ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 ноября 2017 г.

ХЎЖАЛИК СОВУННИНГ ФОЙДАЛАРИ



ХЎЖАЛИК СОВУННИНГ ФОЙДАЛАРИ
Жигарранг хўжалик совуни кўпчилигимизга Собиқ иттифоқ даври тақчилликларини эслатсада, ушбу маҳсулот энг янги кимёвий тозалаш воситаларидан кўп жиҳатлари билан устун келади. Жуда арзон турувчи хўжалик совуни — аслида қимматли маҳсулотдир.
САЛОМАТЛИК ВА ГЎЗАЛЛИК.
Енгил тилинган яра-чақаларга хўжалик совунидан суртсангиз, инфекция тушиш хавфи кескин камайиб, яранинг битиши тезроқ кечади.
Лат еган жойга дарҳол муз қўйиш зарурлиигини биламиз, унинг ўрнига хўжалик совуни суртсангиз кўкариш ва шишнинг олдини олади.
Хўжалик совуни — вирусга қарши восита ҳамдир. Тумов ва грип бошланганда пахтани совун қуюқасига ботириб бурун ичи артилади. Бу усулдан профилактика учун ҳам
фойдаланиш мумкин.
Йирингли ярага хўжалик совуни, пиёз, ва шакарнинг тенг миқдордаги аралашмасини суртамиз(пиёз ва совунқирғичдан ўтказилади). Бу суртмани кечасига боғлаб қўйган маъқул, эрталаб йирингдан асар ҳам қолмайди.
Замбуруғ касалликларида оёқ хўжалик совунида ишқалаб ювилади, яхшилаб қуритилади ва йод суртилади. Енгил ҳолатларда 1 ҳавта давомида эрталаб ва кечқурун оёқларни хўжалик совуни билан ювиш кифоя қилади.
Соқол ёки бошқа тукларни олганда қичишиш ёки тошмалар бўлмаслиги учун, сўнгда хўжалик совуни билан ювининг.
Хўжалик совуни шахсий гигиена воситалари(тиш чўткаси, тароқ) учун энг яхши дезинфекция вазифасини бажаради. Керакли буюмга кечқурун совун суртиб қўйинг, эрталаб эса яхшилаб ювиб ташланг. Мутахассислар бундай муолажани кўпи билан 3 ойда ўказишни маслаҳат берадилар.
Сочингизни 1 ойда 2 марта хўжалик совуни билан ювиб, цирка ёки лимон шарбати билан чайсангиз, сочларингиз қалинлашиб тўкилиши камаяди, қазғоқдан ҳам халос бўласиз.
Юздаги қизариш ва ҳуснбузарларга қарши синалган восита: совунни майда қирғичдан ўтказиб қуюқ кўпик ҳолатигача кўпиртириб, тенг миқдорда йирик туз қўшамиз. Аралашмани тоза юз терисига 30 дақиқага суртиб қўямиз. Сўнг аввал иссиқ сувда, кейин совуқ сувда яхшилаб ювамиз. Натижа шу ондаёқ кўринади. Даволаш курси кунига 2 маҳал 2 ҳафтани ташкил қилади. Бундай муолажа ўта қуруқ тери вакилларига тавсия этилмайди.
Товондаги ёриқлар битиши учун бир неча кун давомида 2 литр сув, 1чой қошиқ сода, 1 ош қошиқ майдаланган хўжалик совунини аралаштириб ванна қиламиз.
ТОЗАЛАЙМИЗ ВА ЮВАМИЗ.

Хўжалик совунининг қимматлилиги шундаки, у табиий, хавфсиз ва гипоаллергендир.
Буюмларни кир ювиш машинасига солишдан аввал доғ теккан жойларига хўжалик совуни суртиб қўйилса кир ювиш кукунига ҳам ҳожат қолмайди. Кийимларингиз тоза ва юмшоқ қурийди.
«Кир совун» идиш товоқ ювишда қулай, совуқ сувда ҳам яхши тозалайди. Бу дала ҳовлига чиққанда қўл келади, тозалашдан қолган сувни бемалол томорқага тўкиш мумкин, у ўсимликларга зарар етказмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий