ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 29 ноября 2017 г.

онанг..

МУЛОҲАЗА_УЧУН
Қадимда бир қавм бор эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди.
Ораларида кекса ёшли онаси бор бир киши мавжуд эди. Она ёшининг катталиги сабаб ора - сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини.
Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди. У аёлига:
- Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълум. Онам касал. Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер. У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар,

- деди.

Аёли:
- Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг.! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди.

Эртанги кун келди. Ҳамма кўч - кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ - овқат, ичимлик сувини қолдирди. Ҳаммалари жўнаб кетишди.
Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди. Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради. Унинг якка - ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди. Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди. Аёли унинг сўроғига индамади.

- Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди.
Аёли:
- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, - деди.
Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди:
- Нима учун.?
Аёли:
- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, - деди, хотиржам.
Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди.

Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган - қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди. Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган бўрилар бор эди.

Она:
- Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, ~деб уларга тошлар улоқтирарди.
Киши милтиғини олиб бўрилардан бирини отди. Қолганлари қўрқиб қочишди. У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар:

- Онажоним, мени кечиринг, --дер эди. Уларни отга миндириб қавми томон қайтди.
Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди.

Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мумнун эди. Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди.

Хаа азизларим.!
Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг қимматли хазинасидир.

Ота - онага яхшилик қилиш, сиз ёзадиган қисса бўлиб, қисса воқеаларининг акси фарзандларингизда кўринади.!..

Комментариев нет:

Отправить комментарий