ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 27 марта 2018 г.

Қўй гўшти ҳақида

Қўй гўшти ҳақида
Бу беозор жониворни таърифлашнинг ҳожати йўқ. Ҳамма юртларда, барча халқлар томонидан энг ювош, гўшт ва ёғи ёқимли, ҳазмли ва мазали ҳайвон сифатида кўпайтирилади.
Қўй гўштининг энг яхшиси семиз, бир-икки ёшлисиникидир. Уч ва ундан катта ёшдаги қўйлар гўшти қаттиқ, ҳазм бўлиши оғирроқ, бундан ташқари, унда инсон

танаси ва соғлиги учун фойдали моддалар кўп эмас.
Энг емишли, мазали ва одам баҳра оладиган жойи – биқин, бўйин, кифт ва унга яқин бўлган жойларнинг гўшти. Мижози иккинчи даражада иссиқ ва ҳўл.
Қўй гўшти тез ҳазм бўлади, озуқалик қуввати кўп. Ундан одамда тоза ва барқарор қон пайдо бўлади, танани яйратади, семиртиради. Юраги, жигари, буйрагини еган кишининг юраги, жигари ва буйрагини бақувват
қилади. Агар мияси кўп ейилса, одамнинг ақлига салбий таъсир қилади. Яъни, ҳардамхаёллик, хотира сустлиги ва бошқа нохушликларни келтириб чиқаради.
Гўштини ловия ва нўхат билан обдан қайнатиб, сирка ва асал билан ейилса ва тез-тез истеъмол қилиб турилса, баданни бақувват қилади. Қувватсизлик, ҳушдан кетиш, юрак ўйнаши ва ориқлаб кетишнинг олдини олади.
Ёғидан иссиқ-иссиқ ютилса, шунингдек, совутиброқ чайнаб-чайнаб ейилса, йўтал, кўкрак ичидаги аъзолар, дамқисти, пешоб қизиши (сўзак) каби дардларга шифо бўлади.
Баданида бирор нарсага уриб олиш, йиқилиш ва бошқа сабаблар боис зарба еган, кўкарган, қонталаш бўлган жойи бор одамлар қўйни сўйган пайтда гўштини олиб, ўша жойга иссиқ-иссиқ боғласа, дардни даф этади, шишларни қайтаради ва жароҳат ўрни қолишига йўл қўймайди. Шунингдек, баданнинг шундай захми бор жойлари янги узилган терисига ўралса, ўша захмларга шифо бўлади. Илонлар, чаррора (катта) чаёнлар, қорақурт чаққан жойларга қўйнинг гўшти куйдириб боғланса, яхши даво бўлади.
Куйдирилган гўштининг кули сурмага ўхшатиб кўзга тортилса, кўздаги холни йўқотади.
Агар уни сирка билан аралаштириб суртилса, теридаги баъзи оқ доғларни йўқотишда фойда беради.
Агар қўй гўшти енгил ва тез ҳазм бўлишини истасангиз, уни сирка билан истеъмол қилинг. Шунда унинг зарарли томонларини даф этади. Шунингдек, қатиқ чаккиси (сузма, чакка) билан ейилса, осон ҳазм бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий