СТРЕСС ОҚИБАТИДА АЁЛЛАРДА РИВОЖЛАНИШИ МУМКИН БӮЛГАН КАСАЛЛИКЛАР ВА ОЛДИНИ ОЛИШ
СТРЕСС инсоннинг жисмоний ва эмоционал холатига кучли таъсир этади. Стресс оқибатида кўплаб муаммолар: ошқозон-иак йўллари касалликларидан тортиб, миокард инфарктигача ривожланади. Шифокорларга қилинган бирламчи мурожаатларнинг 75-90 фоизи стресс хисобига кузатилади. стресс холатига айнан аёллар сезгир бўлади. Аёллар стрессдан қочмайди, унга қарши курашмайди, балки уни узоқ бошдан кечиради.
Стресс аёлларга қандай таъсир
этади.
Табиий антистресс гормони окситоцин – аёлларда туғруқ махалида, эмизикли даврда ва эхтирос пайтида ажралишига қарамай, стресс натижасида эркакларга нисбатан аёлларнинг эмоционал холати кучлироқ зарарланади.
Америка оила врачлари академияси мутахассислари таъкидлашича стресс организмнинг ўз-ўзини сақлаш инстинкти хисобланади. У аёлни турли хил хатарлардан огох қилсада унинг натижасида аёл организмига хам жисмоний хам эмоционал путур етказилади.
Стресс натижасида қандай касалликларни орттириб олиш мумкин.
Стресс натижасида аёл организмида бош оғриши кўринишидан тортиб, таъсирланган ичак синдромигача ривожланиши мумкин. Кўп пайтларда стресс хайз циклини бузилиши ва бирданига соч тўкилишига сабаб бўлади.
Организмнинг стрессга яна қуйидаги реакциялари мавжуд:
1. Овқатланиш хулқини бузилиши. Анорексия ва булимия аёлларда 10 баробар кўп учраб, аксарият пайтларда стрессга боғланади ва серотонин (бахт) гормони етишмаслиги натижасида ривожланади. Бу холат бахт гормонини ишлаб чиқилишини кўпайтирувчи антидепрессантлар билан даволанади.
2. Қориндаги оғриқлар. Стресс аёл организмини носоғлом ва кўп калорияли нокомфорт овқатга «ташланишига сабаб бўлади». Бу ичаклар спазми, қорин дам бўлиши, зарда бўлиш, озиш ёки семириш билан намоён бўлади.
3. Тери реакциялари. Стресс хроник касалликларни қўзғаш, тери тошмалари ва доғларига сабаб бўлади.
4. Эмоционал бузилишлар. Стресс кайфиятнинг доимий ёмонлиги, таъсирчанлик ва депрессияга олиб келади. Аёллар эркакларга нисбатан асабийлашганини 2 баробар кўп яширади ва бу рухий нотурғунликка сабаб бўлади.
5. Уйқу билан боғлиқ муаммолар. Стрессга кўп бериладиган аёллар уйқуга кетиш билан боғлиқ муаммоларга ва юзаки ухлашга кўп шикоят қилади.
6. Диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар. Стресс диққатни жамлаш, уй ва ишдаги юмушларни эффектив бажаришга қийинчилик туғдиради.
7. Юрак касалликлари. Стресс натижасида қон босими ошиб, инфаркт ва инсульт ривожланиши мумкин.
8. Иммун тизимини пасайиши.Стресс организмнинг химоя кучларини сусайтириб, ўткир ва хроник касалликларга сезувчанликни оширади.
9. Саратон. Айрим олимларнинг таъкидлашича стресс билан, сут безлари ва тухумдонлар саратони ўртасида боғлиқлик бор. Сут бези саратони бирор стресс холатини бошдан кечирган (масалан, эрини ўлими) аёлларда 62 фоизга кўп учрайди.
Стресс даражасини қандай камайтириш мумкин.
Европа психологлари ассоциациясида эълон қилинган текшириш натижаларида айтилишича «бахтнинг» 25 фоизи инсоннинг стресс холатларига қандай реакция билдиришига боғлиқ экан. Шунинг сабабли психологлар стресс таъсирини камайтириш учун қуйидагиларга амал қилишга эътибор қаратади:
• **Тўғри овқатланишга риоя қилинг**. Носоғлом ва нокомфорт овқатларни истеъмол қилишдан воз кечинг.
• **Жисмоний машқларга вақт ажратинг.** Машқлар кайфиятни кўтариб, эндорфинлар (кайфиятни кўтарувчи гормонлар) ажралишини купайтиради.
• Бўшашишга харакат қилинг.Ўзингизга ёқган-ёқмаган қариндошларингиз, қӯшниларингиз ва дўстларингиз билан чиройли мулоқот қилинг. Улардаги сизга ёқмаяпкан нарса ДИНИНГИЗ ВА ОХИРАТИНГИЗ УЧУН ЗАРАРЛИ БӮЛМАГУНЧА икир-чикирларга этибор бераверманг. Қурон тиловати билан шуғулланинг. Саҳих Ҳадиси шарифлардаги рухга озиқа хадислар билан ӯзингизни тӯғрилаб олинг!
Комментариев нет:
Отправить комментарий