ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 7 декабря 2017 г.

Abduqadir Sattarov, [08.12.17 07:22] “СУЮҚ ОЛТИН” НИНГ ХОСИЯТЛАРИ

Abduqadir Sattarov, [08.12.17 07:22]
“СУЮҚ ОЛТИН” НИНГ ХОСИЯТЛАРИ
Зайтун билан бўянинг ва уни кўзингизга суртинг,
чунки у муборак дарахтдан чиқади.
  Ҳадис.
Зайтун – зайтундошлар оиласига мансуб, доимий яшил дарахт бўлиб, бўйи 3-7 метрга етади. Барглари майда ва учли, текис қиррали, усти томони тўқ яшил. Пастки томони кулранг бўлиб, пояси билан шохларида қисқа банди билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари оқиш, икки жинсли, туваксимон шингил тўпига йиғилган. Меваси данакли, усти юмшоқ бўлиб, оғирлиги 10- 15 г келади.
Ўсимлик май-июн ойларида гуллаб, меъваси сентябръ-декабръ ойларида пишади, Зайтун ўсимлиги

Озарбайжон, Туркманистон, Грузия республикаларида, Жанубий Қирим, Краснадор ўлкасида ўстирилади. Илгари республикамизда ўстирилмас эди. Иқлим жиҳатидан Сурхандарёда илк бор экилган эди. Ҳозирда баъзи қизиқувчи боғбонлар Андижон, Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳам зайтун экишмоқда.
Зайтун жуда узоқ умр кўради. Сурия, Яман, Испания ва Исроилда 2000 йилдан ортиқ умр кўрган зайтун дарахтлари бор.

ЗАЙТУН МОЙИ – “СУЮҚ ОЛТИН”

Зайтун мевасида 56% гача мой, гликозитлар, оқсил, витаминлар бор. Ўсимлик баргларида эса эфир мойлари, алкалоидлар, органик кислоталар, фитостеринлар, витамин С ва ошловчи моддалар мавжуд.
Зайтун ёғи кимёвий таркиби жиҳатидан она сути таркибидаги мойга яқин турадиган ягона ўсимлик ҳисобланади. Грецич, Италия, Испания каби йирик давлатлар энг катта даромадларини айнан шу зайтун ёғидан олганлари учун ҳ уни ам “Суюқ олтин” дейишади.
Зайтун мойи табобатда қадимдан ишлатилиб келинади. Зайтун мойи билан қилинадиган ташқи муолажада қуймич нервларининг яллиғланишида ниқриз (подагра) ва истиқсо (водянка) га енгиллик беришда ишлатилади. Зайтунни газак ўти билан қайнатиб истеъмол қилинса, ичакнинг бураб оғришини тўхтади, гижжалардан халос қилади. Асосан зайтун ёғи хом зайтундан олиниб, тиббиёт ва табобатда кенг қўлланилади.
Соғлом кишилар учун зайтун ёғининг энг яхшиси унфоқ ёғидир. Унфоқ ёғи бобомиз Абу Али ибн Сино фикрича, биринчи даражада совуқ ва қуруқдир.
Етиладиган зайтун иссиқ бўлиб, ёғи мўътадил ҳамдир.
Хом зайтун эса совуқдир. Чўпи ва япроғи хам совуқдир.

ЗАЙТУН МОЙИ – ДАВО

* Зайтун ёғининг хамма тури баданга қувват бахш этувчи харакатга мойил қилувчидир.
* Тузланган зайтуннинг суви хилтни тозалашда намакобдан кучлироқ таъсир қилади. Япроғи милк учун яхшидир. Бу билан баданни ишқаласа терни тўхтади.
* Ёввойи зайтун ёғи кўп жиҳатдан гул ёғи кабидир. Сочни тўкилишдан сақлайди, ҳар куни ишлатилса, унинг тез оқаришини тўхтади.
* Ёввойи зайтуннинг карамас, учуқ, эшакем касалликларига фойдаси каттадир.
* Шунингдек, ёввойи зайтуннинг хомидан сиқиб олинган ёғи ҳўл ва қуруқ яраларга, айниқса, қўтирга боғланса, қаваришнинг олдини олади. Чиркли яраларни тозалайди.
* Ёввойи зайтун ёғи бош оғриғига худди гул ёғидек фойда қилади. Бунинг учун ундан икки чаккангизга оҳиста силаганча, суртиб қўйсангиз бўлгани.
* Ёввойи зайтун шираси қуритилиб, кулча қилинади ва қулоқ оқмасини даволаш учун ишлатилади.
* Зайтун ёғининг эскисини кўз хиралашишига қарши суртма қилинади. Япроғининг куйдирилганини кўз касаллигида тўтиё қилинади.

ЗАЙТУН МОЙИ – КАТАРАКТАГА ДАВО

Катаракта касаллигида зайтун ёғи шифо бағишлайди. Бунинг учун ундан ўн беш кун давомида, кунига уч маҳал томизсангиз, етади.

БЎҒИМЛАРНИ БОД ҚИЙНАГАНДА...

Бўғин ва бод касаллигидан азобланяпсизми?
Бунинг учун 200 гр керосин ва 200 гр зайтун мойидан олиб, 20 дона аччиқ қалампирга аралаштириб, қоронғу жойда икки хафта сақланг. Бу билан беқиёс дармондорига эга бўласиз. Уни оғриган жойга суртсангиз, фойдаси тезда билинади. Агар узоқроқ таъсир қилсин десангиз, уни суртгач, ўша жойни жун мато билан ўраб юринг.

БИТ ВА СИРКАГА ҚАРШИ БЕЗАРАР ДАРМОНДОРИ

Бошингизга бит ёки сирка тушиб қолган бўлса, бунинг учун зайтун билан озгина аччиқтош ва зиғир барги талқонини қўйиб беш кун уч маҳал оч қоринга истеъмол қилинса, яхши наф беради.

ҚОРА ЗАЙТУН – АСТМА ВА ЎПКАГА ДАВО

Қора зайтун ўз данаги билан бирга астма ва ўпка касалликларида кенг кўламда қўлланилади. Зайтуннинг тузлангани ғализ бўлса-да, иштаҳани қўзғатади, меъдани қуватли қилади. Ивитилгани ҳазм учун яхшироқ бўлиб, ҳазми оғир бўлган таомларни тез ҳазм бўлади.
Зайтунни газак ўти билан қайнатиб ичсангиз, яллиғли қўланжга фойда қилади.
Зайтунни шираси бачадондан (рутубат) овишига ва бачадондан қон кетишига қарши кўтарилади. Зайтунни арпа уни билан бирга чўзма ич кетишига қарши қуюқ суртма қилинади. Эски зайтуннинг ёғини узум ғўраси суви билан қўшиб қуюлтирилгани орқа тешикнинг ички яраларига хуқна қилинса фойда қилади. Зайтуннинг елими сийдик хамда хайз қонини хайдайди. Зайтун ёғини иссиқ сув билан қўшиб ичилса, қайд қилдиради. Захар қувватини синдиради. Зайтун мойи эмульсияси буйрак, ўт пуфаги ва ўт йўллари, жигар, қовуқ ва сийдик йўлларидаги пайдо бўлган тошларни туширишда хамда меъда – ичак касалликларини даволашга кенг кўламда қўлланилади.
Шунинг учун зайтун мойидан тиббиётда баъзи мураккаб дорилар ва эритмалар хамда суртмалар тайёрлашда фойдаланилади.

Бундан ташқари мойи юмшоқ сурги таъсирига эгадир. У “Олиментин”, “Цистенол”, ”Энатин”, “Роватин”, “Ровахол” каби комплекс препаратлар таркибига киради.
* Табобатда асал ва зайтун мойи илон ёки чаён чаққан жойга қўйилади.
* Қулоқ супрасининг ёрилишида зайтун ёғи сут билан аралаш-тирилиб, ёрилган жойга суртилса, фойдаси тез билинади.
* Мия пардаси орқали бўладиган бурун қонаши давом этаверганда уни тўхтади.
* Эркаклар ёши 55-60 ни қоралаб қолганида зайтун ёғи, зира ва боқила донидан тайёрланган унни олиб, асал ва зайтун ёғини олиб простата безларига суркаса қувуқни маҳкам тутади.
* Ариқларнинг бўйларида ўсадиган чаён ўт устидаги ширани олиб унга зайтун ёғи аралаштириб қулоққа томизсангиз, оғриқни босади. Бу малҳам дори қулоқ ичи ярасини ҳам қуритади.
* Мозарион номли гиёҳни талқон қилиб, уни сув ва зайтун ёғи билан аралаштирсангиз, у тайёр суртмага айланади, яъни сичқон, ит ва чўчқаларни ўлдиради.
* Оддий кавракни зайтун ёғи билан қўшиб ишлатсангиз, танани терлатади.
* Бундан ташқари назла ўтини зайтун мойига қўшиб суркасангиз, бу ҳам терлатиб шамоллашни олади.
* Зайтунни чўл қовоғи, яъни тиканли оқ гулларидан гул узуми билан сариқ беда қўшиб баданга суркасангиз, баданни тозалайди, силлиқ қилади, сепкил ва яралардан қолган қора изларни кетказади. Бу малҳам кўз тагидаги қонталашни ҳам кетказади.
* Турп уруғини ёки баҳорги баргларини зайтун билан истеъмол қилсангиз, организмингизни тозаловчи озуқа бўлади.
* Бўймодаронга зайтун мойи қўшиб, қайнатсангиз, меъдани қиздирувчи совуқлигини кетказувчи дармондорига айланади.
* Гулхайри барги билан зайтун аралаштириб куйган танага қўйилса фойдаси дарров билинади.
* Эрманни зайтун ёғи билан аралашганини баданга суркаб олсангиз пашша ва чивиндан сақлайди.
* Денгиз пиёзини санавбар елими билан аралаштириб, зайтун ёғи билан суртсангиз, сўгалларни қўпиради.
Ҳозирги пайтда зайтуннинг 500 га яқин навлари мавжуд бўлиб, улар асосан икки гуруҳга: консервабоп ва мой берувчи гуруҳларга бўлинади.

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР.

Abduqadir Sattarov, [08.12.17 07:22]
* Зайтун ёғи ва узум сиркасининг аралашмаси, қуёш таъсиридан, сафро хилти ошиб кетишидан ҳосил бўлган бош оғриғига шифо бўлади.
* Бунинг учун аралашмага латтани ҳўллаб, бошга боғлаш ёки суртиш керак.
* Зайтун ёғини уч маҳалдан ўн беш кун мобайнида кўзларингизга томизсангиз, тиқилмалардан пайдо бўлган кўз касаллиги – катарактага даво бўлиши аниқ.
* Бўғин бод касаллигини даволаш учун зайтун ёғидан 200 грамм, тоза керосиндан 200 мл ва 20 дона аччиқ қизил қалампир олинади. Бунинг учун қалампирни майдалаб қўйинг-да, зайтун ёғини керосинга қўшиб, сўнгра илиқ жойда икки ҳафта сақланг. Дармондори тайёр бўлгач, уни бўғинларингизга суртинг ва жунли мато билан ўраб қўйинг.
* Зайтун ёғига қичитқи – газанда ўти қўшиб қайнатиб, тайёр бўлган қайнатмадан истеъмол қилсангиз, ичаклар бураб оғришини қолдиради, гижжаларни туширишда фойда беради.
* 7 йилдан ортиқ сақланган зайтун мойи шифобахшлик қуввати ортиб баласон мойидан ўтади. Бу ёғ қанча эскирса, шунчалик кучли бўлади. Яман халқининг гапига қараганда зайтун мойи 400 йилгача кучини йўқотмас экан. Унинг 75 гр.ини 75 гр асал ва 25 гр седана мойи билан уч кунгача совуқ сув ичилмаса, барча совуқ мижоз иллатлардан, шоллик, юзнинг бир томонга қийшайиб қолиши ва шу каби хасталиклардан халос бўлишга нажот бағишлайди.
* Ҳидланган зайтундан тортиб олинган ёғи истеъмол қилинса, баданда ёмон моддалар ва қичима пайдо қилади. Бундай ҳолда бинафша шарбатини ичиш тавсия қилинади. Агар сизнинг қон босимингиз ошиб турган бўлса, дарров бир қошиқ зайтун мойи ичинг ва озгина ором олинг. Қон босимининг кўтарилишига бундан осонроқ даво йўқ.

Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли САТТОРОВ
“Малҳам” табобати маркази раҳбари, профессор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий