Ўзбекистон ҳарбийларининг хизмат муддати узайтирилди ва ҳарбий қасамёд матни тасдиқланди
Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг хизмат даври муддати оширилди ва шу йўл билан уларнинг пенсия ёши ҳам кўтарилди, деб ёзади Norma.uz.
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг резервида хизмат қилиш тўрисида»ги қонунларига киритилаётган ўзгартиришлар 2018 йилнинг 19 октябридан кучга киради.
Ҳужжатларга кўра, кичик офицерлар (лейтенант, катта лейтенант, капитан, капитан-лейтенант) учун хизматнинг сўнгги муддати икки йилга — 43 ёшдан 45 ёшгача оширилган.
Барча катта офицерлар (майор, подполковник, полковник, 3-, 2-, 1-даражали капитанлар) учун пенсия ёши 50 ёшни ташкил этади. Илгари майорлар, подполковник ва 3- ва 2-даражали капитанлар 45 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин эди.
Генераллар таркибининг максимал ёши аввалгидек — 60 ёш даражасида қолган.
Шунингдек, резерв қўшинлари разрядида бўлиш ёшига ҳам ўзгартириш киритилди.
Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар билан Ҳарбий қасамёд матни ҳам қонунга киритилмоқда. Қасамёд матни аввалгисидан фарқ қилмайди ва қуйидаги кўринишга эга:
«Мен (фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, халқимга, Президентимга содиқ бўлишга тантанали қасамёд қиламан.
Мен Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, қўмондон ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи бўлишга қасамёд қиламан.
Сўнгги нафасим қолгунча она Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат ва ҳарбий сирларни мустаҳкам сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.
Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигининг ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан.
Агар мен ушбу тантанали қасамёдимни бузсам қонунларда белгиланган жазога ва халқимнинг нафратига мубтало бўлай».
Улашинг

Комментариев нет:
Отправить комментарий