Пишлоқнинг фойда ва зарари ҳақида биласизми ?
Олимларнинг бу хулосалари дўконга пишлоқ учун югуришга мажбур қилади ёки аксинча, иштаҳани бузади.
Пишлоқнинг фойдаси
Кучли қилади
Суякларни мустаҳкамлайди
Организмдаги кальцийнинг тахминан 99 фоизи суяклар ва тишларда сақланади. Қолган
1 фоизи эса - қон ва тўқималарда. Агар қонда кальций етишмаса, организм уни
суяклардан олади. Бундай "кредит" узоқ давом эта олмайди: суяклар
мўртлашади, остеопорознинг ривожланиш хавфи ошади.
Шунинг учун рационга кальцийга бой маҳсулотлар, шу жумладан,
пишлоқни киритиш муҳим. 100
грамм пишлоқ кальций истеъмолининг кундалик нормасини
таъминлай олади: унда бу макроэлемент - тахминан 1000 миллиграмм. Аниқ миқдор
навга боғлиқ. Қаттиқ ва ярим қаттиқ навларда, масалан, пармезан, чеддер ва
гаудда кальций кўпроқ.
Бундан ташқари, пишлоқ — D витаминига эга кам сонли
маҳсулотлардан бири. Хусусан, у кальцийни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам
беради. D витамини одатда инсон
организмида қуёш нурлари таъсири остида синтезланади. Шу боис қишнинг булутли
кунларида унинг қўшимча манбаларини топиш жуда муҳим.
Қувват беради
Пишлоқда эритроцитлар шаклланишида қатнашувчи B12 витамини
мавжуд. Бу қизил қон таначалари тўқималар ва органларга кислород етказиб
беради. Шундай экан, агар инсонга B12 витамини етишмаса, ҳужайраларда кислород
етишмовчилиги кузатилади, бу эса ҳолсизланиш, паришонхотирлик ва нафас олиш
билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Демак, эркин нафас олиш учун пишлоқ
истеъмол қилиш керак экан.
Бундан ташқари, пишлоқ анчагина калорияли маҳсулот (ўртача 100 грамм пишлоққа 300-400
ккал), бу эса унинг анчагача тўқ тутиши ва қувват бахш этиши мумкинлигидан
далолат беради.
Юрак ва қон томирларини ҳимоялайди
Ҳа, пишлоқда ёғ ва холестерин мавжуд, бу эса юракка
оғирликни оширади. Бироқ яқинда маълум бўлишича, пишлоқнинг меъёрий истеъмоли
(кунига тахминан 25 грамм ),
аксинча, юрак-қон томир касалликлари ривожи хавфини пасайтиради.
Метаболизмни яхшилайди
Пишлоқда ичаклар микрофлорасини яхшиловчи фойдали
бактериялар бор. Бу эса организмга турли озуқавий моддаларни яхшироқ ўзлаштириш
ва токсинларни чиқариб ташлаш имконини беради.
Пишлоқнинг зарари
Қон босимини оширади
Сир эмаски, пишлоқ навларининг аксарияти анча шўр. Тузнинг
меъёрдан ортиқ истеъмоли эса қон босимини оширади, юрак ва қон томирларига
оғирликни оширади. Шундай экан, пишлоққа тўйишга қарор қилган бўлсангиз, ўз
таомномангиздаги бошқа шўр маҳсулотлар сонини камайтириш керак.
Қоматингизни бузади
Пишлоқда ёғлар кўплигини унутмаслик керак, шу жумладан
тўйинган ёғлар ҳам. Шунинг учун уни парҳез маҳсулоти деб бўлмайди ва озишга
қарор қилганлар, қоидага кўра, ундан воз кечишади.
Пишлоқни қандай ейиш керак?
Пишлоқ зарар эмас, фойда келтириши учун уни меъёрда истеъмол
қилиш керак. Бу асосий қоида. Кунига икки бўлак (тахминан 25 грамм ) сизни фойдали
моддалар ва бактериялар билан таъминлайди, шу билан бирга, юрак ва қоматга
салбий таъсир кўрсатмайди.
Оқсилларнинг қаттиқ навларида туз ва ёғ кўпроқ бўлади.
Пишлоқ танлашда бу ҳақида унутманг, айниқса, юрак ва қон томирлар билан боғлиқ
муаммоларингиз бўлса.
Комментариев нет:
Отправить комментарий