ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 26 апреля 2018 г.

ҲУСНБУЗАРЛАР НИМАДАН ДАРАК БЕРАДИ?

Abduqodir Sattarov,
ҲУСНБУЗАРЛАР НИМАДАН ДАРАК БЕРАДИ?
✅Пешанада чиқса…
✅Бурун учи ва ёнларида
✅Лаб атрофи ва елкада
✅Ияк ва пастки жағ чизиғида
➖Ияк ва пастки жағ чизиғида
Сизда гормонал мувозанаб бузилган, яъни андроген (эркаклик жинсий гормонлари) кўпайиб кетган бўлиши мумкин. Меъёрдан ортиқ аччиқ чой, қора қаҳва
ичувчиларда ҳуснбузар шу ияк ва пастки жағ чизиғида чиқади. Бу соҳада чиққан ҳуснбузарлар уйқусизлик, асабийлик ва хафагарчилик нишонаси ҳам бўлиши мумкин.
➖Пешанада чиқса…
Ҳуснбузарлар пешананинг соч ўсадиган чизиғига яқин жойда чиқса, бу ўт қопи зарарланганини билдиради. Қош тепасида пайдо бўлган ҳуснбузар ошқозон фаолияти бузилгани ва ўз функцияларини тўлиқ бажара олмаётганидан хабар беради. Демак, сиз жуда кўп ширинлик, гўшт ва ҳайвон ёғларини истеъмол қиласиз. Меъёрдан ортиқ лимонад ва мева шарбатлари туфайли ҳам худди шундай натижа кузатилиши мумкин. Пешанада тошмалар жуда кўп бўлса, бу қандайдир дорини ортиқча қабул қилаётганингиздан далолат. Бу бош оғриғини қолдириш учун ичадиган дорингиз, гормонал воситалар ёки витаминли препаратлар ҳам бўлиши мумкин. Организмингиз ортиқча ёғларни ўзлаштиришга қурби етмаганидан энди ўзлари ташқарига чиқа бошлайди.

➖Кўзлар остида

Ёноқ суяги остидан ҳуснбузар чиқса, бу буйрак ва буйрак ости (энг муҳим ички секреция безлари)да носоғломлик бор, дегани. Бу кам ухлашдан, қаттиқ чарчоқ ва сурункали стресс ҳолатида юришдан келиб чиқади. Парҳез тутувчиларда ҳам озиқлантирувчи моддалар етишмаслиги натижасида худди шу ҳолат юзага келиши мумкин.

➖Бурун учи ва ёнларида


Юрак-қон томир тизими фаолияти носозлиги туфайли бурун учи ва ёнларида ҳуснбузар чиқиши мумкин. Чунки бундай вазиятда юз териси қон айланиши яхши эмаслиги ва озуқа моддаларининг етишмаслигидан азият чекади. Балки таомномангизда оқсил ва В витаминига урғу бермаётгандирсиз. Худди шу ҳолат камҳаракат, доим ташвишда юрадиган ва қўрқоқ инсонларда ҳам бўлиши мумкин.

➖Лаб атрофи ва елкада


Муаммо овқат ҳазм қилиш тизимингизда: қизилўнгачдан йўғон ичаккача. Бунинг натижасида сизни ич қотиши, қорин дам бўлиши, ичак коликлари безовта қилиши мумкин. Эҳтимол сиз тушкун, азобли кечинмаларни бошдан кечириб, шундай кайфиятда юргандирсиз. Шунинг учун ҳам ичакларда овқат мудом тўхтаб, мудом тез ҳаракат қилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий