Айрим Пайғамбарларнинг Қуроъни каримда зикри келган дуолари!
(1) Отамиз, ҳазрати Одам алейҳис саломнинг дуоси:
Эй Роббимиз, Биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз
/Аъроф сураси, 23-оят/
(2) Нуҳ алейҳис саломнинг дуоси:
Роббим, мени мағфират қилгин. Менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилма
/Нуҳ сураси, 28-оят/
(3) Иброҳим алейҳис саломнинг дуоси:
Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўла адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин
/Иброҳим сураси, 40-оят/
(4) Юсуф алейҳис саломнинг дуоси:
Сен дунёю охиратда менинг валийимсан. Мени муслмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин
/Юсуф сураси, 101-оят/
(5) Айюб алейҳис саломнинг дуоси:
Албатта, мени зарар тутди. Сенинг ўзинг раҳимдилларнинг раҳимдилисан
/Анбиё сураси, 83-оят/
(6) Юнус алейҳис саломнинг дуоси:
Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан. Албатта мен золимлардан бўлдим
/Анбиё сураси, 87-оят/
(7) Шуаъйб алейҳс саломнинг дуоси:
Эй Роббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни ҳақ ила очгин. Сен (ҳақ) очувчиларнинг яхшисидирсан
/Аъроф 89-оят/
(8) Мусо алейҳис саломнинг дуоси:
Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин
/Тоҳа сураси, 25-26-27-оятлар/
(9) Ҳазрати Муҳаммад сав нинг дуоси (яъни Муҳаммад алейҳис салом шу дуони айтиб юрганлар. Қуроънда нозил бўлган дуо, лекин "Муҳаммад алейҳис салом шундай дуо қилди" дея зикр қилинмаган. У зот шу дони айтиб юрганлар ва барчани шунга васият қилганлар :
Роббимиз, бизларга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизларни дўзах олови азобидан сақлагин
/Бақара сураси, 201-оят/

Комментариев нет:
Отправить комментарий