НЕГА ИСТИҒФОР АЙТАМИЗ?
Ҳар бир банда истиғфор айтишга муҳтож. Чунки унинг айблари, нуқсон-камчиликлари кўп. Меҳрибон Аллоҳ таоло биз ожиз бандаларга гуноҳлардан покланиш имконини берган. У Зот шундай марҳамат қилган:
📖 “Эй бандаларим! Сизлар эртаю кеч гуноҳ қиласизлар. Мен эса барча гуноҳларни кечириб юбораман. Шунинг учун Менга истиғфор айтинглар! (Шунда гуноҳларингизни) мағфират қиламан ”.
Аллоҳ тарафидан мукаммал қилиб яратилган инсон фақат
танадан иборат эмас. Унинг қалби, руҳи бор. Гуноҳ қилганда қалбга қора доғ тушади, маъсият дилни ғаш қилади, кўнгил ойнасини хиралаштиради. Тушкунлик (депрессия) деб аталаётган замонавий касаллик мана шундан келиб чиқади. Лекин кўп истиғфор айтадиган банда учун тушкунлик умуман бегона. Чунки мўмин инсон хатога йўл қўйса, ўша заҳоти Аллоҳга истиғфор айтади. Шу билан қалби очилади, дили чароғон бўлади, кўнглидаги хижиллик арийди.
Биласизми, каттаю кичик гуноҳлардан пок зот – муҳтарам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кунда 100 марта истиғфор айтганлар. Шундай экан суннатга амал қилишимиз учун ҳам кўпроқ истиғфор айтишимиз, бу ишни кундалик вазифа қилиб олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий