ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 28 марта 2018 г.

Фиръавндан ўрганган ўн ҳикматим!

Оқил ҳикмат қидиради...

Эътибор билан ўқинг!

Бир шайх Фиръавнни жасадини кўриб, унга қуйидагиларни айтди:

Фиръавндан ўрганган ўн ҳикматим!

Биринчи ҳикмат:

Сендан Аллоҳнинг қадари шаксиз бўлишини ўргандим. Мусо келмасин деб минглаб

чақалоқларни сўйдирдинг. Лекин Мусо келганида уни ўз уйингда улғайтирдинг.

Иккинчи ҳикмат:

Сендан қалблар одамларнинг эмас, Аллоҳнинг қўлида эканини ўргандим. Сен Мусони она қалбидан маҳрум қилдинг. Аллоҳ аёлинг қалбини унга меҳрибон қилиб қўйди. Сен гўдакни онасидан маҳрум қилдинг. Аллоҳ унга бошқа онани ато қилди.

Учинчи ҳикмат:

Сендан бирор кишини адаштириш инсон қўлида эмаслигини ўргандим. Сен қасрда туриб:

أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ

«Мен сизларнинг энг олий Роббингизман», дединг. (Назиъат, 24). Осиё қўшни хонада: «Субҳана Роббиял аъло» - «Олий Роббим ҳамма айблардан пок», дер эди.

Тўртинчи ҳикмат:

Сендан уйларда сиру асрорлар борлигини ўргандим.
Киши ва унинг завжаси бир том остида ғариб яшар экан. Уларни уй эмас, қалблар жамлар экан!

Бешинчи ҳикмат:

Сендан қўшинлар битта мўминни имонидан қайтара олмаслигини ўргандим. Имон келтирган сеҳргарлар сенинг қўшинингдан, Мошита эса қайнаб турган ёғдан қўрқмади.

Олтинчи ҳикмат:

Сендан қон сувга айланмаслигини ўргандим.
Ўшанда Мусонинг опаси: «У (Мусо)ни кафилликка оладиганларга далолат қилайми?», деб уни ўз онасига қайтарди. Улар Мусони айбдор қиладиган ёшга етганида у биродари Ҳорунни тили бурророқ эканини эътироф этди.

(Мусонинг Ўз кўзи остида вояга етиши учун душман Фиръавннинг уйига уни жойлаштирган, қалбига унинг муҳаббатини солган Зот онанинг фарзанд фироқида қийналишига ҳам барҳам берди. Мурғак Мусо аёлларнинг биттасини ҳам эммай қўйди. Мусонинг опасини Фиръавн саройига юбориб, шу болани эмизадиган аёл бор, деб айтишни буюради).

Еттинчи ҳикмат:

Сендан қуллар жаллодларини ўз қўллари билан тайёрлашларини ўргандим. Сен уларнинг устига чиқиб олишга имконинг йўқ эди. Улар чўкмаганларида сенинг устинга минар эдилар.

Саккизинчи ҳикмат:

Сендан агар Аллоҳ бирор бандасига нусрат берса суянадиган, қўйларга барг қоқиб берадиган оддий ҳасса билан қувватлаб қўйишини ўргандим. Агар бирор кимсани хор қилмоқчи бўлса уни қўшини орасида турса ҳам хор қилиб қўйишини ўргандим.

Тўққизинчи ҳикмат:

Сендан ердаги барча нарсалар Аллоҳ учун эмас, балки одамлар учун жорий қилинганини билдим. Чўктириши мумкин бўлган анҳор сен излаётган бола учун омонликка айланди. Фақат кема билан ўтиш мумкин бўлган дарёдан у қуруқ йўлга айланганидан кейин яланг оёқ ўтди.

Ўнинчи ҳикмат:

Сендан ердаги барча нарсалар Аллоҳнинг қўшини эканини ўргандим. Аллоҳ уриш майдонида қуролни кимда бўлишини хоҳласа шунда қилар экан. Сени қўшинингчалик қўшин келтиришга қодир бўла туриб, ундан ҳам енгил, ҳар бир тирик нарсани ундан яратган сувга ғарқ қилди.

Субҳаналлоҳ!

Комментариев нет:

Отправить комментарий