Сочларнинг тукилиши, «гуллаши» ва қазғоққа қарши!
«Таъби нозик» сочларимиз ҳар бир мавсумда, айниқса куз фаслида алоҳида парваришни талаб этади. Шампунь танлашда иккилансангиз, қазғоқ, соч тўкилиши ёки ёғланиб кетишидан шикоят қилсангиз, қуйидаги тавсияларга амал қилинг.
🔵 Соч «гуллаганда»
«Гуллаб», синиб-синиб бораётган сочларингизнинг бир неча сантиметридан ҳеч иккиланмай воз кечганингиз маъқул. Бу биринчидан, тартибли кўриниш берса, иккинчидан, соч илдизи
парвариши бузилганда калтароқ толаларни «озиқлантириш» имконини беради. Энди уй шароитидаги муолажаларга киришишингиз мумкин.
🔵 Шампунь танлашда адашманг
Биринчи галда воситаларнинг иккитаси 1 да («2 в 1») тури — комплекс парваришдан ҳозирча, баҳоргача воз кечиб туринг. Шампунь ва бальзам (кондиционер)ни алоҳида флаконларда харид қилинг. Бугунги кунда дўкон расталаридан шампунь, бальзам, соч учун махсус ниқобларнинг анвойи хилларини топишингиз мумкин. Кунлар совий бошлаганда бошни ҳарорати баландроқ сувда ювмаган маъқул.
🔵 «Қазғоқ дастидан до-од!»
Сочдаги қазғоқдан халос бўлиш ва тез синишининг олдини олиш учун тухум кўпиги билан ювиш тавсия этилади. Бунинг учун тухумни озроқ сув билан яхшилаб кўпиртириш лозим. Сочларингизни кўпик билан ювинг, аввал оддий сув билан, сўнгра нордон (масалан, лимон кислотали) сув билан обдон чайсангиз кифоя.
🔵 Қўлбола шампунь тайёрлаймиз
Умуман олганда, доим ҳам флакондаги шампундан фойдаланиш шарт эмас. Тухум сариғи соч илдизини мустаҳкамлайди. Оқидан ажратилган тухум сариғини кўпиртириб, бироз сув ва 50 мл ароқ қўшинг. Тайёр аралашмани бош терисига уқаловчи ҳаракатлар билан суртинг. Сўнг илиқ сувда чайиб олинг.
🔵 Яхшиси, қатиқ!
Кўпчилик хонимлар сочларини оддий қатиқда ювишни амалда синаб кўришган. Соч толалари ва бош терисига қатиқ суртиб, рўмол ёки сочиқ билан 10 дақиқага ўраб қўйилади. Сўнг илиқ сувда ҳеч қандай ювиш воситаларисиз ювиб ташланади.
🔵 Сочларингиз соғлом кўриниши учун!
1 чой қошиқ бура (танакор) ва 2 ош қошиқ қирғичдан ўтказилган болалар совунини 1 стакан мойчечак дамламасига аралаштириб, 2 соатга олиб қўйинг. Аралашмани шампунь ўрнида қўллашингиз мумкин. Сўнг сочларни кучсизроқ сиркали сув (1 литр сувга 1 ош қошиқ олма сиркаси) ёки нордон (1 литр сувга 0,5 чой қошиқ лимон кислотаси) билан чайиш мумкин.
🔵 Соч тўкилишига қарши
2 та тухум сариғи, 1 чой қошиқдан саримсоқ шарбати, асал ва алоэ шарбатини олинг. Барчасини аралаштиринг, ниқобни нам сочларингизга суртиб, целлофан пакет ва сочиқ билан ўраб қўйинг. 20 дақиқадан кейин бошингизни шампунь билан ювинг. Саримсоқ ҳидини йўқотиш учун сочларингизни қуруқ хантал аралаштирилган сувда чайиб олинг.
🔵 Ёғли сочлар учун
1:1:1 чой қошиқ нисбатда асал, лимон ва алоэ шарбати, майдаланган бир палла саримсоқ аралаштирилади. Масса нам сочлар илдизига суртилади. 30 дақиқача сочиқ билан ўраб қўйилгандан кейин илиқ сувда ювиб олинади.
🔵 «Тим қора сочларим…»
Агар сочларингиз ранги тўқроқ бўлса, уларни чайиш учун қичитқи ўт, қулмоқ (хмель), қариқиз, ловия қўзоғи каби дамламалардан фойдаланинг. Шунингдек, сочларингиз ялтираб туришини истасангиз, 2 ош қошиқ чойни 1 литр сувда 5 дақиқа мобайнида қайнатинг. Кейин сочларингизни илиқ дамламада чайиб олинг.

Комментариев нет:
Отправить комментарий