ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 25 октября 2017 г.

Қовун асабни тинчлантиради


Қовун асабни тинчлантиради
Қовун таркибида сув ва қанд миқдори жуда кўп бўлгани учун у асалли наботот, деб ҳам аталади. Унда аскорбин ва фолий кислоталари жуда кўп.
Аскорбин кислотаси, маълумки, С витаминидир. У организмни инфекциядан тозалайди, шамоллашдан асрайди, иммунитетни кўтаради ва иштаҳани очади.
Фолий кислотаси эса организми темир етишмовчилиги билан қийналаётган одамларга ёрдам беради. Бундан ташқари, у ҳомиладор ва эмизикли аёлларга жуда фойдали, яъни фолий кислотаси организмни қувватлантиради ва сутни
кўпайтиради.
Қовунда кўп миқдорда кальций сақланиши боис у суяк ва тишларни мустаҳкамлайди. Шунингдек, қовунда бир қатор шифобахш моддалар, В гуруҳидаги витаминлар, А провитамини, фосфор, хлор ва бош мияга фойда келтирадиган, бош мия фаолиятини стимуллаштирадиган ҳамда хотирани яхшилайдиган — йод элементи етарлича сақланади. Айнан йод ва сув туфайли қовун ташналикни осон қондиради, ошқозон-ичак трактига юмшоқ таъсир этади, сув ва туз балансини меъёрлаштиради ҳамда асаб тизимини тинчлантиради.
Аниқланишича, 100 г қовунда 90,0 г сув, 0,6 г оқсил, 0,3 г ёғ, 7,4 г углеводлар, 0,1 г тўйинмаган ёғ кислотаси, 7,3 г моно ва дисахаридлар, кўплаб витамин ва минераллар бор.
ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО?
Қовун жуда қадимдан шифобахш маҳсулот сифатида севиб истеъмол қилинади. Рус халқ табобатида қовун эти ошқозон касалликларига, турли психик тартибсизликларга, ревматизм, туберкулёз хасталикларига, шамоллаш туфайли содир бўлган касалликлар ва гижжага қарши қўлланилади.
Қовун уруғидан тайёрланган қайнатмани сут билан аралаштириб ичсангиз, пешоб тутилишидан халос
бўласиз. Бундан ташқари, у пешобдондаги тошнинг уваланиб тушишига ёрдам беради. Бундай қайнатмани ич қотганда ва геморрой ғуддалари безовта қилганда ҳам ичиш мумкин.
Агар қовун уруғини шунчаки қайноқ сувга дамлаб қўйсангиз, ажойиб пешоб ҳайдовчи, енгил юмшатувчи дармондорига эга бўласиз. Шунингдек, бу дамлама буйрак ва жигар ҳамда пешобдондаги хасталикларга, ичаклардаги қуртларни туширишда жуда фойдали.
Етилиб пишган қовун кўп муаммоларни ечади, яъни камқувватга қувват бўлиб, депрессиядан халос бўлишга ёрдами беради, хуллас, организмни бутунлай соғлом ҳолатга келтиради.
Қовундан тараладиган хушбўй ифор ҳар қандай вазиятда кайфиятни кўтаради ва стрессдан чиқишингизга ёрдам беради.
Шунингдек, қовун организмда қон айланишини яхшилайди ва атеросклероз ҳамда юрак-қон томирлари касалликларини енгиллаштиради. Бунинг учун ҳеч бўлмаса, мавсумда кунига 1-2 тилим етилиб пишган қовун енг.
Қовун анемиядан халос этувчи ва ҳазм бўлиш жараёнини яхшиловчи дармондори сифатида ҳам саломатлигингизга ёрдам беради.
Қовун таркибидаги ликопин қариликни секинлаштиради ва ёмон сифатли шишларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди.
Унинг таркибидаги клетчатка қовундан ошқозон микрофлорасига осонгина кўчади ва ошқозонда ҳазм бўлиш жараёнини яхшилайди ҳамда организмдан холестериннинг чиқиб кетишига ёрдам беради.
Қовун шарбати организмни инфекциядан тозалайди. Бунинг учун 20 кун давомида ҳар тонг оч қоринга 1 стакандан қовун шарбати ичсангиз, кифоя.

ҚОВУН УРУҒИ ЭРКАКЛАР УЧУН ҚАЙ ДАРАЖАДА ФОЙДАЛИ?
Абу Али ибн Сино эркаклардаги жинсий камқувватликка қарши қовун уруғидан фойдаланган. Айнан шу муаммо билан мурожаат қилган эркакларга 5-7 кун давомида кунига 3-4 маҳал ҳар овқатдан сўнг 2-3 граммдан қовун уруғини майда чайнаб ейишни буюрган. Бу дармондори кучли қўзғатувчи сифатида самарали натижа берган. Худди шунинг учун ҳам ҳозиргача халқ табобатида бу усулдан фойдаланиб келинади.
ҚОҚИСИ ҚУВВАТЛАНТИРАДИ
Қовун қоқисини йилнинг тўрт фаслида ҳам топиб еса бўлади. Қовун қоқи ҳамма вақт анемиядан халос этувчи, иммунитетни кўтарувчи ва қувватлантирувчи восита сифатида истеъмол қилинган. Бундан ташқари, қовун қоқиси қишдан энди чиққан кишиларда учрайдиган авитаминоз касаллигидан ва илик узилди давридаги беҳолликдан қутқаради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий