ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 8 декабря 2017 г.

ВАЗИЯТ ТОҚАЗОСИ


ВАЗИЯТ  ТОҚАЗОСИ
Андижон вилоят Олтинкўл туман Агроиқтисодиёт коллежида конституция куни муносабати билан “Нафосат” клуби ижодкорларини тадбирга таклиф қилинган эди. Бу ишни Олтинкўл тумани “Адолат” социал-демократик партиясининг раиси Муроджон Қодиров ташкил қилди.
Тадбир бошланиб коллеж ўқитувчиси конституция ҳақида маъруза қилгандан кейин Муроджон Қодиров “Адолат” партиясининг олиб бораётган ишлари ҳақида қисқача маълумот бергач
тадбир меҳмонларига сўз берилди. Дастлаб сўз олган клуб бадиий раҳбари шоир Ғани Мажид меҳмонлар билан таништираркан шу тумандан етишиб чиққан ажойиб қайноқ шеърлари билан ҳаммага маъқул бўлаётган Мирзамаҳмуд Ботировни янги “Андижонлик афанди” номли китоби тўғрисида гапириб уни янги ютуқ билан қутлади.  У сўзининг охирида ўзининг янги ёзган шеъридан бирини ўқиб берди:
ИЖОД  ШУКРОНАСИ

Кимлардир кўрмаганни кўряпман,
Кимлардир сезмаган хисни сезяпман,
Бу менинг бахтимдир дунёда тенгсиз,
Бу қандай бахтлигин аниқ биляпман.

Билганим билмаган одамлар анча,
Тушуниб етмаслар айтсангда қанча,
Ачинмоқдан бошқа ўзга чора йўқ,
Айтиб ўтаяпман умрим етганча.

Моддий бойликка берилганлар бор,
Ўзича сезарлар ўзин бахтиёр,
Менинг бойлигим билим ва ижод,
Қанча гўзал орзу режа менга ёр.

Миллионга топилмас баъзи бир ҳикмат,
Ҳар бири мен учун катта саодат,
Кимлардир тушунмай ўтар бир умр,
Менга насиб этди бундай катта бахт.

Шукурлар қиламан бу тақдиримга,
Бахтиёрлик хисси доим ўйимда,
Саломатлик бўлса бахтли етаман,
Сўнгги нафасдан сўнг бўлар тўйимга.
Шундан сўнг сўзга чиққанларнинг барчаси Мирзамаҳмудни янги китоби билан табриклаб унга аталган бағишлов шеърларигача ўқий бошладилар. Тадбирда бундай режа бўлмасада вазият тоқазоси билан тадбир янги ижодкорнинг янги китоби тақдимотига айланиб кетди. Тадбирда иштирок этган “Нафосат” клубининг санъаткорларидан Дилшодбек, Абдужаббор, Одилжон Худойбердиевлар тадбирни байрамона кечага айлантириб юбордилар. Шундай қилиб оддийгина расмий тадбир ижодкор ва санъаткорлар ташрифи билан байрамона, ижодий кечага айланиб кетди. тадбирда клуб аъзоларидан Турғун Тўра, Комил Ҳаким, Мирзамаҳмуд Ботиров, Фотимахон Машрапова, Одил Азим, Муслима Ҳалимова, Орзубой Мамажонов ва Ойтожихон Эшмуродовалар ҳамда Мирзамаҳмуднинг набиралари ва яқин дўстлари ҳам қатнашдилар.
Ойгул Эшмуродова,
клуб аъзоси.

Комментариев нет:

Отправить комментарий