Abduqadir Sattarov, [29.12.18 07:43]
Булоқбошилик эгизаклар онаси ҳамон сарсон. Танқидий мақола таъсири кўпга етмади
Шу йилнинг ноябрь ойи бошида Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги уч эгизак дунёга келган хонадон муаммолари ҳақида ёзилган эди.
Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ қишлоғида яшовчи Хидировлар оиласига Яратган жуда катта неъмат ато этди. Шу йилнинг 14 июнь куни оилада бирданига уч чақалоқ
дунёга келди. Бир ўғил фарзандни катта қилаётган Бахтиёржон ва Диёрахон яна уч ўғилли бўлишди. Учаласи ҳам соғлом ҳолатда дунёга келди. Уларга, яхши ниятда Иззатбек, Исломбек, ва Имронбек исмларини қўйдилар.
Оилада одатий ҳолда туғилган бир чақалоқни ҳам катта қилиб олиш машаққатли жараён. Ота-она, қариндош-уруғ унинг атрофида парвона бўлиб парвариш қилишади. Эгизак фарзанд туғилса, уларни оёққа турғизиш унданда қийин.
Бирданига уч фарзандли бўлиш қувончли бўлиши билан биргаликда ўзига хос машаққат ҳамдир. Онанинг кўкрак сути уч чақалоққа етмайди. Ҳар куни озуқа сотиб олиш керак. Таглик, дори-дармон дегандек. Учаласи бирин-кетин йиғлайди. Уларни парваришлашга онанинг жисмоний кучи етмаслиги кундек равшан. Ёрдамчи, кўмакчилар зарур. Ҳозир уч чақалоққа икки қуда томон «навбатчилик» йўли билан қарашмоқда.
Туман ҳокимлиги туғилиши халқ орасида шов-шув бўлган уч полвонга аравачалар ва 2 ёшгача бўлган бола тарбияси учун нафақа пули берилишини айтади. Лекин, бу ваъдалар ваъдалигича қолди.
Эҳ-ҳе.. Она туман ва вилоят ҳокимлигига неча марта ёзма ва оғзаки мурожаат қилмади, дейсиз…
Ҳатто, икки ёшгача бўлган болалар учун бериладиган нафақани ҳам бермадилар.
Уч эгизак парваришидек қийин ишни уддалаётган Диёрахон Хидирова ҳужжатларни расмийлаштириб МФЙга борди. Август ойида топширган ҳужжатларга 10 сентябрь куни ёзма жавоб хати кўринишида, турмуш ўртоғи давлат ишида ишлашини, ойлик маоши кўп эканлигини рўкач қилган ҳолда, комиссиядан ўта олмаганини айтиб, қўлига тутқазишади.
Танқидий мақоладан сўнг нима ўзгариш бўлди?
Kun.uz сайтида мақола эълон қилингач, эртасига эгизакларнинг онаси телефон қилиб, Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Мамуров хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнорахон Худойбердиева билан келиб, кир ювадиган машина ва «духовка» совға қилганини, бир қоп ун ва ёғ бериб кетганини, яна шу маҳаллада яшовчи тадбиркорга ҳар ҳафта болаларнинг сунъий озуқасини олиб бериш вазифаси юклатилганини айтди. Айни пайтгача ҳомий тадбиркор ҳафтасига 3тадан озуқа олиб келиб бермоқда. Бундан ташқари, вилоят ва туман молия бўлимлари ҳам совға-салом билан йўқлаб кетишибди. Диёрахон ўша куни ўзи ва фарзандларига бўлган эътибордан жуда мамнун эканлигини айтиб, барчага ташаккур билдирди.
Хўш, шунча совға беришибди, яна не муаммо, дейишингиз мумкин. Дарҳақиқат, оилага эътибор бўлган.
Лекин, кунлар ўтиб, оилани яна унутишди.
Ўтган сафарги мақолани ёзишдан асосий мақсад, уч фарзандни машаққат билан катта қилаётган Диёрахоннинг энг катта илтимоси билан боғлиқ бўлиб, она 2 ёшгача бўлган нафақа пулини беришларини сўраган эди. Кимдандир бир нарсани кутишдан кўра, давлат томонидан қонуний нафақага дўкондан сотиб олган маъқул эмасми, ахир?
«Уч чақалоқ кунига ўсяпти, улғайяпти. Истеъмоли ҳам шунга яраша ошмоқда. Кунда камида 10 дона таглик (памперс)1800 сўмдан, ҳафтасига 6та озуқа бўтқаси (донаси 22 минг сўм) оляпмиз. Яна ҳар куни сут сотиб оламиз ва ундан ҳам қўшимча озуқа тайёрлаб ичиришга тўғри келади. Сутнинг литри 5 минг сўм. Бир ойда 350 000 сўм памперсга ва 500 минг сўм озуқага сарфланяпти. Бундан ташқари, болалар муддатидан олдин дунёга келгани учун қўшимча дорилар ичиряпмиз.
Мақола эълон қилинганидан сўнг нафақа учун яна ҳужжатларни тўғрилаб, маҳалла фуқаролар йиғинига бордим. Комиссия аъзолари, «Вилоятдан «рухсат» деган бир парча қоғоз олиб келинг, кейин рўйхатга қўшамиз», дейишди. Андижон вилоят молия бошқармаси бошлиғи Баҳромжон Ҳайдаровнинг қабулига бордим. У киши йўқ экан, ўринбосари Фарҳоджонга учрадим.У «Эрингизнинг маоши меъёрдан кўплиги учун сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Қоидалар шуни талаб қилади», деди. Шунинг учун яна сизга мурожаат қиляпман», дейди Диёрахон Хидирова.
Abduqadir Sattarov, [29.12.18 07:43]
Чақалоқларнинг отаси туман МИБда ишлайди. Маоши ёмон эмас. Лекин, 12 киши истиқомат қиладиган оилада фақат шу йигит ишлайди холос. Бир сўз билан айтганда, «12 жон мана шу йигитнинг қўлига қараб туради».
Оиланинг муаммоси ҳал этиладими?
Ўтган сафарги мақола эълон қилинганидан сўнг, биз ҳам муаммони ҳал қилиш юзасидан вилоят молия бўлими бошлиғи Баҳромжон Ҳайдаров билан боғлангандик. Мутасадди тегишли қарорларга асосан иш кўришини ва қўлдан келган ёрдамини аямаслигини айтганди.
Ҳар қандай жамиятдаги қонунлар, меъёрлар ва қоидалар фуқароларга қулайлик туғдириш учун қабул қилинади. Фуқароларни қийин ҳолатга солиш учун эмас. Бундан ташқари, озгина бош қотириб, ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин. Булоқбошидаги оилада бирданига уч фарзанд туғилиши ноодатий ҳол. Қарангки, ўша тегишли қоидаларда бундай ҳолат кўрсатилмаган.
Туман ҳокими ва хотин-қизлар қўмитаси раиси фуқароларнинг фаровон яшаши учун масъул кишилардир. Улар муаммони кўриб, билиб туриб тегишли идораларга мурожаат қилишга бел боғламагани ачинарли. Оилага ёрдам бериш учун керак бўлса молия вазирлигига чиқиб, масалани ҳал қилиш мумкин эдику?
Эгизакларни катта қилаётган оилага кўмак беришлари учун албатта танқидий мақола ёзишимиз шарт эмас. Биринчи мақоланинг таъсири ҳозирча тугабди. Яна вақт ўтди.
Уч бешикни қучоқлаб, тунларни бедор ўтказаётган онанинг машаққатини битта бўлса ҳам фарзанд улғайтирган инсон яхши билади.
Биз туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят молия бошқармасидан мазкур масала бўйича ижобий якун кутиб қоламиз.
P/S. Таажжуб… Куни кеча таҳририятга хоразмлик бир йигитдан: «Булоқбошилик уч эгизакка қандай қилиб молиявий ёрдам берсам бўлади? Аёлим билан икки фарзандни ўстирдик. Машаққатини яхши биламиз», деган мактуб келибди...
Элмурод Эрматов
KUN.UZ мухбири

Комментариев нет:
Отправить комментарий