ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 31 марта 2018 г.

Гадойдек кўринган бойлар...

💞☺️💝🙏🏼😢Гадойдек кўринган бойлар...

Ҳаётнинг қораю оқини кўрдим,
Қирқ ёшга кирмасдан қирқини кўрдим.
Турли хил инсонлар ирқини кўрдим,
Гадойдек кўринган бойларни кўрдим.

Тинмайин ишлайди мол дунё тўплаб,
Лек ҳазар қилмайди ароқни хўплаб.


Эй дўстлар биттамас жуда ҳам кўплаб,
Гадойдек кўринган бойларни кўрдим.

Баъзиси қисиниб йиғади танга,
Етимга пул бермас ҳаттоки нонга.
Керакмас дер яна савобинг манга,
Гадойдек кўринган бойларни кўрдим.

Турса ҳам, юрса ҳам ўйлайди тамоқ,
Устига кийгани йиртиғу ямоқ.
Хатомиш уларнинг устидан кулмоқ,
Гадойдек кўринган бойларни кўрдим.

Чўнтакда пули бор туриши гадо,
Шайтонлар айирган ақлидан жудо.
Буларни шу ҳолдан қутқаргин Худо,
Гадойдек кўринган бойларни кўрдим...Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 💞 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий