ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 5 декабря 2017 г.

Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди.


Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди.
Нафас олиш давомийлиги мияда электр фаоллигини келтириб чиқаради. Бу ҳолат оғиз ёки бурундан нафас олиш ҳамда нафас олиш ҳамда уни чиқариш қандай тезликда амалга ошиши билан боғлиқ. Етти нафар тутқаноқ касаллиги билан оғриган ва 70 нафар соғлом инсоннинг электроэнцефалограммаси нафас олишда миянинг уч қисми ишлашини кўрсатиб берди: ҳидларни қайта ишлашга масъул бўлган ҳид билиш қисми, хотирани назоратда ушлаб турувчи гиппокамп ва ҳис-туйғу жараёнлари билан боғлиқ бўлган бодомсимон без. Иштирокчилар бурун билан нафас олишганда қўрқинчли юзларни тезда таниб олишган, шунингдек бунда маълум бир объектларни эслаб қолиш ҳам
яхшиланган.

Аввалги тадқиқотлар эса инсоннинг нафас олиш давомийлиги тинчланган ҳолда дақиқасига 12-18 нафас олиш ва чиқаришни ташкил этишини кўрсатиб берган. Бу кўрсаткич ҳаяжонланганда 20 га етади. «Сиз қўрқсангиз нафас олиш ва чиқариш давомийлиги ҳам ошади. Натижада сиз тинч ҳолда тургандан кўра кўпроқ нафас оласиз. Шу тариқа, организмнинг қўрқувга бўлган табиий сезгирлиги мия ишлашига ижобий таъсир кўрсатади ва натижада хавфли қўзғовчиларга таъсирчанлик вақти қисқаради»
Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍎🍓🌺 🍒💞🍇 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий