1. ИЧКИ АЪЗОЛАР
ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Шарқ табобати ички аъзо ва уларнинг вазифалари масаласига ўзига хос
ёндашади:
- аъзоларнинг фаолиятига уларнинг тузилишидан кўра кўпроқ эътибор қаратади;
- моддий кўз билан кўриш мумкин бўлган ҳаққоний ички аъзолар (зич, ғовак
ва бошқалар), қон, озиқлантирувчи модда, тана суви кабилардан ташқари кўзга
кўринмас, аммо моддий асосга эга бўлган, ҳаққоний “руҳий негиз” ҳам мавжуд,
деб ҳисобланади.
деб ҳисобланади.
1.1. ЗИЧ, ҒОВАК
ВА ҒАЙРИОДДИЙ АЪЗОЛАР
А. ИЧКИ АЪЗОЛАР
ТАСНИФИ
1. Бешта зич (паренҳиматоз) аъзолар мавжуд: юрак, жигар, талоқ – ошқозон ости бези, ўпка ва буйрак. Уларга
қўшимча аъзо сифатида перикард (юрак қопи) киритилган. Зич аъзоларнинг
вазифаси – озуқа қувватини тўплаш ва сақлашдан иборат.
2. Олтита ғовак аъзолар: ўт пуфаги, ошқозон, йўғон ичак, ингичка
ичак, сийдик пуфаги ва (шартли аъзо) учта иситгич бор. Ғовак аъзоларнинг
вазифаси – озуқа моддаларини ишлаб чиқиш ва ташишдан иборат.
3. Ғайриоддий ғовак аъзолар: бош ва орқа мия, илик, томирлар ва
бачадон.
Б. ИЧКИ АЪЗОЛАРНИНГ
АСОСИЙ ХОССАЛАРИ ВА КАСАЛЛИКЛАРИ
1. Юрак ва перикард (“юрак бошқарувчиси”).
Юрак қон, қон томирлари ва тананинг барча ҳаётий зарур вазифаларини “бошқарувчи” ва
асосий аъзо ҳисобланади. Асабнинг таранглашуви ёки юракка ташқи касаллик
келтириб чиқарувчи омиллар таъсирида юракнинг заифлашуви натижасида хавотирлик,
қўрқув ҳисси, уйқусизлик, паришонхотирлик, руҳий тушкунлик, алаҳсираш, тилнинг
кучли қизариши, ҳиссиз (ҳаёт аломатисиз) кўз қараши кабилар намоён бўлади. Юрак
хасталиклари одатда бошқа аъзоларнинг бир меъёрда фаолият юритишини бузади.
Перикард юракнинг ҳимоявий қобиғи бўлиб, у ташқи зарарли омилларнинг
таъсирини биринчи бўлиб ўзига қабул қилиб олади. Перикард ва юракнинг оғриқ
аломатлари бир хил, аммо перикард даражасидаги касаллик юрак касалликларига қараганда
енгилроқ кечади.
2. Жигар ўзида қон тўпловчи вазифани бажаради. Жигарнинг ҳиссиётлар
фаолиятига “жавобгарлиги” асабийлик, қизиққонлик, жаҳлга мойиллик каби
аломатлар билан белгиланади. Жигар фаолиятининг лаёқатлилиги инсоннинг мардлик
ва қатъиятлилик даражаси билан белгиланади. Жигар фаолиятининг бузилиши
натижасида кўпинча спазмалар, тиришиш, мускуллар тортишиб қолиши, кўз
олди қоронғулашуви, бош айланиши, шапкўрлик, кўзнинг тортиб кетиши ёки қизариши
каби аломатларни келтириб чиқаради.
3. Талоқ. Талоқнинг “зиммасида” озуқа моддалар ва суюқликларни
ўзлаштириш, ташиш ва ўзгартириш жараёнлари ётади. Пешоб ва аҳлатда қоннинг
пайдо бўлиши, бемаҳал қон келиши каби аломатлар қон алмашинуви жараёнининг
бузилиши туфайли келиб чиқадиган талоқ фаолиятининг кучсизланиши натижасида кузатилади.
Кучсизлашган талоқ суюқликларни ташиб бериш вазифасини уддалай олмайди, бу эса
уларнинг ичакда тўпланиб қолишига олиб келади. Бу ич кетиш, пешоб
ажралишининг бузилишларини келтириб чиқаради.
Юмшоқ тўқималарда суюқликнинг тўпланиши туфайли шишлар пайдо
бўлади.
Ўпка тана қуввати (функционал лаёқатлилиги)га “жавобгар” аъзо ҳисобланади.
Тана қуввати пастга ўтмаса, астматик йўтал, нафас қисилиши кузатилади. Бу қувват
етишмовчилигида нафас олиш қисқа ва тез-тез бўлиб, беморда тез чарчаш ва
овознинг паст бўлиши кузатилади. Нафас олиш ҳисобига олинган қувват бурун
бўшлиғини ҳам таъминлайди. Шунинг учун нафас йўлларининг тиқилиши билан боғлиқ
касалликлар ўпка фаолиятининг бузилишига таъсир кўрсатади.
Ўпка, шунингдек, юрак томонидан “бошқарилувчи”
қон-томир тизими фаолиятини ҳам тартибга солиб туради. Шунинг учун
кўпинча қон-томир тизими касалликларида шифокорнинг муолажалари инсоннинг қувватга
киришига йўналтирилган бўлади.
5. Буйрак. Буйракнинг вазифаси:
- жинсий (уруғланиш суюқлиги);
- ички аъзолар ишлаб чиқарувчи ажратмаларни тўплашдан иборат.
Буйрак фаолиятининг бузилиши ва ажратмалар етишмовчилигида қулоқ шанғиллаши,
қорин оғриши, кўришнинг пасайиши каби ҳолатлар юзага келади. Буйрак
касалликларида унинг суюқ ажратмаларни тўплаш хусусияти бузилиб, бу ўз
навбатида сперматорея (шаҳватнинг оқиб туриши), некроспермия (шаҳватдаги уруғларнинг
ўлиши) ва шаҳватнинг муддатидан олдин оқиб кетиши кабиларни келтириб чиқаради.
Буйрак тананинг барча суюқликларини “бошқариб тургани” учун дезурия
(оғриқ билан қийналиб сийиш), тез-тез пешоб келиши, танада сув йиғилиши (истисқо)
каби ажратиш тизимининг ишдан чиқиши, одатда буйрак фаолиятининг бузилиши
билан боғлиқ бўлади.
Буйракнинг “ИНЬ” тизими ишдан
чиқиши поллюция (эҳтилом), бел атрофида санчиқ, тизза бўғимларида оғриқ, қулоқ
шанғиллаши, карлик, амблиопия (кўришнинг пасайиши) кабиларни келтириб чиқаради.
Буйракнинг “ян” тизими бузилиши шаҳватдаги уруғларнинг ўлиши, жинсий заифлик
ва нафас сиқишига олиб келади.
6. Ўт пуфаги тананинг “қарор қабул қилиш” хусусиятини белгилаб,
у жигар билан “ташқи-ички” муносабатда бўлади. Ўт пуфаги фаолиятининг
бузилишларида жиззакилик, серзардалик, бош оғриғи, кўкрак қисиши, биқин
санчиши, оғзига аччиқ келиши ва қусиш кабилар юзага келади.
7. Ошқозон овқат луқмасини қабул қилиб олувчи сиғим бўлиб, талоқ
билан “ташқи-ички” муносабатда бўлади. Ошқозон касалликларида беморнинг ошқозонолди
(ошқозонустки) қисмининг дам бўлиши, қорин оғриши, кўнгил айниши, қусиши, ҳиқичоқ
тутиши ва кекириш юзага келади.
8. Ингичка ичак – ошқозон ишлов берган овқатни қабул қилиб олиб,
овқат ҳазм қилишни давом эттирувчи аъзо ҳисобланади. Овқат
луқмаси тоза ажратма ва қўпол “хира” аҳлат массасига парчаланади ва у йўғон
ичакка танадан ташқари чиқариб юбориш учун йўналтирилади.
Тоза ажратма эса бешта зич аъзоларга йўналади-ю, ингичка ичак юрак
билан “ташқи-ички” муносабатга эга.
Ингичка ичак фаолияти бузилиши билан оғирлик ҳисси, қориннинг пастки
қисми оғриши, ичнинг дам бўлиши, давомий ёки қисқа сийиш (тиниқ пешоб) ёки кам
миқдордаги пешобнинг қизғиш тусли бўлиши; сийганда сийдик йўлларида оғриқ
пайдо бўлиши кузатилади.
9. Йўғон ичак. Унинг вазифаси ингичка ичакдан келган овқат қолдиқларини
ташқарига чиқариб юборишдан иборат. Йўғон ичак ўпка билан алоқадор. Йўғон ичак
касалликларида қориндан оғриқ ва ғулдираш пайдо бўлиши, қон аралаш ич кетиши
ёки қабзият кузатилади.
10. Сийдик пуфаги (қовуқ) ташқарига чиқариб юбориладиган
сийдикни тўплайдиган аъзо ҳисобланади. У буйрак билан “ташқи-ички” муносабатда
бўлади. Қовуқ ишининг бузилиши одатда анурия (сийдикнинг тўхтаб қолиши),
странгурия (қаттиқ оғриқли томчилаб сийиш), уйқуда ёки кундузи сийиб қўйиш кабиларни
келтириб чиқаради.
11. Учта иситгич тана ширасини ташиш ва ўзгартириш вазифаларини
бажаради.
А) юқориги иситгич – юрак ва ўпкага бевосита алоқадор;
унга тилнинг асосидан ошқозонга кириш тешигигача бўлган барча аъзолар киради.
Б) ўрта иситгич – талоқ ва ошқозонга алоқадор бўлиб, унга
ошқозон кириш тешигидан ошқозон чиқиш тешигигача бўлган барча аъзолар киради.
В) пастки иситгич – жигар ва буйракка алоқадор; унга ошқозондан
чиқиш тешигидан пешоб чиқариш ва орқа чиқариш тешиги оралиғида жойлашган барча аъзолар
киради.
12. Бош мия, орқа мия ва илик. Гарчи Шарқ табобатида бош мия, орқа
мия ҳамда илик фарқланса ҳам, қадимги Шарқ табиблари тасаввурида улар келиб чиқиш
табиатига кўра бир хил.
Бош мия, орқа мия ва иликка нисбатан ўзига хос ҳовуз сифатида тасаввур қилинади.
Мия буйракда озуқа моддалардан ишлаб чиқариладиган ажратмадан пайдо
бўлади. Мия фаолиятининг меъёрида ишламаслиги бош айланиши, қулоқ шанғиллаши,
кўришнинг ёмонлашуви, суякларнинг қаттиқ оғриши кабиларни келтириб чиқаради.
Илик суякларни уларга зарур бўлган озуқа моддалари билан таъминлайди.
Мия буйрак билан чамбарчас боғлиқ. Клиник амалиётда мияни
мустаҳкамлаш учун буйракни рағбатлантирилади.
13. Бачадон аёлларда ҳайз кўриш даври ва ҳомила ҳолатига
“масъул” ҳисобланади. Бачадоннинг функционал фаолияти олдинги
ўрта ва орқа ўрта чизиқлар ҳамда иккита зич аъзолар – жигар ва буйракнинг
ҳолатлари билан белгиланади.
В. ИЧКИ АЪЗОЛАР
ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО АЛОҚАЛАР
1. Зич аъзоларнинг ўртасидаги ўзаро алоқалар.
Ҳар бир ички аъзо бошқа аъзолар билан маълум бир тартибда амалга
ошириладиган мураккаб алоқада бўлади.
Олдинги аъзо ўзидан кейингисининг фаолиятини рағбатлантиради ва зич
аъзолар ўртасидаги бу алоқа “рағбатлантириш (келтириб чиқариш) – бостириш”
(порождение-подавление) қабилидаги муносабатлар билан тавсифланади.
Шундай қилиб:
- жигар юракни рағбатлантиради;
- юрак талоқни рағбатлантиради;
- талоқ ўпкани рағбатлантиради;
- ўпка буйракни рағбатлантиради;
- буйрак жигарни рағбатлантиради;
Ёки:
- буйрак юракни “бостиради”;
- юрак ўпкани “бостиради”;
- ўпка жигарни “бостиради”;
- жигар талоқни “бостиради”;
- талоқ буйракни “бостиради”;
2. Ғовак аъзолар (қонсимон) ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
Ғовак аъзолар ўртасидаги муносабатлар овқат қабул қилиш, уни қайта
ишлаш, чиқиндиларни ажратиш, озуқа ажратмаларни тақсимлаш, яъни “ўзгариш-ташиш”
турига кирувчи муносабатлардир.
3. Зич ва ғовак аъзолар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
Зич ва ғовак аъзоларни боғлаб турувчи каналлар туфайли улар “ташқи-ички”
турдаги ёки “ИНЬ-ян” туридаги
муносабатларда бўладилар.
- ўпка йўғон ичак билан боғлиқ;
- юрак ингичка ичак билан боғлиқ;
- жигар ўт пуфаги билан боғлиқ;
- талоқ ошқозон билан боғлиқ;
- буйрак қовуқ билан боғлиқ;
- юрак халтаси учта иситгич билан боғлиқ;
4. Аъзолар фаолиятини “тушуниш калитлари”:
- жигарнинг калити – кўз;
- юракнинг калити – тил;
- талоқнинг калити – лаб;
- ўпканинг калити – бурун;
- буйракнинг калити – қулоқ. (давомини кузатиб боринг давоми бор)
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли “МАЛХАМ”
халқ табобати маркази рахбари, профессор.
Мурожат учун телеграм
+99893-385-16-49 ёки мобил
телфонда @malhamuz ёки сайтларимизда www.malhamuz.blogspot.com ёки www.malham1uz.blogspot.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий