ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 25 апреля 2018 г.

мия чайқалиши

Мия чайқалиши ва бошқа жароҳатларнинг узоқ муддатли асоратлари америкалик олимларни анчадан бери қизиқтириб келади. Бунга америкача футболнинг машҳурлиги ҳам сабаб бўлди. Миллий футбол лигаси томонидан ўтказилган тадқиқотлар лиганинг хавотирларини тасдиқлади ва бутун дунёни огоҳлантирди: ҳатто биргина мия чайқалиши ҳам Паркинсон касаллиги ривожланиши хавфини оширар
экан.

Neurology журналида тақдим этилган тадқиқотда Ветеранлар соғлиғини сақлаш бошқармаси маълумотларидан фойдаланилди. Ушбу маълумотлар асосида кейинчалик умри давомида Паркинсон белгилари кузатилган кишиларнинг мияси фаолияти билан боғлиқ муаммолар таққосланди. Тадқиқотлар натижасига кўра, илгари мия чайқалишидан шикоят қилган Паркинсон касаллигидан азият чекувчи кишилар сонининг кескин ошгани аниқланган.

"Жанговор хатти-ҳаракатлар ветеранлари орасида мия чайқалиши ҳатто демографик, психиатрик ва бошқа касалликлар омилига тузатиш киритгандан кейин ҳам Паркинсон касаллиги хавфининг 56 фоизга ошишига олиб келади", - деб ёзишмоқда олимлар. - Бу эса мия чайқалиши профилактикаси, уларга йўлиққан кишиларни узоқ муддатли назорат қилиш ва беморлар учун хавф омилларини аниқлаш механизмининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди".

Ҳар йили ўн миллионлаб кишиларга мия чайқалиши ташхиси қўйилади, қанчаси эса ташхис ҳам қилинмайди...

Умуман олганда, Паркинсон касаллиги ривожи хавфи ҳозирча у қадар юқори эмас. Шундай бўлса-да, тадқиқот муаллифлари жамоавий спорт ва ҳатто яккакураш билан шуғулланадиган кишиларнинг ҳаёти давомида такрорий мия чайқалишлари уларнинг келажагига таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Ўзингиз ва миянгизни асранг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий