ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 22 октября 2017 г.

Ким қанча олади? Ўзбек хонанда ва актёрларининг гонорарлари рейтинги

💞☺️😔⏰Ким қанча олади? Ўзбек хонанда ва актёрларининг гонорарлари рейтинги
Концерт ва гастрол сафарлари санъат аҳли учун чиқимли иш ҳисобланади. Бир пайтлар фойда кўришгандир, аммо ҳозирги кунда концертларида ҳақиқатан пул ишлаб топадиган хонандалар бармоқ билан санарли даражада кам.
«Истиқлол» санъат саройининг ижара ҳақи бир кун учун 12—14 миллион сўмни ташкил этади. Бундан ташқари мусиқачиларга, режиссёрга, декорацияга, саҳнадаги мониторга, овоз режиссёрига ва бошқа кўплаб
шу турдаги харажатлар ҳам мавжуд. Натижада фойда деярли 0 га тенг бўлиб қолади. Шундай экан концерт бу фойда кўриш эмас, балки пиар учун.
Умумий даромаднинг қарийб 95 фоизи миллий сектор орқали амалга оширилади. У халқнинг талаби асосида қурилган. Иқтисоднинг олтин талабига кўра, талаб қаерда бўлса, таклиф ҳам ўша ерда бўлади. Тўйлар, туғилган кунлар ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар — ҳақиқий даромад манбаи.
Энг талабгир қўшиқчилар қаторига Шаҳзода, Райҳон, Шоҳруҳхон, Лола, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, Зиёда, «Шаҳзод» гуруҳини қўйиш мумкин. Уларнинг гонорари ижро этган қўшиқлари сонига боғлиқ. «Kommersant.uz» нашри ўзбек эстрадаси ва киноси юдузларининг гонорарлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Мусиқа

Юлдуз Усмонова―12,8 миллион сўм
DJ Piligrim―10 миллион сўм
Фарруҳ Зокиров―9,6 миллион сўм
Озодбек Назарбеков―9 миллион сўм
Лола―6,5 миллион сўм
Шаҳзода―5,1 миллион сўм
Райҳон―5,1 миллион сўм
Улуғбек Раҳматуллаев―4 миллион сўм

Кино

Улуғбек Қодиров―1 фильм учун 21 миллион сўм
Алишер Узоқов―12 миллион сўм
Адиз Ражабов―12 миллион сўм
Дилноза Кубаева―12 миллион сўм
Зарина Низомиддинова―7 миллион сўмга тенг
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий