ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 16 декабря 2017 г.

БЕЛ ОҒРИҒИ нима?


                                  
   БЕЛ ОҒРИҒИ нима?
     Дам олиш кунларининг бирида рўзғор учун керакли нарсаларни хозирлаш учун бозорга бордингиз 2 қўлда оғир юк билан уйга кириб, нарсаларни ерга  қўйганингизни  биласиз,белингизда кучли оғриқ турди... Оғриқ зўрлигидан  хатто қимирлашга мадор йўқ уйдагилар саросимада, эхтиётлик билан сизни ёткизишди. Бор бўлинг полвон. Энди бозорга бориб, ул-бул харид қилишдан аввал аравакаш ёлланг акс холда бу оғриқ сизнинг доимий хамрохингизга айланади.
  Бел оғриғи  илмий тилда люмбаго, халқ орасида беланги дейилиб, 40 ёшдан ошган аксарият эркакларда хамда климакс давридаги аёлларда кузатилади. Оғриқ орқа миядан келадиган нервнинг ички қисилиши туфайли рўй беради.
·         Хуруж:) оғир юк кўтариш  туфайли умуртқа поғонасининг зўриқиши;
·         совуқ ўтиши, шомоллаш;
·         радикулит, астеохондроз каби умртқа поғонаси касалликларининг зўрайиши хамда астеопороз касаллиги сабабли
рўй беради.
Касаллик  хуружи бирдан бошланади. Баъзан эса 1-2 кун давомида белнинг симиллаб оғриши, умумий бехоллик билан ифодаланади. Кейинчалик оғриқ кескин тус олади: одам бир жойда қотиб қолади, оғриқ туфайли турган холатини ўзгартиролмайди.  Шу пайтда арзимаган харакат (акса уруш ёки йўтал) оғриқни янада зўрайтириши мумкин. Оғриқ хуружи бир неча дақиқадан 1-2 кунгача давом этиши мумкин.
Оғриқ – мураккаб жараён бўлиб, айнан қаерда рўй беришига қараб касалликнинг вақтида аниқланишига ёрдам беради. Оғриқ ташқи таъсир ёки организмдаги нохуш ўзгариш, касаллик туфайли рўй берадими?, ўзига хос сигнал (хабар) вазифасини ўтайди. Шундай экан, бел ёки думғаза сохасида оғриқ сезишингиз билан албатта шифокорга учранг. Бу  белгилар умуртқа касалликларидан дарак беради. Уларни даволаш эса унчалик осон эмас шундай экан, касалликнинг зўрайишини кутмай, вазиятни аниқланг.
                                    

  Беморларнинг 3/1 қисмида белдаги оғриқ  остеохондроз сабабли рўй беради. Мазкур касаллик суяк ва тоғай тўқималарида озиқланишнинг бузилиши туфайли бошланади. Умуртқада  суякли ўсиқ (остеосит)ларнинг хосил бўлиши асаб толаларига таъсир қилиб, оғриқни келтириб чиқаради. Умуртқа орасидага дисклар йиллар ўтиб ўзиниг қайишқоқлигини йўқотди, орасида  емирилишлар пайдо бўлиши мумкин. Буларнинг хаммаси асаб толасининг қисилишига олиб келади. Касалликнинг кейинги босқичларида умуртқа дискида чурра хосил бўлади. Айниқса бел умуртқаси тез емирилади. Чунки бу жойдан ўтадиган  4-5 бел умуртқалари жуда тор, орасидаги асаб толалар эса аксинча йўғон бўлади. Умуртқа чуррасининг хафи шундаки, вақтида даволанмаса, таъсирчанликнинг йўқолиши, оғир холларда эса фалажга олиб келади. Энди белдаги оғриқ қанчалик хавфли касалликларнинг даракчиси эканлигини тушунгандирсиз?
Биринчи ёрдам:1. Бу каби холатни  сездингизми, қимирламаган ҳолда, ёрдам  чақиринг.
2. Ёрдамга келганлардан бири беморнинг устига жунли рўмол ёки енгил чойшаб ёпиб эхтиёткорлик билан ўрнига ётқизиши, устини иссиқ ўраб қўйиши керак.
3. Бу холатда умуртқа мушақлари бўшашиб, оғриқ тўхтайди. Аммо шунга қарамай, бемор ўрнидан турмай ётиши, қанчалик осон ва енгил туюлмасин хар қандай уй юмушларидан  озод этилиши керак.
Касалликнинг сабаблари: 1.Умуртқа остеохондрози.
2. Жисмоний зўриқиш (кун бўйи бир холатда тик туриш).
3. Умутқа чурраси касалликлари.
4. Тананинг шикастланиши, тоғай, пайларнинг чўзилиши.
5. Ревматик касалликлар.
6. Ўткир юқумли касалликлар туфайли белнинг шамоллаши.
Касалликка ташхис қўйиш:
Бунда асосан ташқи белгилар (яъни белдаги оғриқ) етарли далил саналади. Аммо кўп беморлар белдаги оғриқдан ташқари,  бошнинг тиришиб оғришидан ҳам шикоят қилишади.
Бу миозит  ёки радикулит бўлса-чи?
 Айтиб ўтганимиздек, белдаги оғриқ турли касалликларининг белгиси  бўлиш мумкин. Мисол учун бел мушакларининг яллиғланиши-миозит касаллигида хам беморнинг бели қаттиқ оғрийди. Касаллик узоқ вақт давом этади. Агар беморда бод, қандли диабет хам бўлса, оғриқ нафақат белда, балки қўл-оёқ бўғимларида ҳам сезилади. Бел мушакларини пайпаслаб кўрганда таранглиги билинади, ушлаганда оғрийди. Касаллик хуруж қилганда бемор албатта 2-3 кун давомида ётиши керак.  Оғриқ тингандан кейин бемор туриши мумкин, аммо юрганда қўлтиқтаёқдан фойдаланади. Акс ҳолда умуртқа поғонаси зўриқади.
Белдаги оғриқ радикулит номли касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Умуртқа касалликнинг белгиси бўлиши мумкин.
                                    Радикулит
Радикулит-лотинча  сўз бўлиб radicula-илдизча маънони англатиб бу – орқа миянинг нерв илдизлари ва улардан кетадиган нерв толалари касаллигидир.
 Бу хасталик перифрик нерв системасининг энг кўп тарқалган хасталигилир. Кўпинча умиртқа поғонаси касаллиги (остиохондроз)сабаб бўлади. Бунда амортизация ролини ўйнайдиган умиртқалараро диск эластикларининг йўқотиб,мўрт бўлиб қолади.
Диски ўзгарган умиртқаларнинг бириккан ерида туз егилиб, суяк ўсиши (остиофитлар)кузатилади.Ўсиб чиққан суяк ўсиқчалари умуртқа орасидан ўтган нерв илдизларининг қисилиши оқибатида оғриқ пайдо бўлади.
Радикулит жарохатлар оқибатида, совқотиш(масалан узоқ вақт муздай сувда ювиниш, зах жойда ўтириш ва бошқалар) организм ичидан захарланганда,  юқумли касаллар асорати сифатида рўй бериши мумкин. Зарарланган нерв илдизлари ва нерв томирлари бўйлаб оғир пайдо бўлиши ва сезувчанлигининг йўқолиши, баъзан харакат бузилиши хам радикулитга хос аломатлардан хисобланади. Радикулит одатда бирданига пайдо бўлиб, кўп холларда хроник формага ўтади ва вақт –вақти билан кузатиб туради.  Нерв толаларининг қайси қисми зараланганлигига қараб, Радикулит ҳар хил формаларга бўлинади. Энг кўп тарқалган формаларидан бири бел-думғаза Радикулитдир.  Бунда бел-думғаза соҳасида ҳамда қуймич нерви бўйлаб ҳар хил оғриқ пайдо кучаяди, шунинг  учун бемор бирданига  қимирлай олмайди, юрганида эса танасини олдинга ёки ёнга эгиб олади, натижада умуртқа мускулларининг таранглашиши кузатилади. Бемор оғриқни камайтириш учун ўринда оёғини букиб, қорнига тортиб ётади. Агар фақат бел нерви илдизчалари зарарланса, оғриқ сон юзасида бўлади. Қуймичлари нерви чиқадиган думғаза бўлими илдизчалари  кўпроқ зараланиши  билан ўтадиган бел-думғаза радикулит “ишиас” деб хам юритилади.
 Ишиасида оғриқ қуймич нерв бўйлаб (думба, соннинг орқа юзаси болдир, оёқ панжасига)  тарқалади. Оёқ совқатади, уюшади, чумоли юргандек сезилади. Касал оёқнинг мускуллари тонуси пасаяди ва “сусайиб” қолганга ўхшайди, кейинчалик атрофига учрайди қуймич нервининг тортишиши (одам энгашганда оёқ кўтарилганда ва бошқа вазиятларда) оғриқларнинг зўрайишига олиб келади.
 Бўйин – елка радикулитида оғриқ энсага, елкага қуруққа тарқалади. Бошни қимирлатганда атрофга қараб қийшайтирилганда, қўл қимиртланганда, аксирилганда йўталганда оғриқ зўраяди. Касалликнинг оғриқ формаларида қўл увишиши, ловуллаб ачишишади  ва    санчийди. Кейинчалик сезиш хам ўзгара бориб, секин аста мускуллар кучсизланиб”озади (АТРФИЯ)

 Умуртқа касалликлари, остеохондроз, турли жароҳатлар, совуқ  қотиши, организмнинг заҳарланиши сабабли юзага келиши мумкин. Бунда умуртқаларининг бириккан жойида туз йиғилиб, суяк ўсиши кузатилади. Бу ўсиқчалар умуртқа орасидан ўтадиган асаб толаларини қисиб қўйгани учун бемор белда кучли оғриқ сезади. Оғриқ 1 томонлама бўлиб, умуртқанинг бел –думғаза сохасида оёқ  бўйлаб тарқалиши, бемор харакатларида кучайиши мумкин. Беморнинг  қомати ўзгаради: юрган гавдасини  олдинга букиб соғлом оёқ томон эгилади. Ердан нимадир олмоқчи бўлса белнинг букишига қийналади. Бунинг натижасида умуртқа поғонаси қийшаяди. Касаллик зўрайса, бемор эт жимирлаши, терининг қичиши оғриши совуқ  қотишида шикоят қилиши. Товон териси қуруқлашади ёки аксинча терлайди.
  Беморнинг ўрин кўрпаси юмшоқ бўлмаслиги керак. Бунинг учун каровотга юзаси теккис бўлган тахта ёткизилиб, устига 1 қават кўрпача ташланади. Оғриқни тўхтатиш учун белги қиздирувчи таъсирига эга “Финалгон”, “Капсикам” суртмасида суртилади ёки қалампирли пластир ёпиштирилади. Белги хлорли этил эритилмасининг сепиш, иссиқ компресслар қўллаш, шунингдек массаж ва физиотерапия муолажари катта ёрдам беради.
 Агар терида катта хол ва доғлар бўлса улар устига  пластир ёки  компресс қўйилмайди.
Унутманг!   Белдаги оғриқ марказий асаб  тизими касалликлари, қорин бўшлиғида қон айланишининг бузилиши, кичик тос касалликлари  хатто невроз касаллигининг  белгиси бўлиши мумкин. Шунинг учун ўз бошимчалик билан даволаниш ярамайди. Балки сиздаги оғриқ умуман бошқа бир  касалликнинг белгисидир? Шунинг учун тиббий кўрик билан 1 қаторда УТТ ва  рентеген текширувидан хам ўтинг.  Даволанишдан аввал эса албатта шифокор –невропатолог билан маслаҳатлашинг. Бу холат марказий асаб тизимидаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Фойдали   уч  маслаҳат.
1.      Оғир юк  кўтарманг!
·         Умуртқа касалликларига чалинмай десангиз, 3-5 кг дан оғир юк кўтарманг.
·         Бордию, шундай қилишга тўғрикелса. Юкни тенг  тахсимлаб, 2 қўлда кўтаринг.
·         Юкни олиш учун эгилиш шарт  эмас, оёқларни тиззада букиб кўтарсангиз умуртқангиз зўриқмайди.
Йилнинг совуқ фаслида албатта белга бандаж тақинг. Устидан майда қовулган нимча  кийсангиз янада яхши.
2.      Тўғри ётинг ва ўтиринг!
Бел оғриғи хурайраларидан сақланмоқчи экансиз, аввало тўғри ётишга одатланинг.  Бунинг учун ётоғингиз ўта юмшоқ  бўлмаслиги (айниқса ёстиқ), ўртача қаттиқликда бўлиши керак. Аммо хаддан зиёд текс (қаттиқ) ётоғда ҳам ётиш умуртқа учун зарар. Бундан умуртқанинг табиий  эгиклари текисланади. Шундай экан, хар нарсада меъёрга эътибор беринг. Хозирда урф бўлган ортопедик матраслар бу борада сизга  ёрдам бериши мумкин. Уларнинг қаттиғлиги керакли даражада бўлиб, умуртқа касалликлари билан оғриган беморлар учун айни муддао.
  Тун  бўйи чалқанча ётиш умуртқа учун  зарарли. Шунинг учун ёнбошлаб ётишга одатланинг. Бунда оёқларингиз йиғилган орасига эса кичик ёстиқча қўйинг. Бу хам бўлса елка ва бел мушакларига тушган юкламани камайтиради. Натижада бутун организм шу жумладан, умуртқангиз тун давомида  яхшигина хордиқ чиқаради.

 Ўтирган пайтда ўриндиққа суяниб ўтиринг. Бу умуртқа учун фойдали бўлиб,  бўйин, бел мушакларини зўриқтирмайди. Хар бир соатдан кейин албатта ўрнингиздан туриб, хона бўйлаб юриш, елка ва бел  соҳасини 2 қўл ёрдамида енгил уқалаш лозим. Китоб мутола қилганда албатта китоб тутқичидан фойдаланинг. Шунда доим бўйнингизни эгишга хожат қолмайди, умуртқа дисклари хам зўриқмайди. Бу маслаҳатлар айниқса касби туфайли ўтириб ишлайлиган инсонлар (ўқитувчи, олим, ишчи ходимлар, хайдовчилар ва х.к) хамда ўқувчи ва талабаларга таълуқли.

3.      Бандаж тақиб юринг!
 Оғриқнинг олдини олдини олиш мақсадида белга бандаж ёки корсет тақилади. Бу воситалар белни нафақат шамоллашдан, балки умуртқадаги нохуш ўзгаришлардан сақлайди, қоматни тик тутишга ёрдам беради. Йилнинг совуқ фаслида туя ёки қўй жунидан тикилган бандаж тақиш фойдали. Аммо бандаж тақишда маълум қоидаларга риоя этмасангиз, қорин бўшлиғини қаттиқ  сиқиб қўйиши, овқат хазм бўлишини қийинлаштириши мумкин. Шунингдек бандажни тунув-кун ечмасдан  тақсангиз, умуртқа мушакларини  “эринчоқ ” қилиб қўясиз. Бундай бўлмаслиги учун  бандажни фақат қуйидаги холларда тақинг:
·         Ўтириб ишлаганда ёки китоб газета ўқиганда;
·         Жисмоний меҳнат билан шуғулланган пайтда;
·         Автобусда кетаётганда.
  Бошқа пайтларда бандаж тақишнинг кераги бўлмайди. Кейинчалик даволовчи гимнастика машиқлари ёрдамида умуртқа мушакларини кучайтириш мумкин. Шунда бандаж ва карсет тақишнинг кераги ҳам бўлмайди.

Давоси   қандай?
Даволаш   хар  бир бемор учун махсус тарзда олиб борилади.  Бемор -7-10 кун давомида албатта ётиш керак. Хуруж  пайтида оғриқсизлантирувчи, тинчлантирувчи дори воситалар берилади. Яллиғланишга қарши воситалардан бел сохасига суртиладиган суртма дорилар тавсия  этилади. Улар асалари ёки илон захридан тайёрланган бўлиб қиздирувчи таъсир кўрсатади ..... бу воситалар ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, жигар касалликларида хам тавсия этилмайди. Бу холатда  беморлар нестероид воситалар бўлган “Мелоксикам ”ёки  “Мовалис”, “Окситен” номли дори-дармонлардан бирини қабул қилишлари  мумкин. Уларнинг ножоя таъсири  бошқа дориларга қараганда кам таъсир доираси эса кенг хисобланади. Бу айниқса, кекса ёшдаги беморларга тегишли. Даволанишда В гуруҳ витаминлари ёрдамида инъекция олиш ҳам  яхши натижа беради. Шуни унутманки, юқоридаги воситалар фақат касаллик белгиларини йўқотади. Аммо касалликнинг ўзини даволаш учун умуртқалар холатини тиклаш лозим. Бунинг учун таркибида глюкозамин   сульфат ва хондроитин сульфат бўлган дориларни, масалан: “структум” ва кальций ҳамда таркибида Д витамини бўлган воситаларни қабул қилишингиз керак бўлади. Улар янги тоғай ва суяк тўқимасини хосил қилишга ёрдам беради.
Кейинчалик даволашда:   
  • Умуртқа учун гимнастика машқлари;
  • Махсус уқалаш муолажалари;
  • Нина билан даволаш;
  • Зулук билан даволаш.
  • Сув муолажалари  (гидромассажли обзан, душ, сауна):
  • Кинезитерапия (фитнес машқлар);
  • Физитерапия  муолажалридан:
  • Магнит билан даволаш;
  • Электрофорез каби усуллардан фойдаланиш мумкин. Улар малакали мутахасислар томонидан бажарилади.
  • Бизларнинг «малхам» халқ табобат марказимиз ходимлари юқоридаги апаратлар ёрдамида ва гиёхлар ёрдамида бир неча йиллардан буён беморлар дардига “малхам” бўлишаётирлар.
Физитерапия ёрдамга келади.
  Даволашнинг бу усули белангида албатта  қўл келади.Физотерапия муолажалари таранг турган мушакларни бўшаштиради, оғриқннг камайишга ёрдам беради. Кейинчалик махсус гимнастика машқларидан (имкон бўлса )тренажёрдан фойдаланиш мумкин. 
Оғриқ ўтиб кетди деб, даволанишнинг кейинги босқичларини пайсалга солманг. Бу даврда уқалаш муолажаларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, санаторий шароитида даволаниш умумий ахволиенгизни яхшилашга ёрдам беради. Бу масканларда тақдим этилаётган даво усулларидан шифобахш балчиқ,натрий хлорид, сульфидли, йодобром,  нафталан радон ва сероводородли обзан(ванна )ларни қабул қилишингиз мумкин.

               Шифобахш муолажалар
·        Қалампир-етилиб пишган аччиқ қалампир майдаланиб кукун холига келтирилади. Бозорнинг зироворларидан  унинг тайёрини топишингиз мумкин. Кукундан бир чой қошиқ миқдорда олиб 100 мл тиббий спирт билан аралаштирилади. Тайёр махсулотни бир пиёла писта ёғига аралаштирилади. Аралашмани бир –икки кун тиндириб оғриётган жойга ишқалаб суртилади.Усти аввал тоза дока, кейин жунли рўмол билан ўралади. Муолажа ётишдан олдин 3-4 кун давомида узликсиз бажарилади. Эртасига  бел сохасига болалар кремидан суртилса теридаги қичишиш қаби аломатлардан қутиласиз.
·         Бўймадарон-(тысячилистник) гулидан бир ош қошиқ олиб, устига бир ярим пиёла қайноқ сув куйилади.Уни сув буғида 20 дақиқа қайнатилади. Қайнатмада тоза докани хуллаб белга боғланади.Устидан жунли рўмол хам ёпилади. Буюк тиб алломаси Абу Али ибн Сино Боймадарон дамламасини эт узилиши, бел оғриғи хамда бод касалликларини даволашда кенг фойдаланган. Чунки бу ўсимлик  камфора спирт каби танани қиздирувчи моддаларни ўзида  жамлаган бу эса умуртқа касалликларини даволашда асқотади.
·          Шафтоли  данагини чақиб, ичидаги мағизи майда туйилади.  1 чой қошиқ  мағизнинг 1 ош қошиқ асал билан аралаштириб, қоришма тайёрланади. Ушбу дори  хар куни нохорда (нонуштадан ярим соат олдин) 1 чой қошиқ  миқдорида (10 кун давомида) қабул қилинади.
·         Картошка: 2 дона картошкани қирғичдан ўтказиб, ярим пиёла қуюқ асал билан аралаштиринг, 2 қават дока орасига солиб белга компресс ҳолида қўйинг. Устини 1 қават клеёнка билан ёпиб, иссиқ кўрпа билан ўранг. Бунда терида ёқимли иссиқлик ҳосил бўлиши керак. 2 соатдан кейин компрессни олиб белга бирон бир крем суртинг.
·         Ёғоч қипиғини  газ буғхонасида қиздириб, 2 қават қоғоз ва клеёнкага ўралади. Компрессни белга қўйиб, устидан чойшаб билан боғланади. Муолажа ҳар куни (1 ҳафта давомида) ётишдан олдин бажарилади. Агар қарағай қипиғини топсангиз, фойдаси янада кучли бўлади.
·         Саримсоқпиёз: 1 бош саримсоқпиёз майдаланиб, ярим пиёла эритилган қўй ёғи билан аралаштирилади ва оғриётган жойга ишқалаб суртилади. Ушбу аралашма шамоллашда кўкрак, елка ҳамда товонларга суртилса, бемор тез тузалади. Муолажа 5 кун давомида, ётишдан олдин бажарилади. Эртасига бел соҳаси тоза спирт ёрдамида артилса, тери катакчалари ортиқча ёғдан тозаланади.
·         Карам барги қайноқ сувга  бир бор ботирилиб, оғриётган жойга қўйилади. Устига елим қоғоз қўйиб, иссиқ мато боғланади. Компресс 2 соат тургандан кейин олиб қўйилади. Карам барги ўрнига анжир баргидан фойдаланиш ҳам мумкин.
·         Бангидевонанинг  қуритилган барги ва мевасидадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб 10-15 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра дока ёки пахтани дамламада шимдириб, бел оғриган жойга 4-5 соат қўйилса яхши фойда қилади.
·         Игир илдизи, андиз илдази ва мавракдан 100 г дан олинади шу йиғмадан 3 ош қошиғини сирли идишга солиб, устига 3 стакан сув қуйиб, паст оловда 30 дақиқа оғзи ёпиқ холда қайнатилади. Сўнгра сузиб, 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
·         Қизил ўтдан  2ош қошиғини сирли идишга солиб, устига 3/2 қисм стакан сув қуйиб, паст оловда оғзи ёпиқ холда 30 дақиқа қайнатилади. Кейин сузиб.  4 га бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
·         Парпи ўсимлигининг майдаланган илдизида 1 ош қошиғига 200 г 60 % ли спирт аралаштириб, 3 кун иссиқ жойга қўйилади. Аралашманинг 1 чой қошиғи (кўпроқ олиш тавсия этилмайди) бел оғриган жойга, сингиб кетгунча суртилади.
·         Бел оғриғида ва беланги қовуқ тошлари туфайли бўлганда қавун ва шафтоли уруғларидан 24 г дан олиб, аралаштириб туйилади, унга 10 г асал, 20 г шакар қўшиб, қоришма тайёрланади. Кейин шу қоришмадан кунига нахорда 1 маҳал истеъмол қилинади. Эртасига шу дорини янгидан тайёрлаш керак, жами 1 хафта ёки 10 кун ичилади.
·         Қаро турп шарбатидан 1,5 стакан олиб, устига 1 стакан асал, чрим стакан ароқ ва 1 ош қошиқ туз  қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Илиқ холда оғриган жойга яхшилаб суртилади, сўнг жун мато билан ўраб, иссиқ тутилади.
·         Бўймадарон қайнатмасига пахтани тўйинтириб, белнинг лат еган, чиққа жойига ёпиштириб, боғлаб қўйилади. Шунингдек, кунига 3 маҳал бўймадарон қайнатмасидан ичиш мумкин.
·         Ёнғоқ, товуқ, ўрдак ёғларини тенг миқдорда қўшиб, паст оловда аралаштирилади ва шиша идишга солинади. Бел оғриган вақтда оловга тутиб, шу аралашма суртилса тезда яхши самара беради.
·         Эрмон (аччиқ шувоқ) нинг ер устки қисмини майдалаб хина ёғи билан қўшиб ёғланса, оғриқдан меъдаданми, жигарданми, белданми барибир брхам топади.
·         Андиз илдизидан 200 г  оли, устига 1 литр ароқ қуйиб, 10 кун қоронғу ва илиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб турилади, сузиб олиб, кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. Уйқу олдидан оғриган жойларга андиз дамламаси суртиб, иссиқ ўраб ётилади.
·         Зирк ёғочининг қайнатмаси ёки зирк қиёмини кунига 3 маҳал 8 кун давомида, 2 дона буғдой катталигида 2 ош қошиқ сутда  4 соат ивитиб, аралаштириб, ичилса хам бел оғриғи тузалади.
·         Белда туз бўлса 8 кун 2 махалдан карам баргини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, туз бор жойга кўпроқ қўйиб боғлаб ётилса, тезда фойда қилади. Пархез: қўл мева, совуқ аччиқва шўр нарсалар батамом тузалгунча ейилмайди.
·         Карам баргининг гўшт қиймалагичдан ўтказиб, суви билан  оғриган жойга қўйиб, боғланади. 2-4 соат тургач олиб, ўша жойга анжир барги 24 соатга боғлаб қўйилади. Шу муолажани 4-5 марта такрорлаш лозим. Тузларни олхўри суви эритиб, дардан фориғ этади.
·         Абу Али ибн Сино бел оғриганда шолғомни гўшт билан қайнатиб пиширишни ва эзиб, иссиқлигида белга қўйиб боғлаш билан қиздириш шифо бўлишини айтган.
·         Ялпизнинг қуритилган баргини янчиб, кунига 7-8 г дан сув билан ичилса бел оғриғига шифодир.
·         Бўймадарон, маврак ва газандадан  100 г дан олинади.  Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун  термосга солиб, устига, 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
·         Абу Али ибн Сино бўймадароннинг ер устки қисми, айниқса гулидан тайёрланган қайнатмадан қайтиши қийин бўлган шишларда, эт узулганда, радикулит, бел оғриғи, бод касалида фойдаланган. Бунинг учун ажраган жойга бўймадарон қайнатмасига матони хўллаб боғлашни, бу усулни кунига бир неча марта такрорлаб туришни тавсия этган.  Шу ўсимликдан ванна қилиш йўили билан хам унумли фойдаланиш мумкин. Бундай гиёхнинг ер усти қисми гули билан олиб қайнатилади,  ранги чойга ўхшаши билан ваннага қуйиб, бадан чидайдиган хароратда 20-25 дақиқа ўтириш тавсия этилади. Бу усул бир неча кун такрорланиши мумкин.
·         Бадан лат еганда, суяклар синганда ва умуман мушаклар, бўғимлар ва суяклар касалланиб қолганда мўмиёни асалга аралаштириб, 1 қисми оғриган жойга  суртилса, 1 қисми мошдек қилиб ичиб турилади.  Бу усул бел оғриғида яхши фойда қилади.
·         Ёнғоқ, товуқ, ўрдак ёғларига қор қўшиб, паст оловда аралаштирилади сўнг   шиша идишга солиб қўйилади. Бел оғриганда оловга тутиб, шу малхам суртилади,  дархол  яхши  бўлган  ўша жой иссиқ  тутилади.
·         Шовул илдизидан 1 ош қошиғи устига 1,5 стакан сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатиб, 2 соат ўраб, дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал  бел оғриганда рематизмда 2 ош қошиқдан овқатдан олдин ичилади.
·         Абу Али ибн Сино қора терак куртагига узум сиркасидан қўшиб, тайёрланган аралашмани бел оғриганда, бод касалида оғриган жойга малҳам сифатида ишлатган.
·         Ялпиз  қадим замонлардан бери ош кўк, зиравор сифатида ишлатилади. Абу Али ибн Сино ялпизли суртмадан шиш ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида фойдаланиб келган. Ялпизли суртма тайёрлаш учун унинг гулидан 200 г олиб, шиша идишга солинади, устига 400 г зайтун ёғи қўшилади. Шиша оғзи оқ мум билан яхшилаб беркитилади ва 40 кун қуёшга қўйилади. Бел оғриган жойга суртиб қўйилса оғриқ  тез қайтади.
·         Саримсоқнинг 2 бўлакчасини қирқиб, пиёладаги сувда эритилган иссиқ сиркага 5 дақиқа солиб қўйилади. Қалин пайпоқни иссиқ сувда хўлла, сиқиб ташлаб сиркада турган саримсоқ бўлаксаларини 1 чой қошиқ асал билан яхшилаб аралаштириб, пайпоқ ичига солинади ва у оғриган жойларга 1 неча дақиқа давомида қўйилади. Бу усул 1 неча кун давом эттирилади.
·         Узум сиркасидан 1 чой қошиқ, асалдан 1 чой қошиқ, чой қошиқнинг 4/1 қисми хажмида саримсоқ шарбати ва ярим стакан иссиқ сувдан дори тайёрлаб, хар куни ухлаш олдидан ичиб турилса, мушаклар ором олади. Бел оғриғи ва бод касали бархам топади.
·         Бел оғриганда соғ тупроқдан (тепаликларда, жарликларда бўлади) олиб, унга олма сиркасидан қўшиб, яхшилаб аралаштирилади ва матога солиб, оғриган жойга кечқурун қўйилади. Бемор шу кунлари 1 ҳафта мобайнида қавоқ уруғидан дамланган чой ичиб туриши керак (табиб Ванга тавсияси).
·         Ханталнинг қуруғидан 100 г олиб, унга 200 г ош тузи ва 100 г тоза керасин қўшиб, қаймоқ холига келтириб, кечқурун ётиш олдидан оғриган жойга едириб суртилади.
·         Дарахт пўкагидан 4 г ни янчиб, элакдан ўтказиб, асал билан  қориштириб ичилади.
Боболаримиздан     Юсуфий ибн Мухаммад ибн Юсуф ат-табиб ал-Харавий ўзиниг наёб китобида бел оғриғига қуйдаги давони буюрган.матинни сўзма-сўз келтириб ўтаман;
ВАЖАЪ ал-ЗАХР, яни бел оғриғи балғамдан бўлса, белгиси; силаганда совуқ бўлиши, харакат қилишдан наф топиш .
 Оғир юк кўтаришдан бўлса, белгиси юқоридаги сабаб.
Бел оғриғи балғамдан экани аён бўлса,
Касалга унинг сургисини беришин керак.
  Оғир юк кўтаришдан бўлса ,
  Гул ёғини суркашни фойда, деб бил!
ВАЖАЪ ал-МАФОСИЛ, яъни бўғимлар оғриғи. Қондан ва сафродан бўлса, белгиси: оғриётган жойнинг қизил ва сариқлиги, балғам ва савдодан бўлса, белгиси: оғриётган жойнинг оқлиги ва қоралиги.
Белингни оғриғи қондан бўлганда,
Қон олдириш йўли билан баданингдан қонни чиқар.
Агар бу иллатнинг сабаби бошқа хилт бўлса,
(Баданингни) тозалаш учун дарахт пўкагини қидир!
    Бўғин оғриғи хох моддий, хох муфрад, хох мураккаб бўлсин, дарахт пўкаги истеъмол қилинади: тоза санои маккий-5 мисқол, дунё нулуфарининг гули,  қизилгул, сунбул соч, арпабодиён, чала туюлган  сачратқи уруғининг хар биридан 2 мисқолдан, чала туюлган совринжондан  1,5 мисқол сапистондан 30 дона (олиб) хаммасини 1 коса (сувнинг) ярмидан оз қолгунча қайнатилади ва тозаланади. (сўнг) Шу  сувда 16 мисқол ширхиштни эритиб, тозалаб, 1 мисқол дарахт пўкагини қил элакдан ўтказиб қўшилади. Ярим қайноқ холда ичилади. Чала туйилган нўхот, жўжа товуқ, пўсти туширилган мош, хўл кашнучдан овқат ейилади.
Шундан сўнг Китобда.   бошқа нусхаларда учрамайдиган қуйидаги рецепт лар келтиради.;”Дарахт пўкагини истемол қилишнинг бошқа йўли; оқ пукакни  қил элакдан ўтказиб,бир мисқол   гунафша шарбати билан қўшиб, соққачалар қилинади.у шарбатга юмалатиб, сахар вақтида ютилади.
 Орадан икки соат ўтгач, агар (бўғим оғриғи) сафродан бўлса, саноий Маккий (бу энг асосийси) сариқ халилининг пўсти –хар биридан 5 дирамдан  чала туйилган сачратқи уруғи, нулфар гули, зирк, гулхайри ва чала туйлган савринжоннинг хар биридан бир мисқолдан, тамархиндий ва бухоро олхорисининг хар биридан ўн мисқолдан (олиб), хаммасини ўттиз сирсувда  етти сирга яқин қолгунча қайнатилади ва тозаланади. Сўнг шу сувда икки ярим сир ширхиштни эритиб, тозалаб, ярим қайноқ холда ичилади.
   Балғамдан бўлганда: санои маккий (бу энг асосийси)-7 дирамм, анжир 5 дона, чала туйилагн турбуд -4 дирамм, ит узум ва чала туйилган савринжонларнинг  хар биридан 2 дираммдан  (олиб), хаммаси қайнатилади. Сўнг шу сувда  10 мисқол асалли гулқандини эритиб, ярим қайноқ  холда  ичилади.
  Савдодан бўлганда: санои маккий (бу энг асосийси), Қобул халиласи,  латтага боғланган девпечак – хар биридан 5 дирамм дан, уруғидан тозаланган майиздан 10 дирамм, Рум райҳони, сумбул соч ёки лимон исли райхон, шох тара ва чала савринжоннинг хар биридан 10 дираммдан, Бухоро олхўриси, жилонжийда ва сапистон олхўрисидан 15 дона (олиб), қайнатилади ва тозаланади. Сўнг фулус мағзини  ўша сувда  ивитиб, тозалаб, 2 дирамм бодом ёғи қўшилади ва ярим қайноқ  холида истеъмол қилинади.
  Софин маъноси  “Варам  ар -Раҳим” (боби)да баён қилинди.
ЯНА ЧАНОҚ СОН ОҒРИҒИНИНГ  ДАВОСИ. Агар балғамдан бўлса: силаганда совуқлиги, чаноқ соннинг оғирлиги, тунда оғриқнинг кўпайиши, балғам ғалабасининг бошқа белгиларининг  бўлиши билан бирга кундузи оғриқнинг камайиши.
   Эй чаноқ сон оғриғи балғамингдан аён бўлса,
   Аҳволинг чаноқ сон оғриғидан ўзгача бўлса,
   Дарахт пўкаги билан кучайтирилган кичик арофул,
Сен учун фойда бўлади.    
  

Фойдаланилган адабиётлар:
 Саломатлк энциклопедияси
 Н.Ўлжабоева “Ҳалқ табобати хазинасидан жавохирлар”
А.Н.Саттаров “Дард кўп-давоси ундан кўп”
А.Н.Саттаров,Т.Р.Абдурахманов “Дардинга давоман”
Мурожат учун манзилимиз +998-90-987-9-987 malham53@gmail.com
  Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли “МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари профессор   Мурожат учун телеграм  +99893-385-16-49  ёки мобил телфонда @malhamuz   ёки сайтларимизда  www.malhamuz.blogspot.com    ва www.malham1uz.blogspot.com  почтамиз  malham53@gmail.com



Комментариев нет:

Отправить комментарий