ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 27 декабря 2018 г.

Abduqadir Sattar Саратонни ўлдирувчи табиий маҳсулотлар.

Abduqadir Sattar  Саратонни ўлдирувчи табиий маҳсулотлар.
1. Саримсоқ пиёз
Саримсоқ инсон организмини нафақат қонхўр паразитлардан ҳимоя қилиб, иммун тизимлари хужайраларини активлаштириш ва саратонга муносиб жавоб қайтара олиш хусусиятига эга. Кўпгина илмий тадқиқотлар, саримсоқ юрак касалликлари ривожини олдини олишда ёрдам бериб, инсультдан
мустаҳкам ҳимоя эканлигини исботлаганлар. Саримсоқ дунё бўйича энг кўп одам вафот этадиган икки касаллик, ошқозон ва ичак саратонидан ҳам инсон организмини сақловчу табиий воситадир. Таҳлилий текширувлар шуни кўрсатдики, саримсоқни доимий истеъмол қилувчилар, ошқозон ва ичак саратони билан деярли касалланмайдилар. Шу сабабли олимлар ва тиббиёт ходимлари соғлом одамга ҳам саримсоқ ейишни тавсия қиладилар. Ҳафтада саримсоқ истеъмоли 5 тадан кам бўлмаслиги зарур, аммо қўшимча истеъмол қилиниши ҳеч қандай зарарли оқибатларни юзага келтирмайди.

2. Ловия
Ловия усаётган организмни оқсил моддаси билан таъминловчи асосий озуқа манбаи ҳисобланиб, саратонга қарши иммун тизимини шакллантириш хусусиятига ҳам эга. Ловия фитохимик моддаларга эга бўлиб, генетик хасталаниш хужайралар ривожини тўхтатади ёки бутунлай даволайди. Ловия саратоннинг кўп турларидан ҳимоя қилиши мумкин, энг асосийси улар простата саратонидан мустаҳкам химоя, хазм қилиш органларидаги саратон ривожланиш эхтимолини ҳам камайтиради.

3. Сабзи
Хаммамизга маълум, сабзи антиоксидант полиз мева турига киради. Шу билан биргаликда сабзи, оғиз бўшлиғи ва тамоқ саратони олдини олувчи, ошқозон ва йўғон ичак, сийдик йуллари ва организмнинг темир моддалари фаолиятини яхшиловчи табиий дори воситаси ҳам саналади. Урологлар тадқиқоти шуни тасдиқладики, сабзи маълум миқдорда сийдик йуллари саратонига қаршилик курсатиб, уни аста секин даволаш хусусиятига ҳам эга. Касаллик профилактикаси учун қуруқ ёки қайнатилган сабзи истеъмоли кифоя, аммо, қуруқ сабзида саратонга қаршилик кўрсатувчи моддалар миқдори кўпликни ташкил қилади.

4. Гул карам
Гул карам — саратон ривожланиб, организмга салбий таъсири кучайиши холатида ҳам, касалликка қарши иммунитетини шакллантириш хусусиятига эга. Гул карам, одам хужайраларини стимуллаштириб, уларни етишмовчилик билан курашишга мажбурлайди. Кичик гул карам витаминларга ўта бой бўлиб, кўпгина саратонга қарши курашувчи элементларга эга. Катта гул карам, кичик гул карам каби кўп витаминларга эга бўлмасада, саратонга қарши курашишда фойдали полиз меваларидан ҳисобланади.

5. Кайен қалампири (муручи)
Кайен қалампири — бизда қизил қалампир ёки қизил муруч дея номланади. Асли ватани Чили бўлган бу қалампир, ўта аччиқ гаримдори турларига таълуқли. Ушбу қалампир эстеъмоли, оғиз бўшлиғи ялиғланиши олдини олиб, инсон организмида саратонга қарши курашиш иммунитетини шакллантиришда ёрдам беради. Уни табга кўра хохлаганча танаввул қилиш мумкин. Қалампирни қанча аччиқ истъмол қинлинса шунча яхши натижага эришилади.

6. Қўзқорин

Қўзқорин – инсон организми учун жуда фойдали моддаларга эга ва саратонга қарши курашда ҳам жуда самарали ўрмон ва полиз экини ҳисобланади. 6 минг йил аввал хитойлар Осиё қўзқоринларидан даволаш ва даволаниш мақсадларида кенг фойдаланганлар. Даволаш ва даволаниш жараёнида, қўзқоринларни овқат ўрнида истеъмол қилиш билан бирга, салат ва бошқа озиқ — овқат махсулотлари билан аралаштирилган ҳолда ҳам танаввул қилиш мумкин. Осиё қўзқоринлари простата саратони хужайралари ривожини олдини олиш билан бирга, простатанинг ҳам таг — туги билан даволаш хусусиятига ҳам эга.

7.Малина.
Малина бу антиоксидант мева бўлиб, саратондан химояловчу моддалар манбаи ҳам саналади. Каламушда ўтказилган махсус тадқиқотлар шуни курсатдики, қора малина еган хайвонларнинг, овқатланиш тизимидаги хужайраларида саратон фоизи сезиларли даражада камайди. Кейинроқ эса малина кукуни, тўғри ичак саратони билан хасталанган беморларга берила бошланди ва бу тажрибада ижобий натижага эришилди. Шу сабабли, саратон билан курашишга ва химояланишга ушбу ширин ва жуда фойдали мевани истеъмол қилиш тавсия қилинади.

8. Қўк чой.

Кўк чой — саратоннинг енгил хужайралари ва овқат хазм қилиш тизимларида мавжуд касаллик ривожини тўхтатиш хусусиятига эга. Лекин кўк чойнинг бу хусусияти, хақиқий япон кўк чойига

таълуқли. Замонваий супермаркетларда сотилаётган, қадохланган кўк чойларда бундай хусусият мутлақо мавжуд эмас. Агар сиз кўк чой орқали саратондан химояланиш ёки хақиқий кўк чой таъмини билмоқчи бўлсангиз, сизга махсус Осиё чой дўконларидан чой харид қилишингизни тавсия қиламиз.

9. Помидор
Помидор — жуда кўп фойдали озуқа моддаларга эга ўта тансиқ полиз меваси. Кўпмарталик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, помидор саратон билан курашувчи табиий маҳсулотлар сарасига киради. Доимий помидор ва помидорли таомлар билан танаввулланган эркакларда, простата саратони ривожланиш эхтимоли 35% га камайиши бунинг яққол мисолидир.



Комментариев нет:

Отправить комментарий