Abduqadir Sattarov, семинар
Жорий йилининг 23 март куни ,Ташкент шахри, Амир-Темур кўчаси 1- уйда
жойлашган Темурийлар тарихий музайининг
катта мажлислар залида ЎЗБЕКИСТОН
ТИББИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ
БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР
АКАДЕМИЯСИ ТОМОНИДАН АКАДЕМИЯ
АЪЗОЛАРИ УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН СЕМИНАР бўлиб ўтди. Унда республиканинг кўзга
кўринган табиблари – олий маълумотли шифокор ва олимлар иштирок этдилар.
Семинарни Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган ихтирочи,
кимё фанлари доктори, академия раиси,
профессор И.Р.Асқаров кириш сўзи
билан очди.
Хамда -“Ўзбекистон республикаси президенти ва хукумат қарорини ижросида
академия аъзоларининг вазифалари” тўғрисида
доклат қилди.
Жумладан академия раҳбари, профессор Иброҳимжон Асқаров Академия
ҳақида, унинг Устави, Мақоми, вазифа ва функциялари ҳақида, Академия раҳбарияти
тўғрисида изоҳ ва тушунчалар берди. Инсонпарварлик, меҳр ва саҳоват, қўли
очиқлик ва бағрикенглик халқимизга хос юксак фазилатлардан саналади. Айниқса,
турли тадбир ва саналар арафасида улар янада ёрқинроқ
намоён бўлади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Хусусий тиббиёт муассасалари
фаолиятини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори
лойиҳасида ҳар биримизни, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини рози
қилишга, имкон даражасида уларга моддий ва маънавий ёрдам беришга, бу уларнинг
фаровон ҳаёти учун замин яратишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тиббиёт ходимларининг шарафли ва
масъулиятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур имкониятлар
яратиш давлат ва ҳукуматнинг доимий эътиборида эканлигини такидлаб, жумладан,
Ўзбекистонда ўсадиган табиий манбалар дунёда тенги йўқ ва бебаҳо
эканлигини, улардан оқилона фойдаланиш хар бир инсон учун олтин меъзон бўлмоқлиги
ҳам айтиб ўтилди.
Ундан сўнг сўз новбати Тиббиёт фанлари
доктори, Олий атестатция камисиясининг аъзоси профессор Н.С.мамасолиев-
га берилди. Ўзбек шифокорларининг
тиббиётда эришаётган ютуқлари таҳсинга лойиқ. Ушбу тадбирнинг шу муқаддас
Бинода ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. Бу эса келгуси ишларимизда катта самара
беради.
Дунёда 20 кимё фани бўлиб 19
таси Европа ва Амерка қитъалари мамлакатлари
олимлари тамонидан яратилган. Унинг 20 чиси эса
– мустақил Ўзбекистонимизда яратилгани
ва бу фанни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, кимё фанлари
доктори, Андижан Давлат Унверсетети
профессори Иброхимжон Асқаров
яратгани, ўзбек олимлари ишлари дунё миқёсидаги тан
олинаётганини ҳам кўрсатади. У “амалий тиббиётнинг замонавий истиқболлари: халқ
табобатининг роли”тўғрисида маруза қилиб кўргазмали қуроллар билан тушинтириб
берди ва янги 20дан ортиқ янги препаратлар яратилгани хамда Амерка, Исроил ва Россиялик олимлар билан хамкорликда иш
олиб борилаётганлигини такидлаб ўтди. Ундан янги янги апаратлар олиниб улардан
янги дори дармонлар учун ишлаб чиқариш бошланганини Айниқса хозирда долзарб
мавзу “Инсулиин” препарати ўрнига “Инулин” препарати ишлаб чиқарилганини айтиб ўтди.
Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлар идораси вакили Мирзакаримов Саидғаффар “Исломда табобат” мавзусида муъруза
қилиб “нахл” суралари тўғрисида тўхталди.
Ундан ташқари Абу Али ибн Сино китоблари тўғрисида тўхталди жумладан амал-жоду,
фолбинлик бировни хақи қуръонда ёд нарса
эканлиги келган иштирокчиларга мисоллар билан уқтириб ўтди.
Шундан сўнг сўз навбати Тиббёт фанлари доктори, проффессор
И.Т.Тўхтабоев- берилди у “кўзни асраш
даволашда замонавий тиббиётдаги янгиликлар” тўғрисида маруза қилиб қандли диабет мисолида тушинтиб
берди.
Ундан сўнг навбат Кимё фанлари доктори, профессор Р.Нуритдиновга
берилди у “доривор воситаларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар тузишнинг
долзарб масалалари” тўғрисида тўхталиб Ўзбекистон ва Россия Латвия билан
хамкорликдаги янгиликларни жумладан “СПИД” касалликларига доим янгиликлар ва
дори дармонлар яратилганини гапириб ўтди.
Биология фанлари номзоди А.Собиров
-“меҳригиё МЧЖда гиёхлар асосида
дори воситалари ишлаб чиқариш ва уни амалий аҳамияти” мавзусида ва янги гиёхлар
устида иш олиб борилаётганини баён қилиб ўтди.
Таниқли методис олим Ўзбекистон қахрамони, доцент К.Ғопиров -
“табибнинг маданият этикаси” мавзусида маруза қилиб ота боболаримиздан қолган
меросларни тиклаш тўғрисида тўҳталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси божхона бошқармасини экиспертиза лабараторияси бошлиғи
кимиё фанлари номзоди доцент полковник Б
Ё Абдуғаниевга грант хисобига олинган бир ярим миллон
доллорлик лабаратория жихозлари тўғрисида тўҳталиб ўтилди таварни кимиёвий
таркибини аниқлаш яни қайси ўсимликда қандақа микро элиментлар борлигини аниқлайдиган
апарат эканлигини изохлаб берди.
Техника фанлари доктори, профессор Каримқулов Қурбонқул Мовлонқулович
касалликларни олдини олиш мавзусида илмий ишлар ташкил қилишни ва уни хаётга
тадбиқ қилиш мавзусида тўхталиб ўтди.
Кимё фанлар доктори Ш Шомуродов,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасидан фахрий хуқуқшунос Бахтиёр хожи Обидав, ўн бир ёшидан хофизул қуръон Сафобек Юсуфбек қори ўғли Бекхўжаев, Мирараб мадрасаси мударриси Зикрилло қори Хофисхон қори ўғли “Сирли табобат” рўзномасининг мухаррири
Рустамжон Сафаев каби таниқли ўнлаб олим
ва илм уломалари қатнашдилар.
Хар бир келган семинар қатнашчиларига Академияни махсус сертификати
берилди.
Шундан сўнг табибларга сўз берилди ва савол
жавоблар бўлди . Семинарни Академия раиси Иброхимжон Аскаров якунлади. “МАЛХАМ” ҳалқ
табобати маркази рахбари, академия аъзоси рухшунос олим
Абдукодир Нурмухаммаад
ўғли Сатторов
тадбирдан
фотолавхалар
Комментариев нет:
Отправить комментарий