ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 декабря 2018 г.

Abduqadir Sattarov, Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?

Abduqadir Sattarov,  Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?
Врачи УзбекистанаDecember 23, 2018 сонидан
Сўнгги пайтларда ўқитувчи касбининг обрўсини кўтариш масаласи кўп муҳокама қилинди ва уларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Аммо бюджетнинг ўта муҳим яна бир қатлами борки, улар ҳам алоҳида эътиборга муҳтож. 
Шифокорларнинг давлатдаги, жамиятдаги ўрни беқиёс, бу шубҳасиз. Лекин сўнгги
йилларда бу соҳа бўйича ҳам зиддиятли фикрлар кўп учрамоқда. Тизим ходимлари маошлар камлигидан, моддий техник база сустлигидан, аниқ белгиланмаган ва оғир иш вақти каби муаммолардан шикоят қилишса, беморлар шифокорларнинг порахўрлигидан, етарли эътибор қаратмаслиги ва малакаси пастлигидан нолишади. Бир қарашда ҳар икки томон ҳам ўзича ҳақ. Келинг, ҳар икки томоннинг фикрларини ўрганамиз.

Бемор нуқтаи назари

Шифохонага ишингиз тушса, тамом бўлдим деяверинг. Таниш-билишингиз бўлсаку яхши, агар ҳеч кимга суянмай борсангиз навбат кутиб умрингиз ўтиб кетади. Бир амаллаб шифокорга кирганингизда ҳам қўл учида кўради ва оламжаҳон дориларни ёзиб бериб, қўлингизга тикилиб туради. Атаганингизни қистириб, дорихонага жўнайсиз. У ерда шифокор белгилаган дориларнинг нархини эшитиб, капалагингиз учади. 

Яна камига диагностика учун беш-олти жойга жўнатади ва керак-нокерак аппаратларга тушиб, бор-будингиздан айриласиз. Наҳотки, шифокорлар турли-туман ускуналарга шу қадар суяниб қолган бўлсалар?

Айниқса туғруқхоналарда вазият чатоқ. Бола эсон-омон дунёга келсин деб сўраганини берасиз, яна камига чиқиб кетаётганингизда ҳам суюнчи деб аллақанча пулингизни шилиб олишади. Бермайман десангиз иложи йўқ, қатор бўлиб тургандан кейин, болангиз уларнинг қўлида бўлганидан кейин нима ҳам қилардингиз?..

Оғир операциялар пайтида жарроҳларнинг куни туғади. Аввал келишиб, берадиганингизни бериб қўймасангиз, операциянгиз ҳам чўзилади, соғ-саломат чиқишга ҳам кафолат йўқ. 

Энг алам қиларлиси, кўпчилиги ўз касбининг сирларини билмайди, таваккалига дори ёзиб бераверади. Сизнинг саломатлигингиз иккинчи даражали.

Шифокор нуқтаи назари
Агар ҳаётимни қайта бошлаш имконияти бўлганида, шу касбни танламасдим! Мутлақо жиддий айтяпман. Тўғри, кўча тозалаш, пахта териш, ягана қилишга очиқдан-очиқ мажбурлашларидан қутулдик. Аммо ҳалиям бюджетнинг пулини бекордан-бекорга еб ётибсан, деган миннатли гаплардан халос бўлганимиз йўқ. Ўша бюджет бизга маош учун ажратаётган пулнинг ўзи кулгили. Хўп, айтайлик мен пора олмайман ва ҳалол ишлайман. 1,3-1,5 миллион сўм ойлик оламан. Хўш, бу пулга оиламни, ўсиб келаётган уч боламни боқишим мумкинми? Лекин шугина маошнинг ҳам осмон қадар жавобгарлиги бор — бемор учун сиз шифокорсиз, ойликни оляпсизми, давлат сизни ўқитганми, вазифангизни бажаришингиз шарт! Балки сиз контракт тўлаб, ўз пулингизга ўқигандирсиз, маошингиз тирикчиликка етмас, лекин бунинг кимга қизиғи бор?

Охирги пайтларда маошлар ошиши ҳақида яхши хабарлар эшитдик, умид билан кутяпмиз...

Бир кунда 10 соатгача ишлайман, яна кунора навбатчилик. Аммо беморларнинг норозилиги тинмайди. Ҳозирги беморлар зўр усулини топиб олишган – портал! Бир куни ҳамшира бир бемор бола учун отасига иккита «памперс» олиб келишни айтибди. Бояги отанинг ҳаммаёқни бошига кўтариб дўқ уришини кўрсангиз эди. Нима эмиш, давлат ҳамма нарсани таъминлаб қўйганмиш, ҳаммасини бепул беришимиз керак эмиш. Тўғри, охирги йилларда таъминот анча яхшиланди, лекин ҳали ҳамма нарсани давлат таъминлаб қўйишига анча бор. Умуман, ўзи ҳеч қачон бундай бўлмаган, бўлмайди ҳам. 

Қишлоқдаги шифокорнинг ҳолига бир қаранг — мол ҳам боқади, деҳқончилик ҳам қилади, керак бўлса пахса ҳам уради. Ахир у ҳам не умидлар билан 7-8 йил суягу-ўлик титкилаб ўқиган. Шу қишлоғимга фойдам тегсин деб қайтиб келган. Яганада ҳам, пахта теримида ҳам у бор. Қишлоқда одам йўталса ҳам унга қараб чопади. Яхшиям халқимиз хизматини қуруқ қўймайди. Укол қилди дея иккита нон қистириб жўнатади. Лекин охирги пайтларда мана шу берганини миннат қилганларнинг бир тоифаси пайдо бўляпти.

Abduqadir Sattarov, [26.12.18 16:10]
Поликлиникадаги дўхтирларга янаям қийин. Эшигининг олди ҳамиша гавжум, лекин тузалиб кетақолмайдиган беморларнинг дафтарлари бир хирмон. Ҳар ташрифга саҳифа-саҳифа тўлдириб ташланади. Бу ерда энди нон бериш урф эмас — сахийроқлар беш-ўн минг сўм ташлаб кетишади, бошқалари шунчаки раҳмат. Шифокор шунга ҳам хурсанд, шундай тушумларга ҳам шукр қилиб кўча тозалаш, бинони таъмирлаш, обуна, ишидан ташқари уйма-уй юриб ҳамманинг ҳолидан мажбурий хабар олишларни ҳам ичига ютиб бажаради.

Тез ёрдам шифокорлари иши ҳамманикидан ҳам оғир, маст-аластни эплаган ҳам, депрессияни амаллаган ҳам, камига борган жойида калтак еган ҳам шулар. Тўғри, маоши кўпроқ, бандлиги камроқ. Лекин улар ўтказган битта тун бошқаларнинг бир неча кунига тенг.

Шундай қизиқ одамларимиз борки, тўй қилса қоплаб пул сочади. Лекин саломатлигига келганда хасислиги тутади. Белгиланган муолажалар ўзи учун, лекин шуни ҳам пул сарфламаслик учун қабул қилмаслик пайида бўлади. Дори буюрсанг арзонлигига учиб сифатсизини харид қилади, кейин шунча ичиб нега тузалмаяпман деб эътироз ҳам билдиради.

Соғлом турмуш тарзи, бадантарбия деган тушунчалар умуман ёт бўлиб улгурган!

Лекин организм маълум даражага келиб, бир дард тутганидан кейин шифокорнинг ҳузурига чопади ва дарҳол даво топмаса, бутун тизимни ёмонлай бошлайди. Хўш, шу пайтгача қаерда эдингиз? Ичмаслик, чекмаслик кераклигини билмасмидингиз? Эрталаб туриб бироз югуриш кераклигидан бехабармидингиз? Энди қандай қилиб дарров тузатиб юборишни талаб қиласиз?

Юқорида маош тўғрисида гапирдим. Албатта, кўп соҳаларда муаммолар бор, давлат иқтисоди ҳали у қадар бақувват эмас. Лекин биз ҳам бугун яшаяпмизку! Ҳарбийлар, МИБ ходимларининг маошларига ҳавас қиламиз. Ҳатто қурувчилару, компьютер дастурчиларининг ойлиги ҳам шифокорларникидан юқори. Тўғри, МИБчилар пора олмаслиги учун баланд маош белгиланган. Хўш, шифокорчи, унга пора олиш мумкин эканда демак?!
Умуман, асрлар давомида халқимизда ҳакимларга бериб келинган назр-ниёзни пора деб аташ мумкинми? 
Соҳадаги қийинчиликлардан зериккан кўпчилик хусусий тиббиётга ўтиб кетяпти, янада илғорлари хорижга жўнашяпти. Ҳатто халқи қашшоқ мамлакатларда ишлаган ҳамкасбларимиз ҳам ойига камида 1000 доллар маош олишяпти, 3-5 минг олаётганлари ҳам талайгина. Ҳамма ўз ишини ташлаб кетаверса, бу соҳа кимларга қолади? 
Тор мутахассисликдан воз кечиб, ҳаммани умумий амалиётга ўтказишда шифокорлар обрўси ва даромадлари бир тўкилганди. Қачон тикланади, ҳайронман.
Хуллас саволлар бисёр...
Қиссадан ҳисса
Кўриб турганингиздек, ҳар икки томоннинг ҳам ўзига яраша эътирозлари бор ва ҳар бири ўзича ҳақ. Биз ҳам қайсидир тарафнинг палласига тош босиш фикридан воз кечиб, дунёнинг турли давлатларидаги шифокорларнинг моддий аҳволи билан қизиқамиз, хулоса эса ўзингиздан (рақамлар бюджет ташкилотларининг ўртача статистик кўрсаткичларга асосланган).
Европа давлатларида ўртача маош ва шифокорлар маоши солиштирилганда
Нидерландия
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 253 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 117 000 $
Бельгия
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 188 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 61 000 $
Буюк Британия
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 150 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 118 000 $
Франция
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 149 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 92 000 $
Ирландия
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 143 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 90 000 $
Швейцария
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 130 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 116 000 $
Дания
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 91 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 109 000 $
Норвегия
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 77 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 69 000 $
Швеция
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 76 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 66 000 $
Финляндия
Йиллик ўртача маош (мутахассислар): 74 000 $
Йиллик ўртача маош (умумий амалиёт шифокорлари): 68 000 $
Шимолий Америка
Канада: 100-120 минг $
Abduqadir Sattarov, [26.12.18 16:10]
АҚШ: 180-245 минг $
Марказий Осиё
Қозоғистон: 4-7 минг $
Тожикистон: 1-1,3 минг $ 
Қирғизистон: 2-2,5 минг $ 
Араб давлатлари
Яман: 12-18 минг $
Жазоир: 10-14 минг $
Саудия Арабистони: 60-85 минг $
Аброр Зоҳидов.
Манба: kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий