Буйракда пайдо бўлган тош кишига азоб берса, безовта қилса, темиртиканак ўсимлигидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Бунинг учун ўсимликнинг юқори қисмидан дамлама тайёрланади.
Шу дамламага ток зангининг кулини аралаштириб ичиб туриш тавсия этилади.
Овқатдаги туз меъёрида бўлгани яхши, ахир шифокорлар тузни бекорга "оқ заҳар" деб аташмайди. Кечки пайт гўштли овқатларни еб бир жойда узоқ ўтириш ёки тезда ётиб олиш натижасида гўштдаги кислоталар
буйракка чўкади.
Шунинг учун жуда кеч овқатланмаслик, кечки дастурхонга асосан осон ҳазм бўладиган таомлар тайёрлаш, мева ҳамда сут маҳсулотларини кўпроқ ейиш жуда фойдали.
Хилма-хил рангдаги салқин ичимликлар ҳам киши саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Салқин ичимликлар ичилганда, унинг таъм берувчи сунъий моддалари ва бўёқлари буйрак ва жигарда тўпланиб, тана аъзосини емириб бораверади.
Наъматак, маккажўхори попуги, пол-пола ўсимлиги дамламаси буйракни ювади, тошларни майдалаб, эритиб туширади. Уларни мунтазам ичиш мумкин. Ошқовоқдан тайёрланган таомлар ҳам буйрак ҳолатини, фаолиятини яхшилайди.
Қумга қарши
100 грамм томирли барра петрушка ва бир дона каттароқ сельдерей томирини майдалаб тўғраб, унга 100 грамм тоза асал ва бир литр сув қўшилади, сўнгра паст оловда қайнагунча аралаштирилади ва сўнг уч кун тиндириб қўйилади.
Кейин яна бир литр сув қўшиб қайнатилади ва совутмасдан туриб докадан сузилади.
Тайёр бўлган ичимлик уч ош қошиқдан овқатдан олдин ичиб турилса, буйракдаги қумни туширади.
Зулукни қуритиб, асал билан аралаштириб яланса, буйракдаги тошларни майдалайди.
Петрушка уруғи, нўхат ва асалдан истеъмол қилиб юрган кишининг қовуғи мустаҳкам бўлади.
Буйракда агар тош бўлса, игна санчилгани каби қийнаса, темиртикан сувини ток кули билан аралаштириб наҳорда ичилса, албатта шифо бўлади.
Буйрак бодидан азият чеккан одам туз ёки кепак қиздириб босса, хасталикдан қутилади.
Ошқовоқдан олинган шарбат буйрак хасталикларига даводир.
Нўхат суви, турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани буйракдаги тош ва чиқитларни ҳайдаб туширишда энг яхши восита ҳисобланади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий