Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
"МУТЛАҚ ТАБИБ ҲАСАН"ЛАР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?
Ишининг билағони, устоз кўрган, кўпларнинг шифо топишига сабабчи бўлган уста табиблар орамизда кўп.
Аммо, афсус, улар қаторида "мутлақ табиб Ҳасан" ва унга ўхшаганлар ҳам бор.
Ва бунақалар тобора урчиб кетяпти. Нега?
Демак:
1. Жамиятда касал ва касаллик тури кўпайган.
2. Расмий тиббиёт талаб даражасида ишламаяпти.
3. Расмий тиббиётнинг сифати паст.
4. Расмий тиббиёт бировнинг саломатлигидан кўра кўпроқ ўзининг манфаатини кўзлай бошлади.
5. Дўхтирларнинг қабули, ташхис қўйиш, дори-дармон ўта қиммат.
6. Дўхтирлар орасида қаллоблик урчиган (мас., керакли-кераксиз дориларни кўплаб ёзиб бериб, касалларни керак бўлса-бўлмаса хусусий ташхисхоналарга қайта-қайта йўллаб, у ерлардан "хизмат ҳақи" олиб туриши ва ҳоказо).
7. Расмий тиббиёт ишончни йўқотган.
8. Қалбаки дори-дармон кўпайди. Доридан одамлар ўла бошлади...
Мана шу ва булар каби бошқа сабаблар одамларни алтернатив ва арзон шифо манбаини ахтаришга мажбур этяпти.
Эҳтиёждан талаб чиқади, талабга яраша таклиф пайдо бўлади.
Қаллоб "табиб"лар кўпайиб кетгани шундан. Билатуриб одамлар уларга бораётгани шундан.
Қўшимча билгилар:
1) давлат шифохоналари пойтахтда бир кунга ўртача 120000 (бир юз йигирма минг) сўм, дори-дармон элликка эллик - ярмини касал ўзи топиб келиши керак;
2) хусусий шифохоналар (фақат ётоқ ва овқат пули) бир кунга ўртача 160000 (бир юз олтмиш минг) сўм. Дори-дармон тўласича касал бўйнида;
3) шу кунларда бир яқинимга давлат поликлинакисида ярми текин ҳолида салкам 200000 (икки юз минг) сўмга ташхис қўйилган эди, табиб бор-йўғи 12000 (ўн икки минг) сўмга томирини ушлаб туриб расмий тиббиёт аниқлаган касалликларнинг ҳаммасини, ҳатто ортиғини айтиб берди ва ҳаммаси тўғри!
(Бу мақолада расмий тиббиёт билан халқ табобати қарама-қарши қўйилмаяпти. Чунки иккала йўналишда ҳам ишининг садоқатли усталари бўлганидек, қаллоблари ҳам борлигини биламиз.)

Комментариев нет:
Отправить комментарий