Афшонага
зиёрат
ЯНА ҚАЙТА
ТУҒИЛДИ СИНО
Буюк даҳо
Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино ҳижрий 370
(милодий 980) йилда Бухоронинг Афшона, ҳозирги Исфана қишлоғида туғилган. Ибн
Сино 1002 йилда Бухородан чиқиб кетган.
Шундан
сўнг Урганч, Обивард, Насо, Нишопур, Журжон, Рай, Исфаҳон, Ҳамадон каби
шаҳарларда бўлади. У 1037 йилда (ҳижрий 428) 57 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот
этган.
Бугунги кунда
буюк алломамизнинг тиббиёт илмидаги ўрни беқиёс ва барқарор. Шу маънода «Ибн
Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни»
мавзуда IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари - илмий-амалий анжумани ўтказиладиган кун
тонгида ташриф буюрган меҳмонлар, аввало, Ибн Сино киндик қони тўкилган Афшона
шаҳрини зиёрат
қилдилар. Унинг ҳайкали пойига гуллар қўйиб, таъзим бажо
айладилар.
-
Марказий Осиё халклари маданиятини Ўрта аср шароитида дунё маданиятининг
олдинги қаторига олиб чиққан буюк мутафаккирлардан бири Абу Али ибн Сино,
маълумки, Европада Авиценна номи билан машхур. Ўткир зеҳни, такрорланмас
истеъдоди билан илм-фанни чуқур ўрганишга, ўзининг фалсафий ақл назарияси билан
дунёни ҳайратда қолдирган буюк даҳо туғилиб ўсган бебаҳо тупроқни зиёрат
айламак биз учун ҳам шараф, ҳам қувончдир,-дейди ҳиндистонлик профессор ва
доктор (ҳозирги кунда Германияда фаолият кўрсатади) Amina Ather.
Меҳмонлар
аллома номи билан аталган музейни томоша қилишар экан, узоқ йиллик ўтмиш
тарихдан хабар берувчи экспонатларнинг бугунга қадар кўз қорачиғидек сақлаб
келинаётганини ижобий баҳолашди.
Маълумки,
мутафаккирнинг турли фанларга оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратган. Бироқ
бизгача Ибн Синонинг 242 та асари етиб келган. Шулардан 4 таси адабиётга, 5
таси мусиқага, ўндан ортиғи астрономияга оид асарлар ва ҳоказо. Абу али ибн
Сино илмига тегишли қўлёзма ва ўша даврда қўлланилган турли хил тибасбобларда
улкан тарих мужассамлигини кўришнинг ўзи ҳам киши қалбида буюк алломамизга
нисбатан фахр ва ғурур туйғусини янада оширади.
Бир сўз
билан айтганда Афшона зиёратида улуғ Сино гўё қайта туғилди.
«Ибн Сино
илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзуда IX
Халқаро Ибн Сино ўқишлари - илмий-амалий анжуманининг биринчи кунида шариф
шаҳримизга 9 та давлатдан ташриф буюрган соҳа мутахассислари ҳамда бошқа
анжуман иштирокчилари буюк аллома туғилган гўша - «Афшона» қишлоғини зиёрат
қиладилар.
Шунингдек,
Ибн Сино музейига ташриф буюришади.
Сўнгра
Бухоро шаҳридаги «Кўҳна ва боқий Бухоро» маданий марказида Халқаро анжуманнинг
тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
ТАЪРИФЛАРДА
СИНО СИЙМОСИ
«Ибн Сино
илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзуда IX
Халқаро Ибн Сино ўқишлари - илмий-амалий анжумани Абу Али ибн Синонинг маърифат
ва маънавият тамойилларига асосланган
мероси ҳақида сўз борар экан, бевосита унинг болаликдан истеъдодли,
хотираси кучли, ўткир зеҳнли бўлганлигини яна бир карра ёдга олгимиз келади.
Ўз
даврида маълум бўлган илмларни тездан эгаллай бошлаган Сино тенгдошларидан илм
борасида ўзиб кетган эди. 10 ёшидаёқ Куръони каримни бошдан-оёқ ёд ўқир эди. 13
ёшларидан бошлангич математика, мантик, фи, фалсафа илмлари билан шуғуллана
бошлаган. Ибн Сино ёш бўлишига карамай, Абу Абдулло Нотилий раҳбарлигида
фалсафани, Хасан ибн Ну ал-умрийдан тиббиёт илмини ҳар томонлама ўрганган ва
аста-секин табиблик билан ҳам шуғулланган.
Айтиш
жоизки, алломанинг табобатда якто эканлиги аввалида унинг, аввало, маънавий,
маърифий жиҳатларининг устун эканлиги кўринади.
Халқаро
анжуман аллома мероси буюк хазина эканлигини исботлади. Сўзга чиққан Ўзбекистон
Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги муовини Элмира Баситхона шулар хусусида
батафсил тўхталди.
Шундан
сўнг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев табрик сўзи тингланди. Ўзбекистон
Фанлар Академияси вице-Президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов ҳамда Бухоро
давлат тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов буюк аллома меросига
қаратилган ўз маърузаларини инглиз ва рус тилларида баён этишгани барчада
қизғин таассурот қолдирди.
ЮНЕСКОнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарчнинг «Авиценна - илм ва технологиялар
этикаси», Миллий илмий-тадқиқот маркази директори, франциялик профессор Рошди
Рашеднинг «Авиценна: эрудит» ва бошқа маърузалар аллома меросининг олтин хазина
эканлигини яна бир карра исботлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий