  орқа  чиқарув  йўлига  жўнатинг. Бу муолажани 10 кун бажаринг. Ҳар сафар  янги  шарбат тайёрланг.
3.      5 литрли   сирли  идишга  картошка пучоқларини солиб устидан пўчоқни кўмадиган қилиб  сув қуйинг. Уни  охиста  қайнатинг. Қайнагандан сўнг тоғара ёки ўтириш учун қулай идишга солиб 15-20 дақиқа  давомида орқангизни буғлатинг. Иссиқ атрофига тарқалиши учун буғни кўпроқ  ушлаб туринг. Бунинг учун  пўчоқлар солингани идишни  тоғора ичига солинг. Шундан сўнг ҳожатга борсангиз анусни  совуқ  сув  (қайнатиб совитилган)  билан ювинг.
4.      1 кунда 3 маҳал овқатдан  30 дақиқа  олдин 1/2 стакандан хом картошка шарбатини ичинг.

 Қон босими кўтарилганда.
1.      14 кун  давомида   25-30 дақиқа аввал  оч қоринга  қирғишдан чиқарилган  хом картошка  истеъмол қилинг ёки 15 гр крахмални 1/2   стакан  қайнақ сувда аралаштириб ичиб. Муолажа давомида  қон босимини назорат қилиб туринг.
2.      Пўчоғи билан қайнатилган  картошка сувини хар куни 1/2 стакандан ичинг. Шунингдек, пўчоғи билан димлаб пиширилган ёки қайнатилган картошка истеъмол қилинг.
3.      Картошка пўчоқлари қайнатилган қайнатма ичинг. Бунинг учун арчилган картошка пўчоқларини яхшилаб ювинг, сўнгра сирли идишга солинг.  Устидан қайнаган сув қуйиб, 10 дақиқа давомида қайнатинг, сўнг совитиб хар куни 4 маҳал овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичинг. Меъёрни оширсангиз ҳам бўлади.  

Йўталганда.
1.      Пўсти билан қайнатилган картошкани иссиқлигида бўлакларга бўлиб скипидар суртинг ва  кўкракка қўйинг.
2.      4-5 дона картошкани арчмай қайнатинг, картошка эзилмаслиги керак. Кўкрак ёки  курагингиз атрофига бир неча вароқ қоғоз қўйиб устидан 2 га бўлинган иссиқ  картошкани териб чиқинг. Сўнг ўраниб ётинг. Совигандан сўнг олиб ташланг. Бу муолажани кечаси бажарган маъқул.
3.      Агар томоғингиз қичиб йўталсангиз томоғингизга мато ўраб устидан парракланган янги картошкаларни  териб боғлаб олинг. Фойдаси тезда билинади.
4.      Картошка бўлакчалари ёки пўстлоғини қайнатинг, сувини тўкиб  2 қават  политилинг халтачага солиб оғзини боғланг, сўнг сочиққа ўраб кўкрагингизга қўйинг. Эхтиёт бўлинг куйиб қолманг. Кўкрагингизни 1 соат қиздиринг. 1 неча муолажадан сўнг йўтал ва хириллаш ўтиб кетади. Картошка касалликдан бўлган ғуборни тортиб олади. Майин иссиқлик эса  оғриқ жойдаги қон айланишни яхшилайди. Айниқса бу усул хантал (горчични) кукинига қарши кўрсатмаси бор  аллергия тошадиган болалар учун яхшидир.

Қорин дам бўлганда.
  Ҳар куни  оч қоринга  1 стакандан  хом  картошка  шарбатини ичинг. Шундан сўнг  1 соат  ҳеч нима  еманг. Иложи  бўлса  30  дақиқа  ётинг.  Даволаниш вақти 10 кун.

Тумов.
  Картошкани пўсти  билан  қайнатинг, сўнгра  сувини  тўкинг.  Бошингизни  сочиқ  билан  ўраб  картошкадан  чиқаётган  буғдан  нафас олинг.  Керак  бўлса  картошкани  эзиш  ҳам  мумкин. Иссиқ  картошкани  пешона,  бурун, қулоқ атрофида  тез-тез  айлантиринг. Сўнг 2 га бўлиб  1 бўлагини  пешонага    2 чи бўлагини бурун қанотларига қўйинг.
   1 кунда худди шу усулда  3-4 дона картошкани айлантиришингиз мумкин. Муолажадан сўнг пешонани юмшоқ  рўмол билан ўраб олинг.

Совуқ олганда.
  Совуқ  ҳавода қўл териси қизарса  қўлингизни картошка қайнатилган илиқ сувда бир неча вақт  кутиб туринг. Юз терисини совуқ урса картошка  компресси  қўлланилади. Картошкани пўстлоғи билан қайнатиб иссиқлигича майдаланг  сўнг 1 бўлак дока ёки матога солиб, зараланган жойга қўйинг. Компрессни  совугунча  ушлаб  тўринг лимон шарбати  ва сувини  тенг миқдорда  аралаштириб пахтани унга ботириб совуқ урган жойни артинг.

Куйганда.
1.     Пўсти  тозаланган хом картошкани қирғичдан чиқаринг  хосил бўлган  массани 4-5 қават қилиб букланг  докага солинг. Сўнг куйган жойни бинт билан боғлаб қўйинг. 2 соатдан сўнг малхамни янгисига алмаштиринг.
2.     Куйган жойга  картошка крахмали ва  ичимлик содасини 1:1  миқдорда аралаштириб сепинг.
3.     Қизил ўнгач ўткир емирувчи моддалар билан куйганида иложи борича картошка шарбати тайёрлаб (шарбат чиқаргич ёки  гўшт қиймалагичда) дархол 1/2  стакан ичинг сўнг, 30-40 дақиқа ўтгач яна 1/2  стакан ичинг.
4.     Юз териси куйганда  картошкали ниқоб тавсия этилади. Бунинг учун картошкани пўсти билан қайнатиб, тозаланг. Қаймоқ билан  қориб хосил бўлган  илиқ массани юзингизга суртинг.
Остереохандроз.
  Қирғичдан чиқарилган хом картошкани асал билан тенг  миқдорда аралаштириб  умуртқа пағонасига қўйиб устидан салфетка билан ёпиб қўйинг.  2 саот  ўтгач олиб ташланг. Оғриқ  ўтиб кетади.

Полиатрит ва ревматизм.
1.      1 кг қизил картошкани қирғичдан  чиқаринг сўнгра қалин матони 2 буклаб орасига  бўтқани солинг сўнг оғриган жойга қўйиб боғланг.  Яхшилаб иссиқ қилиб ўраб устига кўрпа ёпинг. Бемор шу холатда эрталабгача ухлаши керак. Кампрессни   кун ора такрорланг. бир вақтнинг ўзида  5  томчи  тоғтерак  қатронини  1/4  стакан  сувда  аралаштириб  кечаси  ичиб ётинг.  Қатронни  1,5 ой  давомида  ичинг.  Мабодо топа  олмасангиз “Малхам”  табобат  марказига мурожаат қилинг.
2.      Картошкани ташқи қўллаш билан бирга   уни шарбатини  хам ичиш  яхши натижа беради. Бунинг учун 1/2  стакан шарбати ичинг.  Муолажа вақти 1 ой.

         Чехиялик олимлар  картошкадан  ингибин препаратини олишган. У  хайвонларда  тажриба         қилганда меъда шираси  захарланиши  содир бўлганда, шунингдек  куйиш   жараёнларида жуда  яхши  самара  берган.
          Ўзбекистонда  қуйидаги  картошка  навлари ўстирилади:
          “Седов”  нави-эртапишар,   кўриниши  юмалоқ,  йирик, оқ , яхши  сақланади.        
          “Нимранг”- эртапишар,  серхосил  нав  бўлиб йирик чўзиқ, ранги  қизил. Бундан  ташқари       
          “Лорх” ва шунингдек  “Берлихинген” навлари  ҳам мавжуддир.
     Ўзбекистоннинг  жанубий томонларида  “Анор” “Рекорд” “Волжанин” навлари хам экилади.
 Хозирги пайтда картошка озиқ-овқат сифатида  ишлатилмасдан, балки у мухим саноат хом ашёси сифатида хам қадрланади. Жумладан ундан автопокришка  тайёрлашдан тортиб кино плёнка                    Самалиёт қисмлари хатто ипак олинмоқда. Шуни қайд қилиб ўтишимиз керакки сақланиш  жараёнида  ёки қуёш нуридан  яшил тус олган картошка туганаклари  “соланин” номи билан юритилувчи     зарарли модда хосил қилганлиги  туфайли уни мутлоқ истеъмол қилиб бўлмайди.
                       янгилик
Манчестер университетиолимларининг тадқиқотлари натижасида ошқозон ярасини картошканинг шарбати билан даволаш мумкинлиги аниқланди.
Инглиз микробиологларининг аниқлашларича, картошкада мавжуд антибактериал молекулалар ошқозон ярасини даволашга қодир экан.
Мутахассисларнинг фикрларича, ушбу сабзавотда мавжуд молекулалар барча язвани даволаш учун чиқариладиган барча дориларга қўшилади, сабаби айнан ушбу сабзавотдаги молекулалар ошқозон ярасини олдини олади ва даволайди.
Мутахассислар келажакда картошкадаги мавжуд молекулаларни турли йогуртларга ва ошқозон яраси бор касалларнинг ҳар кунги таомномаси таркибига қўшиб ишлатилса яхши самар беришни режалаштирмоқдалар

                                                                                                                                    Абдуқодир Саттаров
                                                                                                              “Малхам” табобат марказининг
                                                                                                                                  Раҳбари, профессор.
                                                                                                    Мурожаат учун тел:+998-90-987-9-987

Комментариев нет:

Отправить комментарий