Abduqodir Sattarov, [02.03.18 03:31]
ЭНДОМЕТРИОЗ. ТУРЛАРИ. БЕЛГИЛАРИ. АСОРАТЛАРИ
Эндометриоз – бу бачадоннинг шиллиқ қавати (эндометрий) ни унинг чегарасидан ташқарида патологик ўсиб кетиши бўлиб, тухумдонда, бачадон найларида, бачадоннинг мускул қаватида, сийдик пуфагида, қорин пардада, тўғри ичак ёки бошқа аъзоларда ўрнашиб қолиши билан характерланади. Бунда эндометриоид парчалари (гетеротопийлар) ушбу аъзоларда ўсиб, худди бачадон шиллиқ қаватининг хайз циклидаги фазалар каби циклик ўзгаришларни бошдан кечиради. Бу ўзгаришлар оғриқ, зарарланган аъзонинг катталашуви, гетеротопийдан хар ойда қонли ажралмаларнинг
келиши, хайз циклининг бузилиши, сут безларидан турли ажралмаларнинг келиши ва бепуштлик билан намоён бўлади.
Эндометриоз гинекологик касалликларни учраш частотаси жихатидан эндометрит ва бачадон миомасидан кейин учинчи ўринда туради. Эндометриоз кўп холларда репродуктив ёшдаги аёлларда, яъни 25-40 ёшда (27%), камроқ 12-15 ёшли қизларда (10%) ва климактерик даврдаги аёлларда (2-5%) учрайди.
Эндометриознинг синфланиши.
Эндометриознинг кўриниши унинг жойлашувига боғлиқ. Локализациясига кўра эндометриознинг генитал ва экстрагенитал турлари фарқланади.
Генитал эндометриозда – гетеротопийлар жинсий аъзолар тўқималарида жойлашиб, тухумдон кисталари, хайз цикли бузилиши ва бепуштликка сабаб бўлади.
Экстрагенитал эндометриозда – репродуктив аъзолардан ташқарида: ичакларда, киндикда, ўпкада, буйракларда, ташрихдан кейинги чандиқларда жойлашади.
Генитал эндометриознинг қуйидаги турлари фарқланади:
• перитонеал эндометриозда - эндометриоид гетеротопийлар тухумдонлар, бачадон найлари ёки чаноқ қорин пардасида жойлашади.
• экстраперитонеал эндометриозда – гетеротопийлар ташқи жинсий аъзолар, қин, бачадон бўйинчасининг қин қисми ёки ректовагинал тўсиқчада жойлашади.
• ички эндометриоз (аденомиоз) да – гетеротопийларнинг бачадонни мускул қаватида пайдо бўлиши кузатилади ва бунда бачадон шарсимон шаклда катталашади.
Эндометриоз сабаблари.
• Имплантацион назария. Бунда хайз пайтида хайз қонининг эндометрий бўлаклари билан бирга ретроград холда бачадон найлари орқали қорин бўшлиғига тушиши ва маълум бир шароитларда ички аъзоларга ўрнашиб олиб тўлақонли циклик фаолият кўрсатиши кузатилади.
• Бачадон найларининг тузилиш хусусияти.
• Иммунодепрессия.
• Ирсият.
• Хирургик муолажалар (кесар кесиш, эрозияларни куйдириш).
• Аборт.
Эндометриоз белгилари
• Чаноқ сохасидаги оғриқ (учраш частотаси 16-24%). Оғриқ айрим бир нуқтада ёки тарқоқ бўлиши, хайз кунлари ёки доимий бўлиши мумкин.
• Альгодисменорея – хайз циклини оғриқлиги ва бузилиши (учраш частотаси 40-60%) – эндометриозда дисменорея киста бўшлиғига қон қуйилиши, ундаги босимни ортиши, бачадон қон томирларини спазми ёки эндометриоз ўчоқларидан оқаётган қон хисобига қорин пардани таъсирланиши натижасида кузатилиши мумкин.
• Жинсий алоқадаги дискомфорт ва оғриқ (диспареуния).
