Гайморитнинг бешта давоси..
Гайморит (юқори жағ бўшлиғининг яллиғланиши) кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Улар грипп вируси, стрептококк, стафилакокк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ҳатто ичак таёқчалари ҳам бўлиши мумкин. Шундай вақтда касалликнинг ўткир тури намоён бўлади.
Куз ва қиш фаслида шифохонада даволанаётган беморларнинг 29-30 фоизини, амбулатор муолажа олаётганларнинг 15-16 фоизини бурун бўшлиғи касаллиги билан оғриганлар ташкил этади. Булар ичида эса гайморит биринчи ўринни
эгаллайди.
Гайморитга чалинган беморнинг юқори жағ соҳаси босиб кўрилганда оғрийди, бурнидан йирингли шиллиқ ажралади (гриппда эса бундай ажралма фақат сувга ўхшаш оқ рангда бўлади), қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори ошганлиги сезилади. Бундай вақтда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур. Даво чоралари кўрилса, бемор тузалиб кетади.
Касаллик ўз вақтида даволанмаса, бора-бора менингит (бош ва орқа мия қобиғининг яллиғланиши) ривожланиши ҳам мумкин.
Шунингдек, арахноидит (бош ёки орқа миядаги ўргимчак тўрисимон парданинг яллиғланиши) ва риноген кўз касалликлари рўй беради. Бундай асоратлар юзага келмаслиги учун бемор қунт билан муолажани охирига етказиши керак.
Гайморит энди бошланаётган пайтда сиз уй шароитида қуйидаги муолажаларни бажарсангиз бўлади:
1. Товани қиздириб, ичига 2-3 ош қошиқ миқдорда гуруч ёки буғдой солинг. Обдон аралаштиринг. Донлар қаттиқ исигач, икки қаватли сурп халтачага солинг ва гаймор бўшлиғи устига қўйиб туринг. Муолажани кунига 2-3 марта бажарсангиз кифоя.
2. Сувда иккита тухум қайнатинг. Тухумлар пишгач, иссиқ ҳолида буруннинг ҳар иккала ён соҳаларида думалатинг. Бу муолажани то тухумлар совигунича бажаринг. Муолажа кунига икки маротаба амалга оширилади.
3. Мойчечак, ялпиз ва тоғрайҳоннинг қуритилганидан бир ош қошиқдан олиб сувга солинг ва паст оловда 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг бошингизга катта сочиқни ёпиб, қайнатмани қайта-қайта ҳидланг. Бурун шиллиқ қавати куймаслиги учун тез нафас олманг. Муолажа вақти – 10 дақиқа.
4. Бутун картошкани то юмшагунича пўсти билан сувда пиширинг. Сўнг идишга олиб, иссиқ ҳолида бурун атрофига қўйинг. Бурун соҳасининг териси куйиб қизармаслиги учун картошкани узоқ вақт босиб турманг, аксинча, енгилгина думалатганингиз маъқул.
5. Гайморитни тузатишда яллиғланишга қарши ва томирларни торайтирувчи дорилар ёрдам беради. Шундайлардан бири эмулсия ҳолидаги “санорин” дориси бўлиб, уни кунига уч маҳалдан ҳар бир бурун йўлига 2-4 томчидан томизасиз. Агар гайморит тумовга қўшилиб бошланган бўлса, 0,05 ёки 0,1 фоизли “нафтизин” эритмасидан фойдаланинг. Бу дорилар бурун шиллиқ пардаси яллиғланишини йўқотиб, томирларни торайтиришда ёрдам беради.
Унутмангки, оддий тумов анча пайтгача давом этса, албатта гайморит келиб чиқиши учун имкон яратади. Шунинг учун ҳам йилнинг салқин фаслларида совуқ сув ичмаслик ва совуқ қотишдан сақланиш лозим. Ҳаво нам кунлари нафақат оёқни, балки бошни ҳам иссиқ тутинг.
Бактерия ва вируслар тамоқ ва бурундан киради.
Касал зудлик билан духтурга мурожаат қилиб ва унинг тавсияси
билан антибиотик истеъмол қилиши керак
.Қулоқ оғригининг яна бир намунаси бу қулоқ жойлари ишиб кетишидир.
Касал қулоқни қулоқ тозаловчи чўбча билан ковлаш мумкин эмас.
Қулоқ оғриғи: мияга асорат бериши мумкин!
Биз қандай эшитамиз?
Бу савол кўпчиликни қизиқтириши турган гап.
Қулоқ супрасига тушган товушлар ташқи қулоқ йўли орқали ўрта ва ички қулоққа йўналтирилади.
Ички қулоқдаги эшитиш ҳужайралари товушни қабул қилиб, ўтказувчи йўллар орқали мия пўстлоғининг чакка бўлагидаги эшитиш марказига етказиб беради.
Бу марказда барча товушлар таҳлил қилинади ва уларга мос равишда жавоб тайёрланади.
Сабаблари
Эшитиш фаолиятининг бузилишига нафақат баланд товушлар, балки турли касалликлар ҳам сабаб бўлади.
Масалан, қандли диабет, сил, заҳм, жигар ва буйрак касалликлари, хафақон (гипертония), атеросклероз, менингит, грипп кабилар касаллик келтириб чиқарувчи омиллар ҳисобланади.
Спиртли ичимликларни сурункали истеъмол қилиш ва тамаки чекиш ҳам эшитиш аъзоси ишига салбий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, шовқинли иш жойларида хизмат қилганда,айниқса, заҳарли моддалар (қўрғошин ва унинг бирикмалари,симоб,маргимуш, бензол) билан узоқ вақт ишлаш ҳамда ҳаво босими ўзгарувчанлигида ҳам қулоқ оғирлашиши кузатилади.
Эшитиш қобилиятингиз ёмонлашаётгандек туюлса, дарҳол шифокорга мурожаат этинг. Акс ҳолда, бора-бора карлик келиб чиқиши мумкин.
«А-а?! Болам, гапингни яна қайтар!..»
Ёшимиз ўтгани сайин организмимизда, шунингдек, эшитув аъзоларида жуда мураккаб ўзгаришлар содир бўлади. Кўпчилик қарияларда қулоқ супраси юпқалашиб, шалвираб қолади, ташқи қулоқ йўли тораяди, натижада товуш тўлқинлари яхши ўтмайди.
Ноғора парда ҳам қалинлашиб, ноғора бўшлиғидаги суяклар ҳаракатчанлиги бузилади. Бу ердаги нерв толаларида дегенератив ўзгаришлар юз бериб, эшитиш нерви фаолияти пасаяди ва бора-бора йўқолади.
Бундан ташқари, кексаларнинг бош мия пўстлоғида сусайишлар юзага келиши эшитиш қобилиятининг бузилишига сабаб бўлади.
Кексаликдаги қулоқ оғирлигини даволаш геронтологиядаги муҳим вазифадир. Чунки кўпчилик қариялар товушларни ёмон эшитаётганликларига деярли аҳамият беришмайди ёки шифокорга жуда кеч мурожаат қилишади
«ТИҚИН МИҚДОРИ ОРТИБ КЕТСА...»
Ташқи қулоқ йўлининг кириш қисмида безлар бўлиб, улардан бир
қисми қулоқ чирки (сера) ишлаб чиқаради. Баъзан шу безлар фаолиятининг ошиши натижасида чирклар кўп миқдорда ишлаб чиқарилади.
Натижада ташқи қулоқ йўлида тиқин ҳосил бўлади.
Қулоқ чиркининг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига ва ташқи қулоқ йўлида йиғилиб қолишига қуйидагилар сабаб бўлади:
ташқи эшитув йўли терисини ҳаддан зиёд кўп тозалаш;
ташқи эшитув йўлининг туғма ингичка, тор бўлиши;
чанг зарраларининг тўпланиб қолиши;
жағ тишлари касаллиги натижасида оғриқ ҳисобига пастки жағ ҳаракатининг чегараланиб қолиши;
катта ёшдаги одамларда ташқи қулоқ йўлида тукларнинг жуда кўплиги, зич жойлашуви.
ОТИТ – ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРАДИ?
Қулоқнинг яллиғланиши (отит) кўп ҳолларда ташқи эшитув йўлига инфекция кириши, шунингдек, қашиниш ёки ҳашорат чақиши туфайли яраланиш, совуқ уриши, учли нарсалар билан қулоқ ичини ковлаш оқибатида келиб чиқади.
Бунда дастлаб қулоқ қичишади, кейинчалик оғриқ пайдо бўлади, эшитиш қобилияти бир оз пасаяди. Ўрта қулоқдаги отит эса бир
мунча оғир кечади.
Бунда қулоқ қаттиқ оғрийди, тана ҳарорати кўтарилади, эшитиш анча пасаяди, ҳатто, бу касаллик мия ва унинг пардасига асорат бериши ҳам мумкин. Ўрта қулоқ яллиғланишига, аксарият ҳолларда, юқори нафас йўлининг ўткир касалликлари сабаб бўлади. Бу вақтда яллиғланиш жараёни бурун-халқумдан эшитиш найи орқали ноғора бўшлиғига ўтади, йиринг ҳосил бўлади ва у қулоқ пардасини тешиб, ташқи эшитув йўлидан оқиб чиқади.
Қулоқ яллиғланиши ва йирингли отит дастлаб дори-дармонлар билан даволанади.
Агар касаллик ривожланиб кетган бўлса, жарроҳлик усули қўлланади.
ХАСТАЛАНМАЙ ДЕСАНГИЗ
Аввало, қулоқ касалликларини келтириб чиқарувчи юқори нафас
йўли яллиғланишлари ва ўткир инфекцион касалликлар келиб
чиқишига йўл қўйманг
. Ўрта қулоқ яллиғланишини бартараф этишда сервитамин овқатлар истеъмол қилиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўймаслик муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, юқори нафас йўлларидаги ўзгаришлар (масалан, аденоид, сурункали тонзиллит, бурун ва унинг ёндош бўшлиқ касалликлари, бурун тўсиғининг қийшайиши)ни ўз вақтида даволаш лозим.
БУ МУҲИМ!
- Чўмилганда ёки бошни ювганда қулоғингизга сув кирмасин, бунинг
учун бир парча пахтага мой ёки вазелин суртиб, қулоққа тиқиб олинг;
- Кучли шовқин эшитилаётган жойларда махсус шлемлар кийиш тавсия этилади, бу нарса шовқиннинг суяк орқали узатилиши камайишига маълум даражада ёрдам беради;
- Кулоқ оғирлашишига олиб келадиган турли касалликлар
(атеросклероз, остеохондроз, гипертония, қандли диабет)нинг
олдини олиш ва даволаш керак;
- Эшитиш қобилиятини бир оз йўқотган кишилар шифокор билан маслаҳатлашиб, товушни кучайтирадиган эшитув аппаратларидан фойдаланиши тавсия этилади;
- Тумов бўлганда бурунни жуда қаттиқ қоқманг, акс ҳолда ўрта қулоқ отити пайдо бўлиши мумкин;
- Кулоқ оғриганда ўзингизча иссиқ компресс қилманг, чунки бу муолажа фақат шифокор тавсиясига кўра амалга оширилади.
Қулоқда оғриқ пайдо бўлса ёки ундан йиринг оқса, зудлик билан шифокорга кўрининг.
Касалликка ўз вақтида даво қилинмаса, менингит, сепсис, ҳатто, мия тўқимаси абцесси каби асоратлар рўй беради.
Сурункали қулоқ касалликлари билан оғриган беморлар мунтазам
врач назоратида бўлиши шарт..
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли “МАЛХАМ”
халқ табобати маркази рахбари, профессор.
Мурожат учун телеграм
+99893-385-16-49 ёки мобил
телфонда @malhamuz ёки сайтларимизда www.malhamuz.blogspot.com ёки www.malham1uz.blogspot.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий