Тарвузнинг фойдалари;
Тарвуз уруғини истеъмол қилиш фойдали
Тарвуз уруғлари қовоқ ёки кунгабоқар уруғлари – пистадан фарқ қилмайди. Тарвуз уруғлари шамоллашнинг олдини олиш хосиятига эга, тери ҳолатини яхшилайди, унинг таркибида темир, цинк, оқсил ва бириктирувчи тўқима бор.
Тарвуз кўз ва мия учун фойдали
Икки карж тарвуз истеъмол қилиш сизнинг кўриш ва ақлий
қобилиятингизни яхшилайди. Олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишди. Бу тадқиқотлар тарвузнинг ширин мағзи А ва В6 витаминларига бой эканлигини кўрсатди. Уларнинг биринчиси А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, иккинчиси В6 витамини хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилияти тезлигини оширади.
Тарвуз организмдан хилтларни чиқариб юборади
Тарвуз инсонда ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, юрак қон томир системаси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жигар ва буйракларни тозалайди, шунингдек, организмдан холестерин моддасини чиқариб юборишга замин ҳозирлайди. Тарвуз истеъмол қилишни организмида мунтазам тош ҳосил бўлувчи кишиларга тавсия этилади. Ўрни келганда айтиш лозим, тарвузни овқатланиш рационидан чиқариб юборишга ўринли сабаб бўлмаса, кунига 2-3 кг тарвуз истеъмол қилиш мумкин.
Тарвузда нитратлар йўқлигини текшириш осон
Тарвуз киши организми учун энг хавфсиз бўлган маҳсулотлар сирасига киради. Унинг қалин пўстлоғи мева ичига атмосферадан турли зарарли моддаларнинг киришига қаршилик қилади. Лекин, айниқса кейинги йилларда тарвузнинг нитрат моддалар ёрдамида етиштирилган ҳосили кўпайиб кетди. Тарвузнинг “тоза” етиштирилганини текшириш жуда осон. Бунинг учун ундан бир бўлак кесиб олиб, сувга солинг. Агар 1-1,5 соат ўтгач, сув лойқаланганга ўхшаш тус олса, ҳаммаси яхши, бу тарвуз зарарли дориларсиз етиштирилган бўлади, агар сувнинг ранги ялтироқ тиниқ қизғиш, қизил ёки қўнғир рангли тус олса, бундай мевани тановул қилмасдан ташлаб юборилгани тўғри бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий