ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 25 сентября 2017 г.

устозни хотирлаб

Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида Абдулла Орипов маъракаси ўтказилди (Дунё Ўзбеклари сайтидан олинди)
________________________________________
Устозни хотирлаб
Бугун Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Мадҳиясининг муаллифи Абдулла Ориповни хотирлаб эҳсон дастурхони ёзилди.
Анжуманда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар хокими Раҳмонберди Усмонов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Муфтийси Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Раиси Муҳаммад Али ва яна бошқа расмий идоралар раҳбарлари, Ўзбекистоннинг атоқли шоир ва ёзувчилари, Абдулла Ориповнинг ёру-биродарлари, дўстлари, қавму-қариндошлари иштирок
этдилар.
Эҳсон дастурхони атрофида минглаб дуогўй инсонлар ҳозир бўлиб, буюк устозимизнинг ҳақларига Қуръони шарифни ўқидилар ва охиратлари обод бўлишини, Оллоҳ таоло устозимизга раҳмат зиёсини сочишини тилаб, дуо қилдилар.
Ташкент шахрининг турли масжидларидан келган ўттизга якин масжид имомлари келганларга дуо-фотиха килиб турдилар. Келганларга милий одатимизга кўра ош тортилди хамда ошдан сўнг яна марҳум ҳаққига дуо фотиҳа килиниб турилди.
Бу хотира эхсонига республикамизни баланд паст идораларидан менимча ўн беш мингга яқин одам келди.
Жойингиз жаннатдан бўлсин элимиз ардоғидаги, кўзимиз қароғидаги буюк Устоз!
Илоҳо, Оллоҳ сизни мағфират қилсин!
профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Сатторов,
“Дунё ўзбеклари”нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири
Тадбирдан фотоловхалар:  


Комментариев нет:

Отправить комментарий