ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 22 апреля 2018 г.

УЙ ШАРОИТИДА ТЕМИРАТКИНИ ДАВОЛАШ

 
УЙ ШАРОИТИДА ТЕМИРАТКИНИ ДАВОЛАШ
Дерматология – тери касалликларида темиратки (лишай) термини кўп қўлланилади. Чунки унинг жуда кўп тури мавжуд. Улардан бир қанчаси (масалан, қизил ва ёйма) унчалик хавфли эмас. Фақат қичишиш орқали танага азоб беришига чидаш осон бўлмайди. Аммо унинг яна шундай турлари борки, у ҳам юқумли ва ҳам инфекцион характерга эга. бу темираткилар танада тезлик билан кўпайишдан ташқари, бошқаларга юқиши ҳам мумкин. Булар: трихофития – қайчи ҳаракатини эслатадиган мойхўрак, қирма темиратки, турфарангдаги замбуруғли темиратки, яъни касаллик қўзғатувчи бактерияларга тўла, пуфакчали, белбоғли темираткилар мавжуд. Темираткилар қандай турда бўлмасин, унинг шифоси билан дерматологлар шуғулланишади. Аммо бу касалликни уй шароитида ҳам даволаш мумкин.
УЙ ШАРОИТИДА ТЕМИРАТКИНИ САРИМСОҚ БИЛАН ДАВОЛАШ
Таркибида замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликларга қарши шифобахш модда (антизамбуруғ) мавжудлиги боис, саримсоқ терида пайдо бўлган ҳар қандай темираткини даволайди. Ушбу сабзавот экини нафақат ошхонада, балки табобатда ҳам кенг қўлланишини биласиз. Ҳаттоки замбуруғ касалликларини ҳайдашда унга тенг келадигани йўқ. Ҳамага маълумки, саримсоқ шарбати замбуруғлар кўпайишини тўхтатади.
ТЕМИРАТКИНИ ДАВОЛАШДА САРИМСОҚЛИ РЕЦЕПТЛАР:
* Саримсоқнинг 3-4 бўлагини қирғичдан ўтказинг ва темиратки устига малҳам дори сифатида қўйиб, боғланг. Бундай муолажани темиратки батамом йўқолиб кетгунча қўлланг.
* Болалардаги темираткини даволашда саримсоқнинг бир ўзидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки саримсоқли малҳам жароҳатга қўйилгач, қаттиқ ачиштиради. Бола бунга чидай олмайди. Шунинг учун унга ўсимлик мойи ёки вазилин билан суртиш буюрилади.
* Агар темиратки кўп қичишса, тез кўпайиб кетаверса, унга олмали сирка аралаштирилган саримсоқ бўтқасини суртиб қўйинг. Саримсоқдаги антибактериаль хусусият ва сиркадаги ўткирлик темираткидаги замбуруғни ўлдиради.
* Эзилган саримсоққа бироз қора узум шарбати қўшиб, темиратки устига қопласангиз, жароҳат битиши тезлашади. Ундан кунига 2 маҳал (эрталаб-кечқурун) фойдаланинг. Муолажа муддати 10 кун
ТЕМИРАТКИНИ ДАВОЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН БОШҚА РЕЦЕПТЛАР:
* 1 ош қошиқ қариқиз (лопух) баргини идишга солиб, устидан қайноқ сув қуйинг ва 20-25 дақиқа тиндириб қўйгач, сиздириб олинг ва жароҳатингизга компресс қилиб боғланг.
* 20 г зиғир поясини майдалаб, идишга солинг ва устидан 0,5 л сут қуйинг. Сўнг, тайёр бўлган бўтқани малҳам сифатида жароҳат устига қўйиб боғланг.
* 1,5 чой қошиқ қуритилган зиғир поясидан олиб идишга солинг ва устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун), 0,5 стакандан ичинг. Бу дамламани темиратки устига компресс қилиш ҳам мумкин.
* Совунак (мыльнянка – илдизи совун ўрнида ишлатиладиган ўтсимон ўсимлик) илдизи дамламаси темираткини тезлик билан йўқотади. Бунинг учун 1 чой қошиқ туйилган совунак илдизини стаканга солинг ва устидан қайноқ сув қуйиб, тўлдиринг. Сўнг, 4-8 соат давомида бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 4 маҳал, шу стакандаги дори тугагинча ичинг.
* Сутлама, ихрож (заҳарли оқ шира чиқарадиган ўт) ширасини кунига 2-3 маҳал темираткига суртиш орқали ундан халос бўлиш мумкин. Муолажа муддати – темиратки йўқолгунча.
* Қарағайнинг серелим тарашасидан тутантириқ ясаб, унинг қуюқ тутунига темираткини тутсангиз, ундан қутиласиз. муолажа муддати – 10 кун.


УЙ ШАРОИТИДА ТЕМИРАТКИНИ ДАВОЛАШ

Комментариев нет:

Отправить комментарий