ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 2 марта 2018 г.

ПРОСТАТИТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ САБАБЛАРИ



  Abduqodir Sattarov
ПРОСТАТИТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ
САБАБЛАРИ
Қуйидаги омиллар простатит касаллигига
олиб келиши мумкин:
1. сийдик – таносил йўлларининг инфекцияси
(уретрит, цистит, пиелонефрит ва бошқалар);
2. жинсий йўллар орқали
бериладиган
инфекциялар;
3. иммунитет сусайиши (организмнинг
табиий ҳимоя механизмлари инфекцияга
қарши кураша олмаганида);
4. тананинг совқотиши (таҳорат қилаётганда
аъзоларни совуқ сув билан ювиш, совуқ
жойда ювиш, нам ва совуқ сочиқ билан
артиш, елвизак шамол эсаётган жойда
таҳорат қилиш, қишки спорт турлари билан
шуғулланиш ва бошқалар);
5. таҳоратни синдирмаслик мақсадида
сиймасдан юриш (сийдикни чиқармасдан кўп
ушлаб туриш бошқа касалликларни ҳам
келтириб чиқаради);
6. жинсий ҳаёт меъёрининг бузилиши (узоқ
вақт жинсий алоқа қилмаслик ёки унинг
норегуляр бўлиши, жинсий алоқани
тугатмасдан тўхтатиб қўйиш ва бошқалар);
7. жинсий алоқанинг ҳаддан ташқари кўплиги
( жинсий алоқага кўп берилиб кетиш
простата безининг зўриқиб, яллиғланишига
олиб келади);
8. бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш
натижасида кичик чаноқ ичидаги аъзоларда
қон айланишининг ёмонлашуви (кун
давомида хонадан чиқмасдан
ишлайдиганлар, компьютерчилар,
ҳайдовчилар, этикдўзлар ва бошқаларда);
9. чаноқ соҳасидаги жароҳатлар ( кўпроқ
ҳайдовчилар, мотоцикл-чилар,
велосипедчилар, от ва эшак миниб
юрадиганларда учрайди);
10. тамаки маҳсулотларини чекиш, алкоголли
ичимликларни ичиш, токсик ва наркотик
моддаларни истеъмол қилиш;
11. нотўғри овқатланиш;
12. стресслар, асаб тизимининг бузилиши,
чарчаш, толиқиш;
13. тез-тез ич қотиши;
14. эркак танасидаги гормонал ўзгаришлар;
15. витаминлар ва микроэлементлар
етишмаслиги;
16. аллергик статуснинг бузилиши;
17. қаттиқ жисмоний чарчоқ (ўта оғир
жисмоний ишлар билан шуғулланувчиларда,
қаттиқ чарчаганда ва бошқалар).


Комментариев нет:

Отправить комментарий