ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 24 октября 2017 г.

бахт...


Буюк бахтни кўзласа аёл,
Юрагида бардоши бўлсин.
Минг битта харидоридан
кўра.
Бир умрлик йўлдоши бўлсин!

Тунлар ёмон тушлардан чўчиб,
Уйғонмасин ёстиғин қучиб,
Дардлашмоққа кўнглини очиб,
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.


Хадик билан яшамай деса,
Миш-мишлардан қақшамай деса,
Шайтонга дил тўшамай
деса,
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.

Кузги хазон каби тўкилиб,
Юрмай деса пинхон
ўкиниб,
Дунёнинг бир камига кўниб,
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.

Ҳам севилиб севмоғи учун,
Фарзандларин ардоғи
учун,
Тангрим ризо бўлмоғи учун,
Бир умрлик йўлдоши бўлсин!

Аёл қалби сирли бир макон,
Шу маконга эркакдир қўрғон.
Ҳар аёлга яхшими ёмон,
Бир умрлик йўлдоши бўлсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий