ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 29 ноября 2017 г.

БАНАН – ЖОННИНГ РОҲАТИ ВА КОНИ ШИФО



БАНАН – ЖОННИНГ РОҲАТИ ВА КОНИ ШИФО

Банан цитрус мевалари ичида энг хушхўр, шифобахш ва иштаҳаочарлиги билан ажралиб туради. Чунки у инсон организмини дармондорилар билан тўйинтириб, чарчоғини олади ва  инфекцияга қарши қувватлантиради.
БАНАН – КОНИ ШИФО
Бананнинг таркибида углеводларнинг каттагина захираси мавжуд. 100 грамм қуритилган бананнинг калорияси 346 кКалга тенг. Шунингдек унда В гуруҳидаги барча витаминлар, А, РР, С, Е витаминлари, органик кислоталар, целлюлоза(клетчатка), эфир мойи, крахмал кальций, қанд, калий, натрий, магний, фосфор, мис, темир, каротин, ферментлар, рух каби микроэлементлар
етарлича сақланади.  
         Айниқса, ундаги С витамини – антиоксидант сифатида кексаликни секинлаштиради, ажинлар тушишининг олдини олади. В гуруҳидаги витаминлар эса кишилардаги уйқусизлик ва тери касалликларига курашиш қувватини беради. Ундаги каротин ракка қарши энг яхши профилактик модда эканлигини тасдиқлайди. Банандаги калий ва кальций моддалари эса суякларни мустаҳкам қилади, қон босимини меъёрлаштиради, юрак касалликларини даволайди ва иштаҳани очиб, ғайратни оширади.
Мутахассисларнинг айтишича, атиги битта банан калий ва магнийга бўлган бир кунлик эҳтиёжимизни қондирар экан.
Тиббиётда аниқланишича, банан қондаги қанд миқдорини оширади, шунинг учун қандли диабет билан оғриган кишиларга банан буюрилмайди.
Бироқ, у қанд моддасига бой бўлганлигига қарамай, таркибидаги шифобахш хусусиятлари билан инсон организмига тез сингиб кетади.   Шунингдек, у энг аввало, қувват манбаи сифатида иммунитетни кўтаради ва инсон организмини минерал тузлар, қувватлантирувчи витаминлар билан тўйинтиради.     
Шунинг учун ҳам унинг кундалик овқатланиш рационига киритилиши жиғилдон қайнаши, қабзият, атеросклероз, гипертонияни енгишда, буйрак ва жигар хасталикларидан халос бўлишда ёрдам беради.
         Банан истеъмоли қонда серотонин ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Антисептик ва буриштирувчи хусусиятга эгалиги боис, ошқозон шиллиқ қавати ва оғиз бўшлиғи яллиғланишини, энтерит, ошқозон-ичак ярасини даволайди.

         Республикамиздаги “Малҳам” табобати марказининг раҳбари, малакали шифокор, профессор Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Сатторовнинг эътироф этишича, ҳеч бўлмаса, ҳар-ҳар замонда, кунига 2 дона банан ейиш тан-у, жонингизни қувватлантиради Худди шунинг исботи сифатида табибнинг 2 дона банан саломатлигингизга қанчалар фойда келитиришини исботловчи далилларини тақдим этамиз:
                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    
1. Қон босим нормаллашади
Банан таркибида 420 мг калий борлиги сабабли у юқори қон босимни туширади.
         2. Ортиқча вазндан халос этади
Бананлар клетчатка (тўқималар)га бой – шу сабабли уни истеъмол қилган одам анча вақт оч қолмайди. Чунки бананда мавжуд крахмал иштаҳани очмайди ва бу билан вазн тўплашнинг олдини олади. Ушбу крахмал яна қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
         3. Камқонлик хавфи камаяди
Бананларда темир моддаси кўп, бу эса эритроцитлар ишлаб чиқилишига ёрдам беради. Шунингдек бананларда витамин В6 мавжуд у қондаги глюкоза миқдорини назорат қилади..
4. Овқат ҳазм қилиш яхшиланади
Чунки бананлар осон ҳазм бўлади. Бу эса уларни гастрит, жиғилдон қайнаши ва диареядан кейинги илк таом сифатида ҳам истеъмол қилинишига сабаб бўлади. Бананлар сарфланган минералларни тиклайди.
         5. Стрессни камайтиради
Бананлар кайфиятни кўтаради. Уларнинг таркибида триптофан мавжуд, у организмга серотонин (бахт гормони)ни етказиб беришга хизмат қилади. Чунки бананда 27 мг магний мавжуд. Ушбу минерал яхши кайфият ва уйқу учун жавоб беради.
6. Витаминлар етишмовчилигини тўлдиради
Бананлар витамин B6 га бой. Бананда ўртача В6 витаминининг 20 % кунлик меъёри мавжуд. У организмга инсулин, гемоглобин ва аминокислотлар ишлаб чиқишга, соғлом ҳужайралар яратишга ёрдам беради.
         Банан, айниқса, жиддий оксидант бўлмиш С витаминини етарли даражада етказиб беради.
         7. Қувватни оширади.
Банандаги калий мушакларни тортишишдан асрайди, углеводлар эса спорт билан шуғулланиш учун етарли қувват беради.

БАНАН  ЯНА ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАЙДИ?

         * Кунига 1-2 дона банан ейиш орқали дармонга кириш, яхши кайфиятга эга бўлиш, руҳан тинчланиш, диққатни бир жойга жамлай олиш, чарчоқни енгиш ва организмни инфекциядан тозалаш мумкин. 
         * Вазнни кўтариш ва мушакларни кучга тўлдириш учун ҳам кунига  2 дона банан ейиш тавсия этилади.  Шунинг учун спорт билан шуғулланувчиларга шифокорлар бу мевадан кўпроқ ва тез-тез ейишни буюришади. Хитой ва корея спортчилари, айниқса, курашчилари ўз таомномалари рационини гуруч ва бананли таомлар билан тўлдиришганининг сабаби ҳам шунда.
* Банан, калий и магний тузлари асосчисидир. Шу боис, у  атеросклероз ва гипертония касалликларига шифо бўлади.  
         * Банан нефрит касаллигига ҳам даводир. У жигар хасталиги, қон айланишидаги номутаносиблик, пешоб йўлидаги тош, оғиз шилиқ пардасининг яллиғланиши, еликиши  (стоматит) каби касалликлардан қутилишингизга ёрдам беради.
Энг аҳамиятли томони шундаки, ундан фойдаланиш учун алоҳида дамлама ёки қайнатмалар тайёрлаш шарт эмас, бананни шундайлигича ейиш кифоя.
 * Ошқозон ва ичак касаллигига қарши банан ейиш буюрилади. Чунки банан ўта юмшоқлиги ва тез ҳазм бўлиб кетиши билан ошқозон ва ичакка муаммо туғдирмайди, аксинча, ундаги ширадорлик, глюкоза инсонга қувват берса, С  ҳамда В гуруҳидаги витаминлар ошқозон ярасига малҳам бўлади.  
* Банан ўзида муҳим аҳамиятга эга бўлган физиологик моддалардан катехоламинлар: допамин, серотонин, норпинефрин кабиларни ҳам сақлайди. Худди ана шу моддаларнинг борлиги сабабли бананларни  чин дилдан ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларига қарши истеъмол қилиш мумкин. Болалардаги ошқозон ва ичак касалликларини даволашда эса банан пюреси ёки шарбати энг яхши дармондоридир.
* Банан ич кетиш, энтерит, дивертикулит ва колит, қулунж (йўғон ичак яллиғланиши) каби хасталикларни даволаш учун ҳам энг шифобахш мева ҳисобланади. 
* Банан шарбати  ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакларга қон қуйилишига қарши самарали фойда беради. Ундан ташқари, у  вабо эпидемияси ва  дизентерияни ҳам даволашда ёрдам беради.
* Бананда кишини қувватлантирувчи эфедрин моддаси бор. Бу модда туфайли қонда қанд миқдори кўтарилишига қарамай, бу модда пастга тушиб қолган артериаль қон босимини секинлик билан меъёрлаштиради, марказий нерв системаси фаолиятини тезлаштиради, ва нафас йўлларидаги спазмолитик фаолиятни яхшилайди.
         * Етилиб пишган бананнинг таркибида тинчлантирувчи хусусият борлиги сабабли унинг пўчоғини мигренга қарши бошингизга компресс қилишингиз мумкин. 30 дақиқада бош оғриғингиз босилади.  
* Бананнинг янги кўк пўчоғидан тайёрланган қайнатма гипертонияни енгишга ёрдам беради.  
*  Банан пўчоғининг ички қатлами жиғилдон қайнашига даво. Бундан ташқари, уни эзиб, тепки бўлган жойга ёки йирингли яра, чипқон, чиқиқ ва зиндони кабиларга қўйсангиз, тез муддатда пишириб, сизни дарддан халос этади.    
*  Оёқ остидаги сўгаллардан қутилиш учун унинг устига банан пўчоғини қўйиб боғлаш лозим. Бунинг учун кечаси ухлашдан олдин оёқни ювиб, сўгал устига банан пўчоғини боғлаб қўйинг ва тонггача ечманг. Тонгда ечиб, оёғингизни ювгач, яна янгитдан банан пўчоғини қўйиб боғланг. Бу муолажани узоқ вақт қўллашингиз лозим, аммо унутманг, натижа жуда самарали бўлади.   

БАНАНДАН ШИФОБАХШ НИҚОБЛАР:

         Қуруқшаб қолган юз учун ниқоб: 1 дона етилиб пишган бананни яхшилаб эзинг ва унга 1 ош қошиқ эзилган олхўрини аралаштириб,   юзингизга суртинг. Ниқобни  юзингизда 15-20 дақиқа тутиб тургач, илиқ сувда ювиб ташланг.   Бундай ниқобли муолажани 20 тасини кун ора қўлласангиз, юзингиз юмшаб, чиройли ва эластик тусга киради.     
Ёғли юзлар учун ниқоб: Эзилган бананга ёғсиз чучук   қатиқ қўшиб, яхшилаб аралаштиринг ва юзингизга суртиб қўйинг. 10-15 дақиқа ўтгач, юзингизни илиқ газсиз минераль сув билан ювиб, пахталик мато билан артиб қуритинг.      
Ажинларни йўқотиш учун банан ва тухумли ниқоб: Тенг миқдорда эзилган банан ва тухум сариғини яхшилаб аралаштириб, устидан 1 чой қошиқ сметана қўшворинг ва юзингизга юпқагина қилиб суртинг. Орадан  20 дақиқа ўтгач, ниқобни иссиқ сув билан ювиб ташланг. Бу ниқобни ҳафтада 2 марта қўллаш тавсия этилади.
Ажинга қарши яна бир ниқоб:  Бу ниқоб қуруқ ва шалвираган юзларга буюрилади. Тенг миқдорда эзилган банан, олхўри  ва картошка унини сметана билан аралаштириб бироз тиндириб қўйинг. Сўнг, кўз қовоғингизга тўйинтирувчи крем суртгач, юзингизга тайёрлаб қўйган малҳамни юпқа қилиб суртинг.  Ниқоб қуригач, ажинлар қалинлашган жойларга 2-бор яна бир қават қилиб малҳам суртинг ва 30-40  дақиқа давомида юзингизга 1 қават дока ёпиб, ҳаракатланмай ётинг.   Ниҳоят, юзингизни иссиқ сув билан ювиб, пахтали мато билан босиб-босиб қуритинг. Қаттиқ артманг. Бундай ниқобни кун ора 10 марта қўлласангиз, кўнгилдагидек натижага эришасиз. 
Юзни оқартирувчи ва теридаги тешикчаларни торайтирувчи ниқоб:  Унча катта бўлмаган бананни яхшилаб эзинг ва унга 1 чой қошиқ лимон шарбатини қўшиб аралаштиринг.  Сўнг, бу ниқобни юзингизга суртиб, 15-20 дақиқа сақланг ва илиқ сувда ювиб ташланг. Юзингиз оқариб, рангингиз очилади. 
         Сочни парваришловчи ниқоб: Банандаги шифобахш минераллар туфайли ундан қуруқшаб қолган сочга даво бўладиган ниқоб тайёрлаб, бошингиз, сочларингиз илдизига қуюқ қилиб суртинг ва устидан салафан ёпиб, сочиқ билан ўраб қўйинг. Бунинг учун 1 дона эзилган бананга  2 ош қошиқ асал қўшиб аралаштирсангиз, кифоя. 


Зулфизар ИСОҚОВА тайёрлади.




Комментариев нет:

Отправить комментарий