ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 26 сентября 2017 г.

армон

😢💝😡😔🐋АРМОН...

(аянчли ҳикоя)
Кичиклигимда ота-онам ўтиб кетишган. Акам менга ҳам ота, ҳам она ўрнида эди. Қийналиб-қийналиб мени одам қилган, ўзлари ўқимаган бўлсада, мени ўқитган. Ота-онам уканга ғамхўрлик қил деб у кишига васият қилганлари учун оғир меҳнат қилиб бўлсада мени ҳеч нимага зориқтирмай катта қилдилар. 28 ёшида уйландилар. Икки фарзандлик ҳам бўлишди. Акам мени жуда яхши кўрардилар. Гоҳида янгам ҳазиллашиб:
- Акангиз мендан ҳам кўпроқ сизни яхши кўради, - дерди. Нима топсалар менга илинарди. Мени уйлантириш ниятлари бор эди. Ҳаммаси ўша кунлардан бошланди. Даставвал анча тоблари қочиб бир-неча кун ишга чиқмадилар. Кейин бир кун ҳушидан
кетдилар. Шифохонага олиб бордик. Шифокор кўзимга боқиб, ташвишли нигоҳда биттагина сўз айтди: «Рак...» Мен умримда бундан даҳшатли сўзни эшитган эмасман. Бутун вужудим музлаб кетди. Бир неча кун ўзимга келолмадим. Акам бу ҳақда янганг билмасин деди.
Докторлар умид жуда кам, деярли давоси йўқ дейишди, 99 фоизга. Бир фоиз умид бор экан-у деб Худога шукр қилдим. Докторлар агар операция қилиниб илик кўчириб ўтказилса, уни сақлаб қолиш мумкин дейишди...

Янгам билиб қолиб, йиғлади. Жиянларим ҳали ёш. Улар биз каби отасиз ўсмаслигини Аллоҳдан сўрардим. Акам уларга керак эди. Суяк кўчириб ўтказишса фақат меники унга мос келиши мумкин. Ягона муаммо бу операция туфайли менинг ҳаётимга хавф туғилиши мумкинлигида эди. Мен ҳали ёшман. Уйланмаганман. Акам учун шундай қилишим керак эди. Доктордан бу ҳақда акамга айтмаслигини сўрадим.. Операция куни яқинлашарди. Лекин хотиржам эдим. Ахир жондан ортиқ жигарим - акамни сақлаб қолишим мумкин эди. Акамга донор топилганини айтишди. Бироз севиндилар. Охирги ойда акам анча қийналди. Айниқса болаларини кўрганида бошқача эзиларди. Билдирмасада мендан беркита олмайди. Бир вақтлар мени оч қолмасин, кийими бут бўлсин деб елиб-югурганида, касал бўлиб қолганимда кечаси билан бошимда бедор ўтириб чиққанларида нигоҳида шу қўрқув бор эди.
- Акажон, сиз ҳали яшайсиз! Мен борманку. Ниҳоят ўша тонг отди. Иншоллоҳ, бу тонг акамга янги ҳаёт ато этади. Мен... насиб қилган бўлса яшайман! Шифохонага келсам доктор акамни палатаси ёнида ўйчан турарди. Саломлашдим, операцияга тайёрлигимни айтдим. У:
- Энди операциянинг фойдаси йўқ, - деди.
- Акангиз оламдан ўтди, бандалик ука, бардам бўлинг... Совуқ тер чиқиб кетди танамдан. Ўтириб қолдим. Доктор акамни кечаги бир кунлик дорисини ичмаганлигини, ярим тунда жони узилганини айтди, қўлимга қоғоз тутқазди. Йиғлаб юбордим. Бор овозим билан йиғладим. Кўзимда ёш билан акамнинг сўнгги ёзувларини ўқидим:
«Укагинам, сендан розиман. Тугаб бўлган одам учун ҳаётингни ҳавф остига қўйишнинг кераги йўқ. Янганг ва жиянларинг сенга омонат. Худо ёр бўлсин!». Акам билган экан..

Эҳ, акажон! Сизга бир мартагина ғамхўрлик қилмоқчийдим. Сизни қанчалик яхши кўришимни исботламоқчийдим. Қаранг акажон, барибир сиз мени кўпроқ яхши кўраркансиз...

ХУЛОСА СИЗДАН...
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий