ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 2 марта 2018 г.

Фаришталарнинг Одам алайҳиссалом яратилиши ҳақидаги саволи

Фаришталарнинг Одам алайҳиссалом яратилиши ҳақидаги саволи (3)
ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИССАСИ ТАРИХ
Фариштаи киромлар Одам алайҳиссаломнинг яратилиш ҳикмати ҳақида сўрашадиларАллоҳ таоло фаришталарга қуйидагича хитоб қилганини хабар беради: “Эсланг, (эй Муҳаммад), Парвардигорингиз фаришталарга: “Мен Ерда (Одам ва унинг бир-бирларини ўрнини босадиган зурриётини) халифа қилмоқчиман”, деганида улар айтдилар: “У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? Ҳолбуки, биз

ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Сенинг номингни мудом пок тутамиз”. (Аллоҳ) айтди: “Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан” [Бақара: 30]. Аллоҳ таоло Одам ва унинг бир-бирларини ўрнини босадиган зурриётини яратишни хоҳлаганини маълум қилди. Аллоҳ таоло шундай дейди: “У сизларни ерда халифалар қилиб қўйган ва Ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган Зотдир. Албатта, Парвардигорингиз тезда жазолагувчидир ва албатта У мағфиратли, меҳрибондир” [Анъом: 165]. Аллоҳ таоло айтади: “…ҳамда сизларни ернинг халифалари (яъни бир авлод кетиб ортидан бошқа авлод келадиган кишилар) қиладиган Зотми?!” [Намл: 62][1]. Аллоҳ таоло фаришталарга худди буюк бир иш ҳақида уни вужудга келишидан олдин хабар берилганидек, уларга бу хабарни Одам ва унинг зурриётини яратилишини улуғлаш тарзида маълум қилди.
Фаришталар айрим жоҳил муфассирлар ўйлаганидек, Аллоҳнинг хоҳишига эътироз билдириш, одамзотни камситиш ва уларга ҳасад қилиш мақсадида эмас, балки ер юзида одамзотни яратишдан ҳикмат нима эканини билиш ва кашф этиш мақсадида Аллоҳдан сўраб шундай дедилар: “У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми?” [Бақара: 30].Айтилишича, фаришталар бу нарсани Одам алайҳиссаломдан олдин ер юзида яшаган жинлардан кўрган нарсалари сабабли одамзотдан бундай ишларни содир бўлишини билганлар. Шу боис, аксар ҳолатда, ердан фақат мана шундай ҳолатдаги мавжудотларгина яратилишини билганлар. Валлоҳу аълам.«Ҳолбуки, биз Сенга ҳамду сано айтиш билан бирга Сенга тасбеҳ айтурмиз ва Сенга нолойиқ нарсалардан Сени поклаб улуғлаймиз».Яъни, «Биз Сенга доимо ибодат қиламиз, ҳеч биримиз Сенга осий бўлмаймиз. Модомики, анави одамзотни яратишдан мақсад – уларнинг Сенга ибодат қилиши бўлса, ахир, мана биз туну кун сусаймасдан Сенга ибодат қилмоқдамиз-ку?».(Аллоҳ) айтди: “Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан” [Бақара: 30]. Яъни, «Мен анави одамзотни яратиш ортидан келиб чиқадиган зарардан устун келадиган манфаатлардан сиз билмаган нарсаларни билурман. Яъни, улар ичидан анбиёлар, расуллар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар вужудга келур».

Комментариев нет:

Отправить комментарий