• Катта ва кичик хожат пайтидаги оғриқлар.
• Меноррагия – хайзни узоққа чўзилиши ва кўп келиши (учраш частотаси 2-16%). Бачадон миомаси ва тухумдонлар поликистози билан бирга келади.
• Постгеморрагик анемия ривожланиши. Холсизлик, тери ва шиллиқ қаватларни оқариши, уйқучанлик ва бош айланиши билан кечади.
• Бепуштлик (25-40%).
Эндометриоз асоратлари.
• Чандиқли жараёнлар - эндометриоздаги қон қуйилишлар кичик чаноқ ва қорин бўшлиғи аъзоларида спайкали жараёнларни келтириб чиқаради.
• Эндометриоид кисталарни шаклланиши – улар «шоколадли кисталар» деб хам аталиб, бепуштликка сабаб бўлади.
• Неврологик бузилишлар – нерв стволларини эзилиши натижасида ривожланади.
• Анемия (камқонлик).
• Малигнизация - эндометриоз ўчоғини саратонга айланиб кетиши.
Abduqodir Sattarov, [02.03.18 03:31]
ЭНДОМЕТРИОЗНИ ТАШХИСЛАШ, ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИ
Abduqodir Sattarov, [02.03.18 03:31]
Эндометриозни диагностикаси.
Эндометриозни ташхислашда жинсий аъзоларни шунга ўхшаш белгилар билан кечувчи бошқа касалликларини инкор этиш лозим ва у қуйидаги тартибда олиб борилади:
1. Шикоятлар ва анамнезни йиғиш: айниқса оғриқ синдроми характерига, ўтказилган гинекологик касалликларга эътибор қаратилади;
2. Гинекологик текширув: хайз пайтида кўзгу ёрдамида қин орқали ёки ректовагинал кўриклар ўтказилади;
3. Кольпоскопия ва гистросальпингоскопия: зарарланган жойни аниқлаш ва биопсия олиш учун бажарилади;
4. Ультратовушли текшириш: Кичик чаноқ аъзолари ва қорин бўшлиғи эндометриоз ўчоғини аниқлаш учун текширилади;
5. КТ ёки МРТ: мультиспирал компьютерли томография ёки магнит резонансли томография эндометриоз ўчоғини аниқлаш ва даволаш жараёнида назорат қилиш учун бажарилади;
6. Лапароскопия: эндометриоз ўчоқларини визуал кузатиш, сонини аниқлаш учун ўтказилади;
7. Гистеросальпингография (бачадон ва унинг найларини рентген тасвирини олиш) ёки гистероскопия (бачадон бўшлиғини эндоскопик кўриш): адеомиозни 83% холларда аниқ ташхислайди;
8. Онкомаркерларга текшириш: эндометриоз касаллигида ўсма маркерларидан СА-125, РЭА ва СА 19-9 нинг миқдори бир неча маротаба ортиб кетади.
Эндометриозни даволаш.
Эндометриозни даволашда қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилади: беморнинг ёши, хомиладорликлари ва туғруқлари сони, жараённинг тарқалганлик даражаси, жараённинг клиник намоён бўлиши даражаси, ёндош касалликларнинг мавжудлиги, хомиладорлик бўлиши зарурияти. Эндометриознинг даволаш усуллари: медикаментоз, жаррохлик ва комбинацияланган турларга бўлинади.
Консерватив даволаш.
Касаллик белгиларсиз кечганда, бемор аёл ёш бўлганда, пременопаузада, туғиш нияти бўлган бўлган аёлларда консерватив даво ўтказилади. Бунда қуйидаги препаратлар гурухи қўлланилади:
1. Гормонал препаратлар: комбинацияланган эстроген-гестаген ва антигонадотроп препаратлар - улар эстрогенлар ажралиши ва овуляцияни, шунингдек гипоталамус-гипофиз тизимида гонадотропинлар синтезини блоклайди тормозлайди (бир қатор ножўя таъсирлари бор).
2. Иммуностимуляторлар.
3. Оғриққа қарши спазмолитиклар ва анальгетиклар.
Жаррохлик усули.
Орган сақловчи усул – касалликнинг ўртача ва оғир кечишида амалга оширилиб, эндометриоз гетеротопийларини олиб ташлашдан иборат бўлади. Масалан, эндометриоид кистани олиб ташлаш ёки спайкаларни кесиш. Бу усул гетеротопийлар ўлчами 3 см дан катта бўлганда, медикаментоз даво ёрдам бермаганда, ичаклар, буйраклар, сийдик пуфаги ёки сийдик найлари фаолияти бузилганда бажарилади.
Радикал усул – гистерэктомия, аднексэктомия. Аёл ёши 40 дан катта бўлганда, касаллик актив кучайиб борганда, эндометриоз ўчоғи жойлашган аъзони бутунлай олиб ташлаш билан характерланади.
Эндометриоз касаллиги қайталанишга мойил бўлиб, 15-40% аёлларда ташрихдан кейинги рецидивлар кузатилади. Эндометриоз касаллигини даволаш бемор аёл холати қониқарли холатга келганда, оғриқ ва бошқа субъектив шикоятлар йўқолганда ва 5 йил давомида рецидив бермаганда эффектив хисобланади. Фертил ёшида эса хомиладорлик ва туғиш функциясини тикланиши даволаш эффективлигини белгилайди.
Эндометриозни профилактикаси.
Эндометриознинг илк белгилари пайдо бўлиши билан гинеколог маслахатини олиш талаб этилади. Нотўғри ёки мустақил даволаниш ножўя окибатларга сабаб бўлади: хар бир кейинги хайз пайтида янги-янги гетеротопийлар пайда бўлади, кисталар хосил бўлади, чандиқли жараёнлар ва спайкалар хисобига бачадон найи ўтказувчанлиги бузилади.
Эндометриозни олдини-олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
• Дисменорея билан шикоят билдирган ўсмир қизларни специфик текшириш;
• Аборт ёки бошқа жаррохлик муолажаларини ўтказган аёлларни назорат қилиш;
• Гинекологик ўткир ва хроник патологияларни тўлиқ даволаш.;
• Орал гормонал препаратлар қабул қилиш.
Эндометриоз ривожланиши хавфи қуйидаги аёлларда юқори бўлади:
• Хайз циклини давомийлиги қисқариши кузатиладиган аёллар;
• Алмашинув жараёнлари бузилган, ортиқча вазнли аёллар;
• Бачадон ичи контрацептивларини қўлловчи аёллар;
• 30-35 ёшдан юқори аёллар;
• Эстроген гормони юқори аёллар;
• Иммунодепрессия билан жабрланган аёллар;
• Ирсий мойиллиги бор аёллар;
• Бачадонда операция ўтказилган аёллар.
Темир организмга энг зарур микроэлементлардан бири ҳисобланади. Темир қон таркибида мавжуд бўлиб, ўпкадан кислородни тўқималарга ташишда, аъзоларни кислород билан таъминлашда хизмат қилади. Агарда темирга бўлган эҳтиёж кучайса-ю, организмга темир тушиши камайса, темир танқислиги келиб чиқади. Темир танқислигининг оқибатлари бироз нохушдир. Чунки темир танқислиги натижасида организмнинг кислород билан таъминланиши издан чиқади. Натижада темир танқислик камқонлик келиб чиқади. Камқонлик организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради. Оқи-батда организм юқумли касалликларга чалинувчан бўлиб қолади.
Болаларда камқонлик натижасида жисмоний ва ақлий ривожланишдан ортда қолиш кузатилади. Улар тез-тез чарчайдилар, фанларни ўзлаштиришда қийналадилар. Миялари чалғиб кетади. Ўқиган нарсалари хотирасидан тезда кўтарилади. Катталарда эса толиқиш, тез чарчаш келиб чиқади. Темир танқислигига оғиз бўшлиғи, ҳазм аъзолари, нафас йўллари шиллиқ пардалари жуда сезгир бўлиб, тез зарарланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, узоқ вақтдан буён битмаётган дерматитлар, экзема касалликлари ва бошқа тери касалликларнинг сабаби темир танқислиги, кам-қонлик ҳам бўлиши мумкин. Агарда темир етишмовчилиги келиб чиқса, ош-қозон касаллиги ва нафас йўллари инфекциялари келиб чиқиш эҳтимоли 2-3 баробар ошади.
Темир танқислигининг олдини олиш мумкинми?
Ҳозирда дорихоналарда турли хил ферропрепаратлар мавжуд. Булар қуйидагилар: актиферрин, гемофер, конферон, ферроплекс, феррумлек, тордиферон валж. Бироқ темир танқислиги кузатилганда дарҳол дориларга мурожаат этмаслик керак. Баъзан режим ва рационни ташкиллаштириш билан касалликни даволаса бўлади. Бунда овқат таркибидаги темир моддасининг қай шшқа сўрилишига асосий эътиборни қаратиш лозим. Масалан, ачитқисиз хамирдан тайёрланган маҳсулотлар таркибидаги озиқ толалари темирни ўзига боғлаб олиб ичаклардан ташқарига чиқариб ташлайди. Шу сабабдан, бундай маҳсулотлар билан темир яхши сўрилмайди. Бундан ташқари одамнинг ёши ва жинсига ҳам эътибор бериш лозим. Туғруқ ёшидаги аёлларда темирга бўлган эҳтиёж кучаяди. Масалан, туғруқ ёшидаги аёлларнинг бир кунлик темирга бўлган талаби кунига 18 мг ни ташкил қилади. Бу ҳолат шу билан боғлиқки, аёл организми ҳайз циклида темир моддасини кўплаб йўқотади. Ҳомиладорлик чоғида она организмида яна бир вужуд ривожланаётганлиги боис, темирга бўлган эҳтиёж 3-4 баробар кучаяди. Бундан ташқари ривожланаётган организмда ҳам темирга бўлган талаб ошади.
Рацион таркиби қандай бўлмоғи лозим?
Темир ҳамма озиқ маҳсулотлари таркибида бўлмайди. Темирнинг асосий қисми яъни 20 %и гўшт маҳсулотлари орқали қабул қилинади. 6 % эса ўсимлик маҳсулотларига тўғри келади. Темир танқислигини бартараф этиш учун рацион таркибидан оқсил микдорини гўшт, гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, творог ҳисобига кўпайтириш керак. Оқсиллар темирнинг сў-рилишига, гемоглобиннинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ёғни кўп микдорда истеъмол қилиш эса қон ҳосил бўлишини сусайтиради. Углеводлар микдори эса суткасига 400-500 г ни ташкил қилиши лозим.
Шунингдек, овқат рационида қон ҳосил бўлишда иштирок этувчи витаминлар микдорини кўпайтириш шарт. Буларга қуйидагилар киради: В гуруҳ витаминлар Ц31, В2, В6, фолацин, В12, РР). Гематоген таркибида юқорида санаб ўтилган моддаларнинг барчаси мавжудлиги боис, болаларга бериш жуда қулайдир. Яхши пиширилган мол жигари қабул қилинса темир танқислигини тўлдиради. Бироқ шуни ҳам ёддан чиқармангки, энтерит ва гастрит каби ҳазм йўлларининг касалликлари темирнинг сўрилишига хўсқинлик қилади. Иштаҳани очиш ва ошқозон ширасини кўпайтириш мақсадида турли хил соуслар, қайлалар, саримсоқпиёз, хрен, аччиқ қалампир, пиёз истеъмол қилиш, агарда монеликлар бўлмаса, фойдадан холи бўлмайди. Шунингдек, хохловчилар темирли маъдан сувларидан истеъмол қилсалар ҳам бўлади. Ўсимлик маҳсулотлари таркибида темир микдори нисбатан кам бўлади. Мош, ловия таркибида кам микдорда темир мавжуд. Бироқ мош билан ловияда витамин С бўлмаганлиги боис, темир моддаси яхши сӯрилиши учун сабзавотлар билан ейилиши лозим.

Комментариев нет:
Отправить комментарий