ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 30 сентября 2017 г.

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАОШИ 1 ОКТЯБРДАН 100 БАЛЛИК ТИЗИМ БЎЙИЧА БАҲОЛАШГА БОҒЛИҚ БЎЛАДИ


ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАОШИ 1 ОКТЯБРДАН 100 БАЛЛИК ТИЗИМ БЎЙИЧА БАҲОЛАШГА БОҒЛИҚ БЎЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 13 сентябрь 2017 йилдаги қарори билан Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб юқорида санаб ўтилган тиббиёт муассасалари ва уларнинг тиббиёт ходимлари иши 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Баҳолаш тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги махсус мониторинг гуруҳлари томонидан амалга оширилади. У йилда 2 маротаба тиббиёт муассасасининг ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини ўрганиш йўли билан ўтказилади. Рейтинг баҳолаш ўз ичига тўрт босқични. Биричи босқичда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг функционал вазифаларни бажаришининг тўлиқлиги кўрсаткичлари
ва салбий кўрсаткичлар, иккинчисида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг тўлақонлиги, сифати ва пировард натижалари кўрсаткичлари, шунингдек, салбий кўрсаткичлари баҳоланади. Учинчи босқичда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун рейтинг баҳолашнинг тўпланган якуний балларидан келиб чиқиб рағбатлантириш ёки жазолаш чоралари белгиланади, ва сўннги босқичда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рейтинг баҳолаш натижалари якунлари бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари раҳбарларининг аттестацияси тўғрисида қарор қабул қилинади

85 ва ундан ортиқ балл тўплаган патронаж тиббиёт ҳамширалари ва умумий амалиёт врачлари лавозим тариф ставкасига нисбатан фоизларда моддий рағбатлантирилади: 85 баллдан 87 баллгача – 5%; 87 баллдан 91 баллгача – 10%; 91 баллдан 96 баллгача – 15%; 96 баллдан 100 баллгача – 20%.

Энг юқори балларни тўплаганларга бир йилда 2 та маошдан ортиқ бўлмаган миқдорда бирйўла мукофот тўланади. 55 дан 85 баллгача тўплаганлар ўз лавозим маошини устамасиз олади. 55 баллдан кам тўплаган тиббиёт ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилади. манба даракчи уз

Комментариев нет:

Отправить комментарий