ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 25 октября 2017 г.

Шамоллашни табобат усулида даволаш.

Шамоллашни табобат усулида даволаш.
· Отқулоқ ўсимлигидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Сузиб олиб, ярим стакандан кунига 3-4 маҳал ичилади.
· Қўшторон (қизилтасма) ўтидан 3 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ қуйиб, 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, иссиқ холда 1-2 стакандан овқатдан олдин ичилади.
· Жўка гулидан 2 ош қошиғи устига 2 стакан қайноқ сув қуйиб, 5-7 дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, ҳар қандан шамоллаш касаллигида 1-2 стакандан ичилади. Жўка гулидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалар
иситма туширувчи, бактерияларга қарши, юмшатувчи, шамоллашга қарши самарали восита ҳисобланади.

· Шамоллашда малина мураббосигина фойдали бўлиб қолмай унинг барглари ва шохларидан тайёрланган дамлама ҳам яхшигина терлатади. Баргларидан тайёрланган дамлама нафас йўллари яллиғланганда, томоқ оғриганда, шунингдек, балғам кўчиришда ишлатилади.

· Малина меваси ва баргидан олиб чой каби дамлаб, кунига 3-4 маҳал иссиқ ҳолда ичилса, терлатади ва иситмани туширади. Чой ичилгандан сўнг тўшакда яхши ўралиб ётиш керак.

· Оддий бодрезак (чингиз) ва малина мевасидан 100 гр олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Кун давомида ичилади.

· Қариқиз илдизидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 2 ош қошиқдан ичилади.

· Халқ табобатида шамоллашнинг олдини олиш учун қиш пайтлари уй шароитида 8-10 та наъматак мевасини чойнакка солиб, унга 1 ярим стакан қайнаб турган сув ва 1-2 чақмоқ қанд солинади ва ҳар куни ичилади.

· Наматак мевасидан чой тайёрлаб асал билан ичилса, шамоллаш касаллигининг олдини олади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий