16 судьяга нисбатан жазо чораси кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятининг асосий йўналишларидан бири, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек, уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса беришдан иборатдир, деб ёзади «Одиллик мезони» журнали.
Журналист Арслон Эшмуродов «Дарё»га маълум қилишича, 2017 йилда Судьялар олий кенгаши томонидан судьяларга нисбатан 54 та интизомий иш қўзғатилган бўлиб, уларни муҳокама этиш
натижаларига кўра 28 нафар судьяга нисбатан «ҳайфсан», 16 нафар судьяга нисбатан «жарима» интизомий жазо чоралари қўлланилган, 8 та интизомий иш тугатилган, 2 нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласини ҳал қилиш учун иш материалларини ваколатли органга юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.
Қўзғатилган интизомий ишларнинг 20 таси фуқаролик ишлари бўйича, 24 таси жиноят ишлари бўйича, 5 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий судларнинг судьяларига тўғри келади. Шулардан 42 таси биринчи марта беш йил муддатга тайинланган судьяларга, 9 тасининг судьялик стажи навбатдаги ўн йил муддатга, 3 тасининг судьялик стажи эса судьялик лавозимининг муддатсиз даврига тўғри келадиган судьяларга тегишлидир.
Таҳлилларга кўра, интизомий ишларнинг аксарият қисми жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига (12 та), фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти (6 та), Сурхондарё (5 та) вилоят судларига оиддир. Мазкур интизомий ишларнинг 41 таси Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан қўзғатилган бўлса, қолган 1 таси судлар томонидан чиқарилган хусусий ажрим натижаси бўйича, 12 таси жойлардаги малака ҳайъатлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра қўзғатилган.
2018 йилнинг январь, февраль, март ойларида эса, 15 та судьяга нисбатан интизомий, 1 та судьяга нисбатан маъмурий жазо чораси кўрилган. Вилоятлар кесимида айтадиган бўлсак, Андижон ва Хоразм вилоятларида 3 тадан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида 2 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида 1 тадан судьяларга интизомий жазо чоралари кўрилган.

Комментариев нет:
Отправить комментарий