Шифохона. Тонг ёриша бошлади. Соат 04:38. Ота дераза ёнида тик туриб кўчага қараб ҳаёл суриб турибди. Унинг ҳаёлида битта ўй: "Ўғлим тузалиб кетармикин?.."
Уч кун олдин унинг 9 ёшли ўғли оғир операциядан чиқди. Ўша кундан бери отанинг кўзлари уйқу кўрмади. Докторлар ҳам тайинли гап айтишмади:
- Бу ёғи энди худодан. Аниқ бир гап айтолмаймиз. Кутамиз. Яхши ният қилайлик, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Операциядан кейинги уч кун жуда оғир кечади. Агар шу уч кундан эсон- омон ўтиб олсак, марра бизники - дейишди докторлар
.
Мана бугун учинчи кун. Шу уч кун ота учун қанчалик имиллаб ўтди. Ҳар бир соат отанинг сабрини синаётгандек эзмаланарди. Ниҳоят бугун кутилган учинчи кун келди... Ота секин ортига қаради. Краватда ўғли беҳуш ётарди. Унинг билинар-билинмас нафас олаётган овози эшитиларди. Ота ўғлининг ёнига келди. Ҳолсизликдан оқариб кетган юзидан ўпди. Ҳиёл жингалак сочларини секингина силади. Яна соатгақаради, 04:45... Эҳ нега бунча эзмаланади бу вақт... Тунни ўтказиш, яна бемор олдида ўтказиш нақадар азоб?.. Ота яна дераза ёнига борди. Яна ҳаёллар денгизига ғарқ бўлди...
- Да-дада, ота келган овоздан сесканиб ортига қаради. Ха, ўғли ҳушига келган эди. У отилиб ўғлининг ёнига борди.
- Ха ўғлим, мен шу ердаман. Сув ичгинг келдими? Ҳеч қаеринг оғримаяптими?
- Дада онам шу ердами?
- Онанг?.. Ха шу ерда, бошқа хонада ухлаяпти.
- Опам ҳам шу ердами?
- Ха ўғлим опанг ҳам шу ерда.
- Акамчи, акам қаерда?
- У ҳам шу ерда. Сенинг уйғонишингни кутиб ўтиришибди.
Бола гапиришга қийналарди. Буни пешонасидаги тер томчиларидан ҳам билса бўларди.
- Дада бир гап айцам мени уришмайсизми?
- Қанақа гап ўғлим, аввал эшитайчи.
- Мен математика фанидан 2 баҳо олгандим. Дўстим Аҳрор билан кундаликнинг ўша варағини йиртгандик.
- Ха майли, биринчи сафар ўзинг айтганинг учун уришмайман. Бундан буёғига энди фақат яхши баҳоларга ўқи, хўпми ўғлим?..
Тонг ёриша бошлади. Ота бу тонгни роса уч кун кутганди. "Худога шукур, ҳаммаси яхши бўлди" ҳаёлидан ўтказди ота ўғли билан гаплашиб ўтирар экан.
- Дада яна бир гап айтаман, уришманг хўп?
- Хўп. Қани гапирчи қанақа гап экан?
- Дада мен, мен... Мен Маҳлиёни севаман.
- Ростданми ўғлим? Хўш у қанақа қиз? Кимнинг қизи? Мен танийманми?
- Улар орқа кўчада яшайди. Дадаси дамас ҳайдайди... Маҳлиё чиройли қиз. Юзлари оппоқ, сочлари уузун. Фақат доскага чап қўли билан ёзадида. Дафтарига эса ўнг қўли билан ёзади. У мен билан бир партада ўтиради...
Бола Маҳлиё ҳақида гапирар экан кўзлари чақнаб кетарди. Шунақанги берилиб гапирардики ҳаттоки дардни ҳам унутганди. Ота ўғлининг гапларини эшитар экан шифтга қаради. Ахир унинг кўзидан ёш кела бошлаганди... Ота яна бир бор Яратганга шукрона келтирди. "Эй Худо, нақадар буюксан?! Шу ёшгина боланинг муштдек юрагига севги ўтини ёқишга улгурибсан. Беадад шукур ўзинга".
- Дада совқотаяпман. Ўғлининг гапидан кейин ота ўғлига қаради.
Ўғлининг қўлини кафтлари орасига олди.
- Дада, да-дад-а, мен жудаям совқатяпман. Дада, дадажон мен сизни жудаям яхши кўрам-ааан...
- Ўғлим, ўғл-и-и-и-ммм!!!..
Бу ҳайқириқ бутун шифохонани титратиб юборди...

Комментариев нет:
Отправить комментарий