ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 13 декабря 2017 г.

Тиббий илмий фаолият билан шуғулланувчи Академия тадбири бўлиб ўтди…




Тиббий илмий фаолият билан шуғулланувчи Академия тадбири бўлиб ўтди…
Ватандан хабарлар "Дунё Ўзбеклари "сайтидан олинди
28601 марта ўқилди
Бугун Тошкент шаҳрида – Амир темир кўчаси, 1- уйда жойлашган Темурийлар тарихий музейининг катта мажлислар залида Ўзбекистонда Тиббий илмий фаолият билан шуғулланувчилар Академиясининг тадбири бўлиб ўтди.
Унда республиканинг кўзга кўринган табиблари – олий маълумотли шифокор ва олимлар таклиф этилди.
Тадбирни мазкур академия раҳбари, профессор Иброҳимжон Асқаров очиб, Академия ҳақида, унинг Устави, Мақоми, вазифа ва функциялари ҳақида, Академия раҳбарияти тўғрисида изоҳ ва тушунчалар берди
.
Инсонпарварлик, меҳр ва саҳоват, қўли очиқлик ва бағрикенглик халқимизга хос юксак фазилатлардан саналади. Айниқса, турли тадбир ва саналар арафасида улар янада ёрқинроқ намоён бўлади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори лойиҳасида ҳар биримизни, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини рози қилишга, имкон даражасида уларга моддий ва маънавий ёрдам беришга, бу уларнинг фаровон ҳаёти учун замин яратишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тиббиёт ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур имкониятлар яратиш давлат ва ҳукуматнинг доимий эътиборида эканлигини такидлаб, жумладан, Ўзбекистонда ўсадиган табиий манбалар дунёда тенги йўқ ва бебаҳо эканлигини, улардан оқилона фойдаланиш хар бир инсон учун олтин меъзон бўлмоқлиги ҳам айтиб ўтилди.
Маълумки, организмнинг таркибий тузилишию касаллик жараёнида ҳужайраларда содир бўладиган турли ўзгаришларни тиббиёт соҳаси ўрганади. Шу боис фундаментал фанлар сирасига кирувчи, хасталикларнинг ўз вақтида олдини олиш, инсон танасини чуқурроқ ўрганиш имконини берувчи мазкур соҳага мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тиббиётда ўзаро тажриба алмашишнинг аҳамияти катта, — дейди Вазирлар Махкамаси қошидаги Олий атестатция камисиясининг эксперти, профессор Н.С.Мамасолиев . — Ўзбек шифокорларининг тиббиётда эришаётган ютуқлари таҳсинга лойиқ. Ушбу тадбирнинг шу муқаддас Бинода ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. Бу эса келгуси ишларимизда катта самара беради.
Дунёда 20 кимё фани бўлиб 19 таси Европа ва Амерка қитъалари олимлари тамонидан яратилган. Унинг 20 чиси эса – мустақил Ўзбекистонимизда яратилгани ва бу фанни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, кимё фанлари доктори, Андижан Давлат Унверсетети профессори Иброхимжон Асқаров яратгани, ўзбек олимлари ишлари дунё миқёсидаги тан олинаётганини ҳам кўрсатади.
Иброҳимжон Асқаров томонидан таклиф этилган “Товарлар Кимёси” номли янги фан 2017 йилда яратилганлиги – Зелинский номидаги Россия Фанлар Академиясини органик кимё олийгохи профессори, Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби Л.И Белиенки, Германиядан органик-кимё олийгохидан  кимё фанлар доктори прафссор Холгер Бутеншо ва бошқа таниқли олимлар томонидан ҳам эътироф этилган.
Тадбирда шунингдек: тиббиёт, шифо ва саломатликка оид Соғлиқни сақлаш ва даволаш-профилактика муассасаларини бошқариш тизимида самарали масалаларига бағишланган ҳар ойлик даврий нашр ташкил қилиниши нашр рус ва ўзбек ва инглиз тилларида чиқиши,
Журнал саҳифаларида соғлиқни сақлашни ва тиббий муассасаларни бошқариш органлари фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги янги қонунчилик ҳужжатлари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида, таҳлилий, ахборот услубий материалларни,жумладан юртбошимиз бошчилигидаги қабул қилинган тиббиёт ва табобатга оид қарорлар билан бойиши тўғрисида гапириб ўтилди келажакда қилинадиган масалалар келишиб олинди.
Йиғилишда Андижан тиббиёт олийгохидан профессор Исроилжон Тўхтабоев, Ўзбекистон Қаҳрамони, доцент Камолиддин Ғофуров, Бухоро давлат тиббиёт олийгоҳидан Ато Кенжаев, “Халқаро Шарқ аёли” республика ташкилоти вакили, тиббиёт фанлари номзоди Шиорахон Орипова, Латвия – Ўзбекистон қўшма коронаси дректори, профессор Рустам Нуриддинов, Ташкент кимё-технология олийгохи профессори Ғофуржон Хамроқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фахрий ҳуқуқшуноси Бахтиёр хожи Обидов ва бошқа ўнлар олим ва мутахассислар, профессор ва академиклар иштирок этишди.
Тадбир охирида марҳум дўстимиз Махамаджон Хамраев хотирасига Мирараб мадрасаси мударриси Зикрилло қори Хофисхон қори ўғли қуръон тиловат қилдилар.

  Бундай юқори даражада уюштирилган илмий тадбир ҳар қандай инсоннинг қалбини жунбишга келтиради, шукроналикка, шу юрт учун жон фидо этишга даъват этади.
“МАЛХАМ” табобати маркази рахбари, рухшунос олим
Абдукодир Нурмухаммаад ўғли Сатторов
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
тадбирдан фотолавхалар


Комментариев нет:

Отправить комментарий